декабр 30, 2020 15:39 Asia/Tashkent
  • Эрон коронавирус ваксинасини қабул қилган биринчи аёл
    Эрон коронавирус ваксинасини қабул қилган биринчи аёл

Эрон мутахассислари томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари сешанба куни 29 декабр куни бошланди.

Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саъид Намакий

Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саъид Намакий Эронда ишлаб чиқарилган ваксинанинг клиник синовлари ўтказилишининг биринчи кунида, "Бугун Эрон халқи учун энг истиқболли кунлардан бири бўлди. Коронавирус масаласи бўйича ҳамкасбларимиз ва олимларимизнинг сайъ-ҳаракатлари ва кузатувлари билан биз улар босиб ўтган қадамлар,тадқиқотлар ва моделлардан сўнг одамларга биринчи иньекцияни амалга оширдик"-деб айтди. 

Имом Хумайний (р.а) буйруқларини бажариш бўйича штаб мутахассислари томонидан "Ков Эрон баракат" номли Эронда ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши ваксина  биринчи клиник синовлари амалга оширилди. 

Эрон коронавирус ваксинасини қабул қилган иккинчи шахс 

Коронавирус эпидемияси бутунжаҳон бўҳрон саналади. Аммо Эронда коронавирус эпидемияси билан қарши курашишнинг қийинчиликлари Американинг жорий этган санкциялари билан тўғри келди. Америка бу заминда коронавирус билан касалланганларни даволаш учун керакли тажҳизот ва дору-дармонларни таъминлашда монеа яратишга ҳаракат қилди. Америка ҳатто грипп ваксинасини сотиб олишга ҳаракат қилган вақтда ҳам бу ваксинани Эронга етказишга тўсиқлик яратган эди. Эрон халқининг душманлари Эронга зарба бериш учун ҳар қандай воситалардан фойдаланишга ҳаракат қилишди. Бу ҳалокатли вирус билан қарши курашиш давлатлар ва мамлакатлар учун жиддий синовдир. Эрон эса мушкулотларга таслим бўлмайдиганини исботлади. 

Американинг Эронга қарши золимона санкциялари 

Эрон коронавирус ваксинасини таминлашни учта йўл орқали амалга оширишни режалаштирди.  

Биринчи йўл -ваксинани олиб кириш йўли бароча мамлакатлар учун ЖССТ томонидан белгиланган ваксиналар тўпламининг бир қисмидир. Ҳозирги кунда бир нечта машҳур компаниялар коронавирусга қарши ваксинани фойдаланишга топшириш босқичида тўрибди. "Оксфорд" ва "Мадерна"ваксинаси ЖССТ томонидан тасдиқланган ваксиналар жумласидандир. Эрон 16 миллион 800 минг дозани ҳар бир одам иккита доза олишини ҳисобга олиб, 8 миллион 400 нафар минг зарар курувчи гуруҳлар учун сотиб олган.

Иккинчи йўл-ваксинани бошқа муътабар манбалардан сотиб олишдан иборат ва Эрон бу масалада музокара олиб бормоқда. 

Коронавирусга қарши Эрон ваксинаси 

Коронавирусга қарши ваксинани таъминлаш учун амалга оширилаётган бошқа йўл бу муштарак равишда ваксинани ишлаб чиқаришдир. Эрон бу проектда дунё технологияларига эга бўлган томон билан Постор институтида ваксинани муштарак равишда ишлаб чиқариш босқичига кирган. Эрон ваксина ишлаб чиқаришда 100 йиллик тажрибага эгадир ва дунёнинг кўп мамлакатлари ва минтақа мамлакатларига ваксина экспорт қилган. Коронавирусга қарши курашда Эрон мутахассислари ва донишмандларининг асосий мақсадлари Эроннинг ўзида ваксинани ишлаб чиқаришдан иборат. Бу масалада барча имкониятлар ишга солинган ва Эронда миллий азм-ирода мушкулотларни баратараф этиш ва бу таҳдидни фурсатга айлантиришга қаратилган. Эндиликда, бу сайъ-ҳаракатлар самара бермоқда ва коронавирусга қарши Эрон ваксинасини ишлаб чиқариш босқичма-босқич ЖССТ томонидан назорат этилмоқда ва бу ташкилот клиник синовлар ва ишлаб чиқариш босқичларини тасдиқлаган. 

Коронавирусга қарши ваксинанинг клиник синовлари бошланиши билан келаси йилнинг бошларида, шамсий 1400 йилининг (2021 йил) баҳор фаслида минтақада ваксинани ишлаб чиқарувчилардан бирига айланиши ва мамлакатнинг эҳтиёжларини қониқтириши кутилмоқда. 

Ёрлиқ