Январ 02, 2021 18:48 Asia/Tashkent
  • Давлат терроризми ва халқаро ҳуқуқий ташкилотларнинг масъулияти

Трамп 2020 йилни террористик ҳаракат билан бошлади. Генерал Қосим Сулаймонийни террор қилиш  билан АҚШ ҳукумати жуда катта ва кечирилмас жиноят содир этди, бунинг учун оғир товон  тўлаши керак бӯлади.

3 январ куни  Ироқ давлат мулозимларининг  расмий таклифига биноан Ироққа келган  Исломий Инқилоб Соқчилари корпуси  Қудс кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний  Ироқ Халқ Кӯнгилли кучлари(ал-Ҳашд аш-Шаби) бошлиғининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис ва яна саккиз киши билан биргаликда Бағдод аэропорти яқинида америкалик тажовузкор-террорчи кучларнинг ҳаво ҳужуми натижасида шаҳодатга етказилди.

Террорчилик амалиётидан кейин Пентагон    ўз баёнотида АҚШ  кучлари Трампнинг буйруғи билан генерал  Сулаймоний машиналари  карвонига ҳужум қилганини айтди. Генерал Сулаймоний  ИШИДни йўқ қилишдаҳамда Америка ва сионистик режимнинг  минтақадаги айирмачилик режаларини барбод қилишда жуда катта ишларни амалга оширди ва бу жасорат тарихда муҳрланиб қолади, албатта.  Американинг бу жинояти  икки томондан террористик ҳаракат сифатида қаралиши  мумкин. Биринчи жиҳат - ушбу террористик ҳаракатга мутаносиб жавоб қайтариш, бу Эрон халқининг ажралмас ҳуқуқидир. Халқаро ҳуқуқ нормаларига кўра, Эрон Ислом Жумҳурияти  америкаликларнинг жиноий ҳаракатига жавобан қасос олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Эрон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 51-моддасига мувофиқ ўзига хос мудофаа ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур ва тегишли чораларни кўриш мақсадида  халқаро принциплар ва стандартларга мувофиқ барча ҳуқуқларидан фойдаланишга ҳақлидир.

Эрон Ислом Жумҳурияти  ҳукумати АҚШ  ҳукуматидан қасос олиш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда, ўз ҳуқуқларини рўёбга чиқариш учун   АҚШнинг бу  террористик ҳаракатини ваколатли халқаро органларга, хусусан БМТ Бош ассамблеяси ва Инсон ҳуқуқлари кенгашига ҳавола қилиши мумкин. Эроннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги ваколатхонаси БМТ Бош котиби Антонио  Гутерришга ёзган мактубида Эрон Ислом Республикасининг  АҚШнинг жиноий қилмишига қарши кескин норозилигини билдириб, ёзади:  Эрон Ислом Жумҳурияти  халқаро қонунларга мувофиқ ӯзининг асосий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш  учун зарур чораларни кўриш ҳуқуқини ӯзида сақлаб қолади.  

Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши ҳам генерал  Сулаймоний террор қилинганидан сӯнг ӯтказилган  фавқулодда йиғилишда  ҳодисанинг турли қирраларини ўрганиб чиқди  ва "тегишли қарорларни" қабул қилди.  Ушбу қарорлар асосида Америка  "керакли вақтда ва жойда" қилмишига яраша жазоланади.

Теҳронда Бош штаб ва Марказий қўмондонлик қўмондонлари билан суҳбатда Исломий Инқилоб Соқчилари корпусининг Бош Қумондони  генерал Ҳусейн Саломий   деди:  Генерал Қосим Сулаймоний  учун қасос аниқ, жиддий ва ҳақиқийдир. Бу қасос генерал Сулаймонийни террор қилишда бевосита ёхуд билвосита қатнашган ларнинг барчасини нишонга  олади  ва бу жиддий хабар.

Иккинчи жиҳат - ушбу жиноят ишини ваколатли органлар ва халқаро ташкилотлар орқали олиб бориш масаласи.Генерал Ҳож Қосим Сулаймонийнинг террор қилиниши  халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низомининг қоидаларини бузиш, шу жумладан Ироқ миллий суверенитетини бузиш, мансабдор шахсларнинг дахлсизлигини бузиш ва уларга ҳужум қилиш, Эроннинг халқаро ҳуқуқларини паймол қилишнинг   яққол  намунасидир.   Шу нуқтаи назардан, АҚШнинг генерал Сулаймонийни  террор қилиш   ҳаракати "жиноий террористик ҳаракат ва халқаро ҳуқуқ принсиплари ҳамда  қоидаларини бузиш ҳисобланади. Шу сабабли ушбу қотилликни амалга оширувчилар учун оғир халқаро жавобгарликни келтириб чиқарди."

