декабр 20, 2020 06:45 Asia/Tashkent
  • Минтақавий иқтисодий бирлашмаларда қатнашиш

  Эроннинг мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлаш соҳасидаги муҳим стратегияларидан бири минтақавийлик ва Евроосиё иттифоқи, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Каспий бўйидаги давлатлар ва Ҳинд океанининг соҳил давлатлари ассамблеяси каби минтақавий бирлашмалар билан ҳамкорликни мустаҳкамлашга  асосланган иқтисодий ривожланишдир.

Иқтисодий минтақачилик - бу маълум бир географик ҳудуддаги бир қатор мамлакатлар ўртасида иқтисодий ва савдо ҳамкорлигини мустаҳкамлашга ёрдам берадиган стратегиялардан биридир. Шу сабабли, минтақавий иқтисодий ҳамкорлик, агар самарали бўлса, минтақавий сиёсий бирлик, бошқача қилиб айтганда, сиёсий яқинлашиш учун асос яратиши мумкин.

Шунинг учун Эрон Ислом Жумҳурияти Евроосиё, ASEAN, ЭКО ва Д-8 каби иқтисодий ташкилотлар билан муносабатларни сақлаш ва давом эттиришга қатъий қарор қилган . Эроннинг келишувни амалга ошириши билан ҳижрий-шамсий 1399 йилнинг биринчи ярим йиллигидаги иқтисодий кўрсаткичлари шуни кўрсатадики,  мамлакатнинг Евроосиёга имтиёзли маҳсулот экспорти 60 фоиздан ошган.

Ушбу масала АҚШ санкциялари   ва унинг энергетика соҳасига ҳамда ундан келадиган даромадларга таъсирини кўриб чиқишда муҳим аҳамият касб этади. Эроннинг божхона маълумотларига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан нефтдан ташқари товар муомаласи,  айниқса 2018-2019 молия йилида қишлоқ хӯжалигида етиштириладиган озиқ-овқат  маҳсулотлари 34 фоизга ўсди.

Мамлакатларнинг минтақалаштириш тенденцияси шуни кўрсатадики, Иккинчи Жаҳон Урушидан кейин иқтисодиёт соҳасидаги аксарият давлат ва нодавлат субъектлар  глобаллашув жараёнига катта эътибор қаратишган ва кўплаб мамлакатлар ўз иқтисодиётларини глобаллашув жараёнида рақобатдош қилиш учун минтақавий гуруҳларга мурожаат қилишган. 1980 йилларда Европа Иттифоқи, Жанубий Американинг умумий бозори ёки Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ташкил топиши кейинги ўн йилликларда кенгайган иқтисодий регионализм тенденциясига мисолдир.

Image Caption

Эркин зоналарни яратиш ҳам савдонинг ўсиши,  ривожланиши ва капитални жалб қилишга таъсир кўрсатадиган стратегиялардан биридир.Бу борада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Саноатни ривожлантириш ташкилоти  ушбу зоналарни саноат экспортини рағбатлантириш субъекти деб атади.   UNCTAD, Жаҳон савдо ташкилоти ва Жаҳон банки ҳам ушбу йўналишларнинг муҳимлигини қатъиян таъкидлайди.

Валюта тушумлари, иш ўринларини яратиш, технологияларни узатиш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш,  минтақаларнинг ўсиши ва ривожланиши эркин зоналарни ташкил этиш мақсадларидан биридир.

Эроннинг минтақа ва дунёдаги геосиёсий ва стратегик мавқеи мамлакатнинг эркин иқтисодий зоналарини жуда юқори савдо имкониятларига эга қилди. Ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва  жадаллаштириш сиёсати илгари сурилган сўнгги йилларда ушбу ҳудудлар асосан Эрон товарларини экспорт қилишга эътибор қаратмоқдалар.

Дарҳақиқат, импортни эмас, балки экспортни кўпайтириш Эроннинг минтақавий иқтисодий ташкилотларга қўшилиши учун нефт савдоси тушумлари валюта захираларига босимни камайтиришдаги асосий мақсадларидан бири бўлди. Иқтисодий ва тижорат манфаатларидан ташқари ушбу гуруҳлар аъзолари билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш қайсидир маънода,  ишлаб чиқаришни ривожлантириш  ва жадаллаштиришга ҳам имконият яратади. Евроосиё иттифоқи ва Эрон ўртасида эркин савдо-сотиқни ўрнатиш - бу ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йилида қӯйилган устувор қадамлардан биридир. Ушбу қадам иқтисодий алоқаларнинг ўсишига ва ушбу алоқаларнинг хилма-хиллигига бевосита таъсир кўрсатадиган савдо алоқаларида олтин имконият яратди.

Ушбу ҳаракат икки сабабга кўра муҳимдир:

Биринчи сабаб минтақавий иқтисодий уюшмалар билан алоқаларни ривожлантириш баробарида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш учун барча имкониятлардан оқилона фойдаланиш зарурлигидир.

Иккинчи сабаб, маҳаллий ишлаб чиқаришнинг рақобатбардошлигини ошириш зарурати минтақавий ва халқаро миқёсда эркин савдо соҳасидаги мамлакатлар билан муносабатлар иқтисодий улушининг ошишидир. Эроннинг бу борада Осиёнинг йирик давлатлари билан тузган шартномалари бу мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришга ёрдам беришдан ташқари импорт ва экспортда ҳамда ишлаб чиқаришдаги рағбат ва мувозанатни вужудга келтирадиган яна бир қадамдир.

Бу йӯлда Эрон 2016 йили Евроосиё иттифоқига Эрон ва иттифоқ ўртасида эркин савдо зонасини ташкил этишни таклиф қилди ва бу таклиф маъқулланди.

ХХР раиси Си Цзинпин Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари ҳузурида

Эрон-Хитой ҳамкорлигининг 25 йиллик кенг қамровли дастури бу узоқ вақтдан бери ўйланиб келинаётган яна бир муҳим қадамдир. Бу масала, шунингдек, ХХР раиси Си Цзинпиннинг 2016 йил Теҳронга ташрифи давомида алоҳида таъкидланган эди.

"The Street" нашрияси бу мавзуга бағишланган таҳлилда ёзган эди:

“Гарчи келишув 2016 йилда таклиф қилинган бўлса-да, Трампнинг санкциялари, Европа Иттифоқининг ядровий битимга бефарқлиги билан бирга, Эронни Хитой билан узоқ муддатли стратегик шериклик шартномасини имзолашга ундади. Барак Обама президентлигидан бери бу келишув Теҳрон ва Пекин муносабатларининг кун тартибида бўлган, аммо Трамп икки мамлакатни бу келишувнинг натижаларидан тезроқ фойдаланиш ҳақида ўйлашга мажбур қилди".

Ушбу  дастурининг муҳим мақсадларидан бири  технология саноати ҳамда саноат билимлари соҳасига сармоя киритиш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги энергетика савдосини, айниқса Эрон нефти савдосини енгиллаштиришдир.

Ушбу ҳаракатнинг кутилган натижаси:  Минтақавий бозорларда иштирок этишнинг кўпайиши, ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва иқтисодий ўсиш учун имкониятларни тақдим этиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тижорат бозорларида  рақобатлашиш имкониятини яратишдан иборат.

Аслида, импорт ўрнига ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш орқали нефт валюта захираларига босим пасаяди, бу Эроннинг ушбу шартномаларга қўшилишидаги асосий мақсадларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, қимматбаҳо саноат ва илмий-техника товарлари экспортини кўпайтириш Эроннинг минтақавий уюшмалардаги иқтисодий ва савдо ролини ошириши мумкин.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