Январ 10, 2021 16:18 Asia/Tashkent
  • Афғонистон тинчлик музокараларининг иккинчи даври ва ўзаро талаблар

Қатар пойтахти Доха мизбонлигида Толибон гуруҳи ва Афғонистон давлати ўртасида тинчлик музокараларининг иккинчи даври шанба куни бошланди.

Бир кун олдин Афғонистонда вақтинчалик ҳукумат ташкил этиш эҳтимоли ҳақидаги тахминлар баён этилганидан сўнг, Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Афғонистондаги ҳокимиятни тинчлик музокаралари натижалари доирасида ўтказиш фақат сайловлар орқали амалга ошириши мумкинлигини айтди.

Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани

Афғонистон тинчлик музокараларининг иккинчи даври шанба куни Қатарда бўлиб ўтдиким, бу музокаралар жараёнида мавжуд бўлган мубҳамликлар камайган ва икки томон Афғонистонда тинчликни барқарор этиш ва урушни охирга етказиш учун аниқ талаблар билан  музокараларнинг янги босқичига ҳузур топишди. 

Афғонистон давлати тинчлик музокараларининг биринчи даврида тинчлик жараёнига кириш учун Толибон гуруҳининг талабларини баҳолаш мақсадида ҳузур топган эди. 

Афғонистон ҳукуматининг музокаралар гуруҳи аъзоларининг Кобулга қайтиб келишига сабаб бўлган тинчлик музокараларининг иккинчи даврини бошлаш учун бир неча ҳафта танаффус қилиш миллий ярашув бўйича юқори кенгаш, юқори мартабали ҳукумат амалдорлари ва Афғонистондаги бошқа нуфузли сиёсий арбоблар икки томонлама ёки кўп томонлама тинчлик музокараларининг иккинчи босқичига кириш учун ягона позицияни қабул қилишнинг мавжуд стратегиясини кўриб чиқишга мконият яратди.

Афғонистон президентининг агарчи ушбу мамлакатда тинчлик ишлари бўйича масъулият миллий ярашув олий кенгаши зиммасида бўлишига қарамай тинчлик музокаралари натижалари доирасида қудратни қонуний равишда топиширш учун сайлов ўтказиш ҳақида берган изҳороти шуни кўрсатдики, тинчлик музокараларининг иккинчи даврида Афғонистоннинг якуний позицияси Ашраф Ғаний тавсиф этган нарсадир. 

Толибон гуруҳи Афғонистон президенти Ашраф Ғани талабини рад этди 

Афғонистонда миллий консенсус мавжудлигини кўрсатиш ва олий ярашиш кенгашининг позициясига амал қилиш кутилганига қарамай, Ашраф Ғани илгари сурган позиция ушбу кенгаш томонидан нашр этилиши лозим эди, аммо Афғонистон ҳукуматининг музокарачи гуруҳи тинчлик музокараларнинг янги босқичи учун кучи шундаки бу жамоа ушбу музокаралар атрофида олдинга силжиши керак бўлган сиёсатни белгилашдан иборат. 

Музокараларининг биринчи даврида Афғонистон ҳукуматининг музокарачи ҳайати Толибон гуруҳининг талаблари билан аниқ сиёсат билан музокарага ҳузур топган эди. Аммо музокараларнинг иккинчи босқичида ҳокимиятни қонуний равишда ўтказиш учун сайловлар ўтказишга урғу берилгани Кобулнинг савдолашиш йўлини ҳам аниқлаб берди.    

Бундан ташқари Толибон гуруҳи тинчлик музокараларининг иккинчи даври бошланиши арафасида вақтинчалик ҳукумат тузилишини рад этиш билан музокаралар столида ҳал этилиши лозим бўлган битта вариантни олиб ташлашди.  

Толибон гуруҳи Афғонистонда вақтинчалик ҳукумат тузиш мавзўсини рад этиш ва ушбу мамлакатда Исломий Аморот ташкил этишни таъкидлашидан тахмин қилиш мумкинки, тинчлик музокараларининг иккинчи даврида Толибон гуруҳи тинчликка эришиш ва урушни тугатиш учун бу вариантни амалда татбиқ этишни талаб қилиши муқаррар.  

Исломий Жумҳуриятдан Афғонистон тизими моҳиятини исломий аморот тизимига ўзгартириш Асосий Қонунни ўзгартиришни талаб этишини эътиборга олган ҳолда, агар Толибон гуруҳи исломии аморот ташкил этишни талаб этишни давом этса, Қатарда тинчлик музокараларнинг иккинчи даври биринчи даврга қараганда янада кенг кескинликларга юзмаюз бўлади. Айниқса, Афғонистоннинг келажаги учун Толибон  гуруҳит диққат-эътиборида мавжуд бўлган моделда жумҳуриятнинг ўрни йўқлиги кенг тарқалган ички мухолифатдан ташқари халқаро ҳамжамиятнинг салбий позициясига ҳам дуч келмоқда.   

Ёрлиқ