Январ 05, 2021 18:40 Asia/Tashkent
  • Коронавирус Америка ва Европада кескин иқтисодий инқирозларни вужудга келтирди

Ковид-19 касаллигининг тарқалиши дунёда сўнгги ўн йилликларда  энг катта муаммо туғдирди ҳамда  кенг иқтисодий ва ижтимоий муаммолар ва инқирозларни келтириб чиқарди. Бироқ, дунёнинг барча минтақалари ва мамлакатлари бир хил даражада вирусга чалинган эмас.

Америка  ва ундан кейин Европада коронавирус инфекцияси тарқалишининг  энг юқори даражаси мавжуд. Айни пайтда Қўшма Штатлар  Ковид-19 касаллигини юқтириш даражаси ва ўлими бўйича дунёда биринчи ўринда туради.   Президент Доналд  Трамп ва унинг маъмурияти  коронавирусга қарши кураш  масаласида   нотўғри иш юритгани учун қаттиқ танқидларга учради. 2020 йил декабр ойининг охирига келиб, АҚШда вирусни юқтириб олганлар  сони 20 миллионга яқинлашиб, ўлганлар сони эса 350 мингга яқинлашди.    Трамп  танқидчилари коронавирус тарқалишидаги  ҳозирги ҳалокатли вазият ва унинг оқибатлари Трампнинг самарасиз сиёсати ва бу вирусни бошиданоқ менсимагани  билан боғлиқ деб таъкидламоқдалар.  

АҚШ  Конгресси Вакиллар Палатаси Спикери Ненси Пелоси 2020 йил декабр ойи ўрталарида мамлакатда коронавирусга мубтало бӯлиш сабабли  ўлганлар сонига ишора қилиб, коронавирус  эпидемияси қурбонлари сони  Жаҳон уруши доирасидан чиқиб кетганлигини айтди. Ковид-19 эпидемиясининг оқибатлари Америка  жамиятининг барча жабҳаларини қамраб олган.

Коронавируснинг тарқалиши АҚШ иқтисодиётини ларзага келтирди,  мамлакатдаги кўплаб корхоналарни ёпиб қўйди ва мисли кўрилмаган иқтисодий инқирозга олиб келди. Кўплаб иқтисодчиларнинг фикрига кўра, бу инқироз  1930-йиллардаги инқирозга қараганда анча ёмон.

Жаҳон банки 2020 йил декабр ойи охирида эълон қилган ҳисоботида АҚШнинг иқтисодий ўсишини бу йил салбий 6,1 фоизга прогноз қилди. Сӯнгги марта  бундай катта салбий кӯрсаткич  Иккинчи Жаҳон уруши тугаганидан кейин 1946 йилда қайд этилган. Ӯшанда АҚШ  иқтисодий ўсиши салбий 11 фоиз бўлган эди. Америка  оммавий ахборот воситаларининг 2020 йил декабрдаги хабарларига кўра, статистик маълумотларнинг таъкидлашича дунёдаги энг йирик иқтисодиёт бўлган ушбу мамлакатда ишсизлик даражаси мамлакатдаги ноқулай иқтисодий вазият ва нӯноқ раҳбарлик туфайли  40 миллиондан ортиқ кишига етди. Коронавирус эпидемияси ва Трамп маъмуриятининг нотўғри бошқаруви туфайли, бу кўрсаткич энди  сӯнгги ойларда  бундан  ҳам ошганга ўхшайди.

2020 йил доллар учун  ҳам  ӯнғайсиз  тугади. Пулнинг кӯп миқдорда чоп қилиниши  долларга қаттиқ босим ўтказди. 2020 йилда доллар  асосий жаҳон валюталарига нисбатан ўртача 6 фоизга пасайиб кетди ва бу сўнгги ўн йил ичидаги доллар учун энг ёмон  йиллардан бири бўлди.

Қўшма Штатларда қашшоқлик ва уйсизлар сони  коронавирус тарқалгандан кейин кескин кўтарилди. Тhе Washington Post газетаси 2020 йил декабрида янги тадқиқотлар ва аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига асосланиб, сўнгги олти ойда, яъни 2020 йил июнидан ноябригача Қўшма Штатларда 7,8 миллион  фуқаро қашшоқлашганини  хабар қилди.  

 Американинг мустақил сенатори Берни Сандерс ўз твиттерида: "АҚШ иқтисодиёти коррупсиялашган,  АҚШда қашшоқлар сони  ошгани сайин, бой табақанинг аҳволи кундан кунга яхшиланмоқда. Керакли озиқ-овқатдан фойдалана олмайдиганлар сони ҳам кўпаймоқда. АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюросининг маълумотларига кўра, 26 миллион  америкалик  етарли озиқ-овқатга эга бӯлиш имкониятидан маҳрум бўлиб, қашшоқ қора танли оилалар   оқ танли оилаларга қараганда икки ярим баравар кўпдир. Фарзандли ҳар олти  америкалик оиланинг биттаси етарли озиқ-овқатга э га эмас. Ҳозирга қадар Федерал ёрдам Америка  жамияти  ушбу қатламининг барча эҳтиёжларини қондира олмади, --деди Бюджет ва сиёсатнинг устувор йўналишлари марказининг эксперти Стейси Дин. -- Бу қийинчиликлар жуда кенг қамровли.  Америкаликларнинг катта қисми ўз оилаларини таъминлай олмаслигини айтишади.

