Январ 13, 2021 19:11 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиё ӯтган йил давомида

"Марказий Осиё  ўтган йил  давомида” рукнида ӯтган 2020 йил давоми  ушбу минтақада юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳи билан танишинг:

  1. Ўзбекистон расман Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олди.
  2. Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 4,8 миллиард долларга ёки 12,9 фоизга камайди.
  3. Тожикистонда президент сайловларида яна Эмомали Раҳмон ғолиб бўлди.
  4. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 724 млн долларлик битим имзоланди.
  5. Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди.
  6. Қозоғистоннинг ҳукмрон партияси парламент сайловларида ғалаба қозонди.
  7. Қирғизистонда Парламент сайловлари ӯтказилди.
  8. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқди.
  9. Қирғизистон президенти этиб сайланган Жапаров: сайлов натижаларини қабул қилишингизни сўрайман.
  10. Туркманистон “коронавирус” сўзини тақиқлади.
  11. Туркманистон пойтахтида нонга узун навбатлар юзага келди.
  12. Эрон ва Туркманистон президентлари иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди.

 

Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклидаги саммитида Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Беларус президенти, Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши раиси Александр Лукашенконинг таклифига биноан Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)нинг видеоанжуман шаклидаги саммитида иштирок этди

Тадбирда Ўзбекистон ва Кубага ташкилот ҳузуридаги кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди деб хабар қилган Кун сайти.

Тадбирда ЕОИИга аъзо давлатлар – Россия, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, шунингдек, кузатувчи мақомидаги Молдова ва таклиф этилган мамлакат сифатида Куба етакчилари иштирок этмоқда.

Шу йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи фаолиятида кузатувчи давлат мақомида иштирок этиши тўғрисидаги таклифни маъқуллаган эди.

Х  Х  Х

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 4,8 миллиард долларга ёки 12,9 фоизга камайди

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг 11 ойи ичида 32,9 миллиард долларни ташкил этиб, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 4,8 миллиард долларга ёки 12,9 фоизга камайганини мамлакат Давлат Статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 14,1 миллиард долларга (10,5 фоизга камайган) ва импорт ҳажми 18,7 миллиард долларга (14,7 фоизга камайган) етган. Ҳисобот даврида 4,57 миллиард доллар қийматида пассив ташқи савдо баланси қайд этилган деб хабар қилган Дарё сайти.

Бу вақт давомида ташқи савдо айланмасининг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (17,4 фоиз), Россия (15,4 фоиз), Қозоғистон (7,9 фоиз), Жанубий Корея (5,8 фоиз), Туркия (5,7 фоиз), Қирғизистон (2,5 фоиз) ва Германия (2,2 фоиз) билан қайд этилган.

Экспорт таркибида етакчи ўринни олтин эгаллади — 40,9 фоиз. Ундан кейинги ўринларни саноат маҳсулотлари (18,3 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (8,6 фоиз), кимёвий моддалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (5,2 фоиз) эгаллади.

Кўрсатилган даврда МДҲ мамлакатларига турли хил тайёр маҳсулотлар, машиналар ва транспорт ускуналари, саноат товарлари, шунингдек, ичимликлар ва тамаки экспорти бўйича энг тез ўсиш кузатилди. Пасайиш биринчи навбатда минерал ёқилғи, кимёвий моддалар, озиқ-овқат маҳсулотлари, ҳайвонот ва ўсимлик мойлари экспортида қайд этилди.

Импорт таркибида энг катта улуш, машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (37,6 фоиз), саноат товарлари (17,2 фоиз) ҳамда кимёвий воситалар ва шу каби маҳсулотлар (13,8 фоиз) ҳисобига тўғри келди.

Х  Х  Х 

Тожикистон  президент сайловларида  яна Эмомали Раҳмон ғолиб бўлди 

Тожикистон  президент сайловларида яна Эмомали Раҳмон ғолиб бўлди. Бу навбат сайловчиларнинг 90,92 фоизи унга овоз берди.

Сайловда сайловчиларнинг 85,39 фоизи иштирок этган.

Тожикистонда бўлиб ўтган президент сайловларининг дастлабки натижалари қуйидагича:

90,92% - Эмомали Раҳмон

3,3% - Рустам Латифзода

2,15% - Рустам Раҳматзода

1,7% - Мирож Абдуллоев

1,49% - Абдуҳалим Ғаффоров.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни, мустақил Тожикистон тарихида олтинчи президент сайловлари ўтказилди.

Бу йил мамлакат президенти лавозимига 5 нафар номзод даъвогарлик қилди: Мустақил касаба уюшмалари федерацияси ва республика Ёшлар иттифоқи, Халқ демократик партиясидан Эмомали Раҳмон, Аграр партиясидан Рустам Латифзода, Социалистик партиясидан Абдуҳалим Ғаффоров, Тожикистон Иқтисодий ислоҳотлар партиясидан Рустам Раҳматзода ва Коммунистик партиядан Мирож Абдуллоев.

Х  Х  Х

Ўзбекистон-Тожикистон бизнес-форуми якунлари кўра умумий қиймати 724 млн долларлик 308 та инвестициявий ва савдо битимлари имзоланди.

