Январ 06, 2021 16:19 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси учувчисиз учоқларининг йирик жанговар машғулотлари мудофаа қудратини намойиш этишдир

Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг учувчисиз учоқлари бўйича катта жанговар машғулотлар қуролли кучларнинг мамлакат хавфсизлиги ва мудофааси учун ҳар қандай таҳдидларга қарши туришга тўлиқ тайёр эканидан далолат беради.

Эрон Ислом Жумҳурияти армиясининг биринчи йирик учувчисиз учоқлар жанговар машқлари сешанба куни Семноннинг умумий ҳудудида Армиянинг тўртта кучларидан юзлаб учоқларнинг иштирокида бошланди.  

Учувчисиз учоқларнинг жанговар машғулотлари "ҳаво-ҳаво" ракеталари ёрдамида ҳаво разветкасини қидириш ва йўқ қилиш, душман ҳудудидаги чуқур мақсадларни йўқ қилиш учун узоқ масофага йўналтирилган ўз-ўзини бошқариш самолётлари ва учувчисиз жанговар тайёргарлик  режаларини ўз ичига олади. 

Эрон учувчисиз учоқлари Эроннинг қудратини намоён этади

Эрон Мудофаа саноатининг ютуқларидан бири дронларнинг илғор дизайни ва уларни ишлаб чиқариш билимларига эга бўлишидир. Учувчисиз учоқлар жанговар майдонда тасирчан ва ҳал қилувчи қуролдир. Радардан қочиш қобилиятига эга "Шоҳид-171" бошқариладиган ракеталар билан жиҳозланган, соатида 200 км тезлик билан 10 соат учиш қобилиятига эга "Камон-12" учувчисиз учоғи, шунингдек охирги йилларда мамлакатнинг мудофаа саноатида ҳарбий учувчисиз учоқларга айлантирган "Абобил" ва "Муҳожир" моделли учоқлар бу ютуқлар жумласидандир. Эроннинг учувчисиз учоқлари энг замонавий ҳаво-ер ракеталари ҳамда аниқ нишонга етадиган ақлли бомбалар билан жиҳозланганким, бу имкониятлар денгиз ва қуриқликдаги ҳаракатланадиган ва ҳаракатланмайдиган нишонни йўқ қилиш имконини яратган. 

Эронда ишлаб чиқарилган "Камон-12"  учувчисиз учоғи 

Эроннинг учувчисиз учоқлар бўйича қудрати катта стратегик аҳамиятга эга. Американинг Хил нашрияси бир неча вақт олдин нашр этган ўз мақоласида ривожланган учувчисиз учоқларни ишлаб чиқаришда Эроннинг кенг ривож-равнақ топганига ишора этиб, Эрон нафақат учувчисиз учоқлардан фойдалана олишини исботлади, балки   америкалик учувчисиз учоқларни уриб туширишга қодирдир ва ҳатто америкалик самолёт ташувчи кемаларни назоратга олиш имконига эга,-деб ёзди.  

2019  йил 20 июн ойида Эрон ҳаво ҳудудларини бузган Американинг жосуслик учувчисиз учоқи Исломий Инқилоб соқчилар корпуси ҳаво ва фазо кучлари томонидан уриб туширилди. Бу учоқ Global Hawk деб эълон қилинди ва америкаликлар MQ-4C дрони уриб туширилганини тан олишди.

Жорусалим Пост сионистик нашрияси таҳлилий ўз мақоласида, Эрон учувчисиз учоқлари катта имкониятларга эга эканига ишора этиб, Эрон уруш майдонида амалиёт ўтказиш ва технологияларни ўрганиш тажрибасини касб этишга интилмоқда. Буни ўзи ишлаб чиқарилган учоқлар билан ижро этади,-деб ёзди.

Эрон қуролли кучлар бош штабининг раиси генерал Муҳаммад Боқирий

Эрон қуролли кучлар бош штабининг раиси генерал Муҳаммад Боқирий сешанба куни бу катта ҳарбий машғулотни ўтказишни бориб кўриш вақтида, минтақада Американинг жинояткор ва террорист кучларининг охирги ҳаракатларига ишора этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти бирон бир қўшни давлатни босиб олиш ёки тажовуз қилиш ниятида эмаслигига қарамай у ҳар қандай таҳдидга тўлиқ тайёр ва агар душманлар заррача хато қилсалар, қуролли кучлар албатта қатъий жавоб қайтаради,-деб таъкидлади.

ИШИД террористлари позицияларини нишонга олиш, Сурия ва Ироқда террористларнинг раҳбарларини топиш учун ривожланган учувчисиз учоқлардан фойдаланиш ва энди учувчисиз учоқлар бўйича катта машқлар маъмуриятини муваффақиятли равишда амалга ошириш таҳдидлар билан қарши курашишда Эрон Ислом Жумҳурияти қуролли кучларининг қудратини намоён этади.   

Ёрлиқ