Январ 04, 2021 16:36 Asia/Tashkent
  • БМТ маърузачиси генарал Қосим Сулаймонийни террор қилишда АҚШ-нинг ноқонуний ҳаракатларини танқид қилди

2020 йил 3 январ кунида Америка президенти Дональд Трампнинг буйруғи билан америкалик учувчисиз учоқлар билан ноқонуний ва жинояткорона сайъ-ҳаракатда Бағдод аэропортида Исломий Инқилоб соқчилар корпусининг Қудс кучлари қўмондони генерал Қосим Сулаймоний, Ироқнинг Ҳашдуш-Шаъби гуруҳи раисининг ўринбосари Абу Маҳди Ал-Муҳандис ва улар билан бирга бўлган ёронлари террор қилинди.

БМТ-нинг махсус маърузачиси Агнесс Каламар якшанба куни нашр этган бир паёмида, Америка томонидан генерал Қосим сулаймонийни террор қилинишини инсон ҳуқуқлари халқаро қонунларига хилоф деб билди. У ўзининг бу твитида шундай ёзди: "Америка кучлари томонидан Эроннинг балан мартабали расмийси генерал Сулаймонийни террор қилишда икки меъёр, яъни "зарурат"  ва " мутаносиблик" -ка риоят этмади. Бу террор инсон ҳуқуқлари қонунларига хилоф хатти-ҳаракат эди.

БМТ-нинг махсус маърузачиси Агнесс Каламар

БМТ-нинг бу расмийси иккита муҳим шак-шубҳани, яъни ушбу сайъ-ҳаракатнинг зарурияти ва генерал Қосим Сулаймоний томонидан қилинган таҳдидларга жавобан АҚШ ҳаракатининг мақсадга мувофиқлиги ҳақида гапирган. Шу билан бирга Каламарнинг генерал Сулаймоний ва унинг ёронларини қорқоқлик билан террор қилингани йиллигига қайта урғу бериши, айниқса халқаро ҳуқуқ ва меъёрларнинг очиқ-ойдин бузилишини ҳисобга олган ҳолда, ушбу масаланинг муҳимлигини кўрсатмоқда.  

Генерал Қосим Сулаймоний ва  Трамп 

Трампнинг ушбу жиноий қилмиши учун баҳонаси генерал Сулаймоний америкаликларга ва уларнинг базаларига қарши ҳужумларни режалаштириш мақсадида Ироққа сафар қилгани ва АҚШ-нинг ҳаво ҳужумлари эҳтиёт чораси бўлганлиги ҳақидаги иддаоси бўлиб, бу иддаони ҳатто АҚШ-нинг юқори лавозимли расмийлари рад этишган. Дарвоқе, америкалик етакчи расмийларининг изҳороти ва кўп далиллар шуни кўрсатадики, Вашингтон ойлар олдин бу масалада қарор қабул қилган эди ва бу жинояткорона режани амалга ошириш учун муносиб фурсатни пойлаган эди. Американинг НБС ахборот агентлиги 2020 йил 13 январ кунида Трамп 2019 йил июн ойида, яъни 7 ой олдин генерал Сулаймонийни террор қилиш учун буйруқ содир этган эди. Трамнинг хавфсизлик ва ҳарбий маслаҳатчиларининг нуқтаи назаридан ИШИД террорчи гуруҳи билан қарши курашда асосий рол уйнаган ва Ғарбий Осиё минтақасида Американинг мақсадлари амалда татбиқ этилишига жиддий монеа яратганлар сифатида ироқлик ва эронлик иккита қўмондонлар генарал Сулаймоний ва Абу Маҳди Ал-Муҳандиснинг Бағдодда бир вақтнинг ўзида ҳузур топиши қўлдан бой бериб бўлмайдиган фурсат эди.  

Бу мавзў ҳам БМТ-нинг махсус маърузачисининг диққат-эътиборига жой олган. Каламар бу ҳақда генерал Судаймонийга қарши ўз учувчи учоқлари билан қилган ҳужумларини оқлаш учун АҚШ-нинг турли далил келтириши ... яқинда ҳужум уюштирилиши ва ҳатмий ҳужум таҳдиди борлигига боғлиқ далиллар йўқ эди. 

Туркиянинг сиёсий масалалар бўйича эксперти Меҳмет Перинчак шундай фикр билдиради: "генерал Сулаймоний Американинг минтақада режалаштирган режалари учун энг муҳим монеаларидан эди. Шунинг учун Американинг асосий мақсади генерал Сулаймонийни йўқ қилиш эди." 

Бошқа муҳим масала шулким, икки мамлакат ўртасида уруш эълон қилинмаган бир вақтда, Америка халқаро қонун-қоидаларига зид ва собиқаси бўлмаган бир сайъ-ҳаракатда бошқа мамлакат қуролли кучларининг етакчи расмийсини террористик амалиётга нишонига айлантирди. 

БМТ-нинг махсус маърузачиси Агнесс Каламар

Каламар бу ҳақда шундай ёзди: "Бир йил олдин Америка томонидан Ироқда генерал Сулаймонийни мақсадли равишда ўлдирилиши маълум бўлган биринчи можаро ва эълон қилинган низо доирасидан ташқарида эдиким, унда бир давлат расмийсига ҳужум қилганини оқлаш учун бошқа давлат ўзини ҳимоя қилиш мавзўсига  мурожаат қилди". 

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг махсус ҳисоботчиси Каламар генерал Сулаймонийни ва унинг ёронларини ўлдиришда АҚШ-нинг жиноий ҳаракатларининг ноқонунийлиги тўқрисида аниқ позиция олган ҳолда,  Трамп ва унинг маъмурияти халқаро ҳуқуқларнинг йирик бузувчиси эканлиги ва АҚШ-нинг зўравон сиёсати йўлида ҳеч қандай қонун ва меъёрларга риоят этмаслигига шак-шубҳа йўқ.  

Ёрлиқ