Америка Қўшма Штатлари ҳеч қачон халқаро ҳуқуққа содиқ бўлмаган; Принципиал жиҳатдан халқаро ҳуқуқ ҳар доим АҚШнинг ўйинчоғи бўлиб келган. Генерал Сулаймонийни террор қилиш билан АҚШ   халқаро ҳуқуқни бузишида янги босқичга ўтди.Трампнинг  халқаро ҳуқуқларни эътиборсиз қолдиргани Америка  расмий сиёсати давлат терроризмини расман тан олиши  ва халқаро ҳуқуқ нормаларини назар-писанд қилмасликка қаратилганлигини   кўрсатди. Дарҳақиқат, Қўшма Штатлар   манфаатлари талаб қиладиган жойда нафақат терроризмни қўллаб-қувватлайди, балки террористик ҳаракатларни ҳам амалга оширган.

Ақшнинг Ироқдаги террористик операцияси халқаро қонунларга мувофиқ бир мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини бузиш ҳисобланади ва 2001 йилдаги Халқаро масъулият тарҳининг 1 ва 2-моддаларига биноан АҚШ  халқаро ҳуқуқбузарликлар учун жавобгардир.

Шу муносабат билан, Ироқ ҳукумати ўзининг ички суверенитетини ҳимоя қилиш мақсадида    ҳуқуқий ҳаракатларини мамлакат ичида ва ташқарисида ҳамда ваколатли халқаро органларда, Ироқ ва Эрон қўшма адвокатларининг имкониятларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга. Ироқ Республикаси қонунлари ва қоидаларига мувофиқ ва халқаро ҳуқуқ қоидаларига, хусусан, бу борадаги халқаро конвенсиялар ва шартномаларга мувофиқ, АҚШнинг террористик фаолиятини ваколатли халқаро судларда кӯриб чиқиши мумкин.

Сўнгги йилларда, айниқса Трамп президентлиги даврида Қўшма Штатлар тажовузкорлик ва босқинчилик сиёсатининг моҳиятини халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузиш, ӯнлаб террористик режаларни  ва ҳарбий аралашувларни амалга ошириш ва мамлакатларнинг ҳудудий яхлитлигини бузиш билан намойиш этди. Унинг бу қилмишлари  халқаро тинчлик ва хавфсизликка зиддир.

Эрон Ислом Жумҳурияти  эълон қилганидек, генерал Сулаймонийнинг террор қилиниши муносабати билан    халқаро даражадаги ҳаракатларни барча даражаларда давом эттиради,  ушбу разилларча террорчилик ҳаракатини кечирмайди ва унутмайди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари   Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари  ушбу жиноят модели, яъни муқовимат ҳаракатининг раҳбарларини террор қилиш илгари сионистик режимга хос бўлганлигини таъкидлаб, дедилар:  америкаликлар  Ироқ ва Афғонистонда кўплаб жиноятлар ва қотилликларни содир этдилар,  аммо бу сафар Америка президенти ӯз тилидан  "Биз террорчилармиз," дейди ,  бундан ортиқ  шармандалик бӯладими?!

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари  АҚШнинг террористик ҳаракатларига жавобан унинг  Ироқдаги ҳарбий базасига  2020 йил 8 январда берилган қасос зарбаси  масаласига тўхталиб дедилар:  Қасос масаласида бу ишлар муҳим, аммо  етарли эмас.

 Муҳими шундаки, Ақшнинг минтақадаги бузуқликлар келтириб чиқарадиган иштирокига барҳам берилиши керак. Улар уруш, фитна,  ихтилоф  ва вайронагарчиликларни келтириб чиқардилар,  минтақадаги   инфратузилмаларни хароб қилдилар. Улар дунёнинг ҳамма жойларида худди шундай йўл тутдилар ва бу тенденцияни  Эронда ҳам давом эттирмоқчилар.

 Аммо бугунги кунда минтақадаги вазият,  сиёсий ва ҳарбий мувозанат  ўзгарди ва миллатлар ҳамда  миллатлар иродасини ифодаловчи  ҳукуматлар бу мавжудликка тоқат қилмайдилар. Шунингдек, Америка бу пасткаш террорчилик амалиёти билан минтақадаги мавқеини хавф-хатарга юзлантирганидан ташқари,  ўзининг иттифоқдош жиноий режимларини ҳам муқовимат ҳаракатининг  қаттиқ интиқоми нишонига айлантирди.

Бугунги кунда дунёдаги жамоатчилик фикри Қўшма Штатларни инқирозлар ва урушларни келтириб чиқаришда,   халқаро қонунлар ва шартномаларни бузишда айбдор деб билади. Шу сабабли  жиноятчилар   қисқа муддатли тарғибот манфаатидан кӯра  анча кўпроқ харажатга тушишлари  аниқ.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