Январ 16, 2021 21:11 Asia/Tashkent
  • Шоҳруднинг булутли ӯрмони

Шаҳруд булутли ўрмони энг қадимги ва энг чиройли Ҳиркан ўрмонларининг бир қисмидир. У Шоҳруддан 40 км шимоли-шарқда ва тахминан Симнон ва Гулистон вилоятлари чегарасида жойлашган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ўрмон қирқ миллион ёшда ва учинчи геологик даврга  тегишли.

Эроннинг шимоли-шарқидаги Шоҳруд шаҳри яқинида булутли ўрмон деб номланувчи мамлакатнинг энг гўзал масканларидан бири жойлашган. Майдони 35000 гектар бўлган ушбу ўрмон аслида шимолий Эрондаги зангори ўрмонларнинг давоми ҳисобланади.  Бу  ном билан аталишининг сабаби   ўрмоннинг йил давомида   булутлар уммони билан қопланганидир.

Ушбу ўрмонда булутлар дарахтларга шунчалик яқинки, ӯрмон булутлар теппасидаю, сиз булутлар орасида сузиб юргандек ҳис қиласиз ӯзингизни. Кўплаб сайёҳларнинг фикрига кўра булутли ўрмон Эроннинг энг гўзал табиий ландшафтларидан бири ҳисобланади.Унинг табиий аҳамияти юқори бўлганлиги сабабли у Эроннинг маданий мероси ва туризм ташкилоти томонидан 2011 йилда   144-табиий ёдгорлик сифатида руйхатга  олинган. 2015 йилдан бери ӯрмон  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги ҳимояси остидаги тўрт минтақадан биридир. Агар ушбу ажойиб ўрмон ҳақида кўпроқ билмоқчи бўлсангиз, бугунги дастуримизда бизга ҳамроҳлик қилинг.

Шаҳруд булутли ўрмони энг қадимги ва энг чиройли Ҳиркан ўрмонларининг бир қисмидир. У Шоҳруддан 40 км шимоли-шарқда ва тахминан Симнон ва Гулистон вилоятлари чегарасида жойлашган. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ўрмон қирқ миллион ёшда ва учинчи геологик даврга  тегишли.

Шоҳруднинг булутли ўрмони

Денгиз сатҳидан ӯта баландликда жойлашиш, ёзда паст ҳарорат,   кўплаб булоқлар ва турли хил ўрмон қопламининг мавжудлиги бу ўрмонга хос хусусиятлардир. Ушбу минтақада ёғингарчилик 400 дан 500 мм гача, ўртача максимал ҳарорат 20 ва минимал ҳарорат Селсий бўйича олти даражани ташкил этади. Булутли ўрмон Албурз тоғлари қояларининг  пасайиб борган ва бу девор орқасида қамалиб қолган булутларнинг  даралар бўйлаб жанубга оқиб ўтадиган жойда жойлашган; Шунинг учун, деярли тушдан то ярим тунгача, ҳаво совиганида, ўрмон булутлар узра  ўрнатилган каби ажабтовур  атмосфера яратилади.

Шоҳруднинг булутли ўрмони

Булутларнинг ўрмон билан уйғунлашган гўзаллигидан ташқари, минтақанинг кескин иқлими ҳам  муҳимдир, чунки бу ўрмон ярим чўл ва ўрмон зонасининг иккита экотизими кесишган жойда  жойлашган. Бу нарса ушбу ҳудуддаги ўрмонларда  игна баргли ва кенг баргли дарахтлар билан бир қаторда ҳайвонот турларига ҳам таъсир кўрсатган. Боронк, камалак, ев ва шунга ўхшаш ноёб ўсимлик турлари билан бир қаторда олча, эман, шохли дарахт, чинор, сут ўти, олхўри, чубак, асфоин, тулки думи, кекик ва ёнcа каби дарахтларнинг 85 тури мавжудлиги булутли ўрмонни табиий музейга айлантирган.Ушбу ўрмоннинг ўзига хос иқлими турли хил дарахтларни ўстирган, уларнинг баъзилари ўзига хос шакли билан ерга судралиб, гўзал манзара яратган. Албатта, ушбу ўрмон дарахтлари орасида олхўри, ёввойи нок ва малина каби мевалар ҳам бор,   омадингиз кулиб боқса, уларни йўлингизда учратишингиз  ва маззасини татиб кўришингиз мумкин.