Вакиллар Палатасининг Разведка қўмитаси раиси Адам Шифф твиттерда АҚШда 2020 йилга келиб бепул озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талаб ортганини  айтади.   "Шукрона куни   ўн минглаб америкаликлар узоқ вақт навбатда туриб, маҳаллий озиқ-овқат банкларида соатлаб кутишди", - деб ёзади Шифф.  

Европа қитъаси ҳам 2020 йилда   Ковид-19 касаллиги эпидемияси билан жуда қийин аҳволга тушиб қолди. Коронавирусдан кӯра  9 баравар кӯп тарқаладиган Британия коронавируси деб номланган бу вируснинг янги   турини ҳисобга олган ҳолда, ҳозирги аҳвол давом этиши кутилмоқда.  Европа Иттифоқи аъзо давлатлар ӯртасида коронавирусга қарши эмлашни кенг жорий қилиш орқали бу ҳалоқатли вирусдан 2021 йилда қутулишга умид қилмоқда.  Шу мақсадда  келгуси йилга қадар жами 2 миллиард дозада вакцина сотиб олишни ва барча катталарни вирусга қарши эмлашни режалаштирмоқда. Европа мамлакатлари орасида энг кўп ўлганлар сони Англия, Италия, Франция, Испания ва Россиядадир. Расмий статистика шуни кўрсатадики, Европада коронавирус билан касалланганлар сони 25 миллиондан, ўлганлар сони эса  ярим миллиондан ошди. Бироқ, Британия коронавирусининг кенг тарқалаётгани сабабли, қурбонлар сони кескин ўсиб бормоқда.

Европада коронавирус тарқалиши Европа Иттифоқидаги бўшлиқлар ва камчиликларни ҳар қачонгидан кўра яққолроқ намоён  қилди. Европа Иттифоқи расмийлари коронавирус  эпидемияси келтириб чиқарган муаммонинг муҳимлигини яхши билишади ва мисли кўрилмаган муаммони Европа даражасида чора-тадбирлар ёрдамида ҳал қилиш устида ишламоқдалар. Германия канслери Ангела Меркел  европадаги коронавирус эпидемиясининг инқирозини Европа Иттифоқи ташкил топгандан буён энг катта муаммо деб атади. Европада коронавирус  пайдо бўлишидан кейин аксарият европаликларга аён бўлган аччиқ ҳақиқат шундаки, Европа Иттифоқининг умумий институтига қарамай, ҳар бир аъзо  мамлакат  ўз йўлидан борди ва Ковид-19га қарши биргаликдаги ҳаракатларга эътибор бермади. Коронавирус  эпидемияси инқирозининг натижаларидан бири Европа Иттифоқининг институционал заиф томонларини,   айниқса кутилмаган инқирозлар шароитида намоён этди. Дарҳақиқат, оғир ва кутилмаган инқирозларда Европа Иттифоқи қонунчилиги ҳам дош беролмаслиги исботланди.

Коронавирус  инқирозининг марказида иқтисод масаласи туради. Европа мамлакатлари ўзларининг келажагидан хавотирда. Бу вирус  Европада ўн миллионлаб одамларни ишсиз қолдирди.Июн ойида Европа Иттифоқида 15 миллиондан ортиқ киши ишсиз қолди, улардан 13 миллионга яқини Евро ҳудудида яшайди. Блокдаги иш билан таъминлаш имкониятларининг 15 фоизини ташкил этадиган Европа туризм саноати коронавирус пайдо бўлишидан сўнг катта йўқотишларга дуч келди, камида 75 миллион  иш ўрни йўқ бўлиб кетиш арафасида.

Мавжуд вазиятдан ташқари, Европанинг келажаги борасида хавотирлар кучайган. Германиянинг собиқ ташқи ишлар вазирлари Юшко Фишер  ва Зигмар Габриел коронавирус  инқирозидан кейин Европанинг парчаланиши ва инқироз авжида ўта ўнг кучлар бу инқироздан ўз манфаатлари ва Европа Иттифоқини парчалаш  мақсадларида фойдаланишлари ҳақида огоҳлантирдилар. Ковид-19  эпидемияси Европада   Ғарб демократиясининг таназзулга учраш эҳтимолини тезлаштиради. Сўнгги йилларда Европа  бирлашган Европанинг пойдеворини силкитган қочқинлар инқирози, ўнг қанот ҳаракатлари, партиялар ва сиёсатчиларнинг кўпайиши, аҳолининг қариши ва иқтисодий инқирозни  бошдан кечирмоқда. Европа Иттифоқининг коронавирус  эпидемияси билан самарали кураш олиб бора олмаслиги катастрофик ҳолати фош этилиши қитъада ижтимоий тартибсизликлар эҳтимолини тезлаштирди ва бу нарса Европа интеграцияси тугашининг бошланишидир.  

 

 

 

 

Ёрлиқ