Ўзбекистон ва Тожикистон бош вазирлари Абдулла Арипов Қоҳир Расулзода ҳамраисликларида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 7-йиғилишида икки мамлакатнинг тегишли вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари,

акциядорлик жамиятлари ва ҳўжалик бирлашмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Тадбир давомида инвестициявий, савдо, банк-молия, илмий-маърифий, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва келгусидаги кенгайишининг масалаларини батафсил муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида инвестициявий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш бўйича ишга солинмаган улкан салоҳият мавжудлиги қайд этилди. Томонлар енгил саноат, озиқ-овқат, электротехника тармоқлари, машинасозлик, фармацевтика ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида янги саноат кооперацияси лойиҳалари устида биргаликда ишлашга келишиб олишди.

Шу муносабат билан, савдо қилиш жараёнларини енгиллаштириш, мавжуд тўсиқларни биргаликда бартараф этиш ва савдо айланмаси тузилмасини диверсификациялашга қаратилган чораларни ишлаб чиқиш бўйича эксперт маслаҳатлашувларини ўтказиш, ҳар икки мамлакат ҳудудларида савдо уйларини ташкил этиш масаласи устида ишлаш каби ўзаро савдо-сотиқнинг ўсишини таъминлаш бўйича кейинги ҳаракатлар келишиб олинди.

Х  Х  Х

Қозоғистон республикаси президенти ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Qosim Jomart Tokayev идорасининг матбуот хизмати, Қозоғистон президенти яқинда  мамлакат парламенти томонидан ратификация этилган  сиёсий ва фуқаролик ҳуқуқ халқаро битимидаги ўлим жазосини бекор қилиш протоколига тегишли лойиҳани  имзолади ва уни қонунга айлантирди деб эълон қилди.

Сентябрь ойида  БМТдаги Қозғистоннинг доим вакили Кайрат Умаров фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактга тегишли иккинчи протоколни имзоланганидан кейин Қозғистонда президент томонидан ўлим жазоси ҳукми ҳам бекор қилинди.

Протоклга кўра,  уни имзоланган мамлакталар  ўлим жазосини бекор қилиш мажбуриятига эга бўлишади.

Х  Х  Х

Қирғизистон президенти барча гуруҳларни мамлакатда барқарорликни сақлаш мақсадида сайлов натижаларини қабул қилишга чақирди.

Қирғизистон президентлик сайловида  80  фоиз овоз билан ғалаба қозонган Садир Жапаров

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Қирғизистон президентлик сайловида  80  фоиз овоз билан ғалаба қозонган Садир Жапаров ғалабасидан кейин, илк нутқида Россия Қирғизистоннинг стратегикк шеригидир деб айтди.

Жапаров мамлакатдаги қийинчилик ва инқироз даврида ҳокимит теппасига келганига тўхталиб,  муаммо ва инқирозларни ҳал қилиш учун вақт талаб этилади деб қўшимча қилди.

Қирғизистоннинг Марказий сайлов комияссияси  сайловчиларнинг 80 фоиздан кўпроғи парламент ваколатларини қисқартириш эвазига президентга кўпроқ ваколат бериш учун конституцияга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги таклифни ҳам қўллаб қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистон президенти Садир Жапаров мамлакат парламент сайловлари натижаларига қарши кенг қамровли неорозилик намойишларидан кейин қамоқхонадан озод этилиб бош вазир сифатида тайиланганди.

Х  Х  Х

Эрон ва Туркманистон президентлари иккитомонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди

Эрон ва Туркманистон президентлари икки мамлакат расмийлари ва масъулларини икки халқ манфаатларини таъминлаш доирасида Теҳрон -Ашхобод ўртасидаги муносабатларини янада кенгайтиришга ҳаракат қилишлари зарурлигини таъкидадилар.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Туркманистон президенти Gurbanguly Berdimuhamedow билан телефон орқали суҳбатларида  иккитомонлама алоқалари ва муносабатларини янада кенгайтиришига тўхталиб, бугунги кунда дунёнинг барча мамлакатлари коронавирус муаммосига дучор бўлган,бироқ  ушу вирусга қарши кураш йўлида ўзаро ҳамкорликларни кенгайтириш ҳамда бир -бирига ёрдам кўрсатиш зарурий бир амрга айланган деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  коронавирус пандемиясини  икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқалари ва савдо айирбошлаш мезонига салбий таъсирини ўтказганига ишора қилиб,  келаси ойларда  ушу касалликни олдини олиниши - назорат этилиши ҳамда икки мамлакат масъулларининг саъй- ҳаракталари билан икки давлат ўртаисда турли соҳалар айниқса савдо- тижорат ва иқтисодий  ҳамкорликларини янада ошишига умид қиламиз деб аниқлик киритди.

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳам телефон орқали ушбу суҳбатида  икки мамлаткатнинг кенг- қамровли ва тарихий алоқаларини баён этар экан, Эрон ва Туркманистон турли соҳалар жумладан иқтисодий, сиёсий  ва маданий  соҳаларда ҳамда  Халқаро ташкилотлар доирасида яхши ва ижобий ҳамкорликларга эгалар деб эълон этди.

Бердимуҳаммедов шунингдек   Эрон ислом жумҳуриятини икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликларни кенгайтиришни қўллаб- қувватлашишини олқишлаб,  чегарадаги товар айирбошлаш, ҳамда унга тегишли дастуруламалларни тузиш, шунингдек илмий, соғлиқни сақлаш  ва инвестиция соҳаларида Ашхобод ва Теҳрон ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таклиф этди.

 

 

 

Ёрлиқ