 

Шоҳруднинг булутли ўрмони

Булутли ўрмон, шунингдек, Эронда доривор ўсимликларнинг бой масканларидан бири бўлиб, у ҳар йили бутун дунёдаги кўплаб ихлосмандларни ӯзига жалб қилади. Ушбу минтақадаги чет эллик сайёҳларнинг катта қисмини   Ҳиркан ўрмонларида учрайдиган ноёб ўсимлик турларини кўриш учун келган ботаниклар ташкил қилади. Иккинчи гуруҳ эса кўпинча Марказий ва Ўрта Шарқ мамлакатларидан келган умумий сайёҳлардир.

Булутли ўрмон бағрида бир неча шаршара, жумладан Шуршур ва Олучол шаршаралари мавжуд. Олучол  шаршарасининг ўзи бир неча юз метр масофада бир-бирига қуйиладиган  ва охир-оқибат асосий шаршарани ташкил этадиган иккита катта шаршарадан иборат. Шарқий Албурзнинг шимолий ён бағирларида жойлашган ушбу шаршаранинг баландлиги тахминан 25 метрни ташкил этади. Булутли ўрмонда бир соат пиёда юриш ва унинг гўзалликларидан баҳраманд бўлиш билан сиз Олучол шаршарасини ҳам кўришингиз мумкин. Аммо Шуршур шаршарасини кӯриш учун, албатта,    алпинист бӯлишингиз керак. Зеро,  бу шаршарага фақат касбий алпинистларгина кӯтарила олади.  Булутли ўрмонда шаршаралардан ташқари Шоҳ Пасанд, Нордон  ва Қатри   каби 30 дан ортиқ булоқлар мавжуд. Нордон булоқ жойлашган жой чодир тикиш   учун жуда мос келади.

Шуршур шаршараси ёнида алпинистлар гуруҳи

Албатта, айтиш керакки, бу ўрмонда йил давомида булутлар бўлмайди ва унда булутлар  океанининг энг кӯп пайдо бўлиш   вақти баҳор, ёз ва куз ҳисобланади. Шу сабабли бу табиий жозибали манзарани кӯришнинг энг муносиб вақти  баҳордан  кузнинг бошига қадар. Гарчи Шоҳруднинг булутли ўрмони кузда фавқулодда гўзалликка эга бўлса-да ва моҳир рассом томонидан чизилган чиройли расмга ўхшаса-да, аммо бу мавсумда об-ҳаво жуда совуқ,  ёмғир ӯрмон ичидаги йӯлларни  сирпанчиқ қилиб, юришни   қийинлаштиради, бу эса хавфсиз эмас, албатта.   Булутли ўрмон қишда худди куздагидек совуқдир, шу сабабли қишда бу ҳудудга бориш тавсия этилмайди.

Шоҳруд  булутли ўрмонининг бикр ва чиройли табиати 

Агар сиз ушбу ажойиб ўрмонга саёҳат қилишни режалаштирмоқчи бўлсангиз, эслатиб ӯтамиз: Булутли ўрмон яқинида тунаб қолишингиз учун Абр қишлоғида   турар жой бинолари мавжуд. Кечаси қадимий ва сирли ўрмон қалбида тикилган чодирда қолиш   ва тунда ўрмонни қамраб олган ғалати товушларни тинглаш ҳам ҳаяжонли. Аммо бу жойни яхши билмасдан ва тажрибасига эга бўлмасдан, булутли ўрмонда тунаб қолманг. Бу сирли минтақага махсус сайёҳлик гуруҳлари таркибида тажрибали йӯлбошчилар билан биргаликда сафар қилиш тавсия этилади. Шунингдек, булутли ўрмонга боришдан олдин об-ҳаво хариталарини текшириб, минтақадаги об-ҳаво вазиятига эътибор қаратиш зарур.

Ёрлиқ