Январ 17, 2021 14:41 Asia/Tashkent
  • 2020 йили Исроилда юз берган воқеалар

Йилнинг охирги кунларида Парламент ва ҳукуматнинг тарқатилиши

Сионистик режимнинг 2020 йилдаги энг муҳим воқеаларини коалиция кабинетининг шаклланиши ва қулаши,  Нетаняхуга қарши доимий намойишлар ва баъзи араб давлатлари билан муносабатларни нормаллаштириш каби тӯртта йӯналишда кўриб чиқиш мумкин.

Коалиция кабинетининг тузилиши ва қулаши

Исроил 2020 йилни вазирлар маҳкамасини тузиш бўйича давом этаётган баҳс билан бошлади. Бир йил ичида Исроилнинг учинчи парламент сайловлари 2020 йил март ойида бўлиб ўтди. Ушбу сайловда партияларнинг ҳеч бири парламентдаги кўпчилик ўринларни қўлга кирита олмади. Бироқ, коронавирус эпидемияси кўк ва оқ партия раҳбари Бени Ганц ва Ликуд партияси раҳбари Бенямин Нетаняхуни коалиция кабинетини тузишга рози бўлишига олиб келган асосий омил бўлди.

Кабинетни шакллантириш билан шуғулланган Бени Ганц расмий равишда Knesset (Исроил парламенти) спикери этиб сайланди. "Ганц ўзини ва партиядошларини умуртқасиз судралиб юрувчилар эканлигини исботлади ва бу ҳақиқатан ҳам уятлидир", деди   Кнессетнинг араблар вакили ва сайловлардан сўнг қўшма араблар рўйхати раҳбари Аҳмад Таййиби.

Нетаняху ва Ганц

Ганц парламент спикери этиб тайинлангандан кейин Бенямин Нетаняху бош вазир этиб тайинланди ва унга янги Исроил кабинетини тузиш вазифаси топширилди. Нетаняху бош вазир вазифасига тайинланишидан олдин, Исроил Бош прокуратураси ишғол қилинган Қуддус округидаги коррупция иши бўйича Нетаняхуга қарши даъво қўзғатган ва у сионистик режимнинг 72 йиллик тарихи давомида ўзининг фаолияти чоғи порахўрлик, фирибгарлик ва омонатга хиёнат қилишда айбланган биринчи бош вазир бӯлди. Бироқ, 2020 йил охиригача   Исроил суди Нетаняхунинг иши тўғрисида қарор чиқармади.

Бенямин Нетаняху ва Бени Ганц 18 ойлик алмашинадиган бош вазирлик ва кенг қамровли кабинет тўғрисида келишиб олдилар. Келишувга кўра, Нетаняху 2021 йил ноябргача сионистик режимнинг бош вазири бўлиб қолади, ундан кейин Бени Ганц бош вазир сифатида давом этади. Нетаняху кабинетида Ганц  уруш вазири этиб тайинланди. Вазирлик курсилари ҳам икки партия ўртасида тенг тақсимланди.

Бироқ, Нетаняху ва Ганцнинг коалиция ҳукуматлари биринчи ойдан бошлаб тўқнаш келмоқда. Нетаняху кабинетдаги кўплаб муҳим қарорларда Ганц ва унинг иттифоқчиларига хабар бермайди. Ушбу тортишувлар охир-оқибат 2020 йил декабр ойининг сўнгги кунларида тўртинчи марта парламентни тарқатиб юборишига олиб келди. Икки йил ичида тўртинчи марта Исроил парламенти 22 декабрда тарқатиб юборилди ва коалиция кабинетининг қулаши билан икки йил ичида тўртинчи парламент сайлови 23 мартга белгиланди.

Нетаняхунинг алоқа ва стратегия бўйича маслаҳатчиси Томми Шинкман Нетаняху-Ганц иттифоқини турмуш қурган пайтидан бошлаб   муносабатлари тугаганлигини англаб етган, аммо ҳар бири ўз манфаатлари йўлида бор имкониятларини ишга солган жуфтлик, дея таърифлади.  

Гарчи парламентни тарқатиб юборилишининг асосий сабаби Ганц ва Нетаняху ўртасида бир ёки икки йиллик бюджетни тасдиқлаш тўғрисидаги низо бўлса-да, аслида асосий сабаб Ганц ва Нетаняху ўртасидаги келишувнинг моҳияти ва тури билан боғлиқ эди. Томонлар ҳар бири 18 ой давомида бош вазир лавозимини эгаллаб турадиган ўзгарувчан бош вазир ҳақида келишиб олдилар. Аслида, вазирлар маҳкамаси қандайдир тарзда икки бош вазир билан тузилган эди. Бу кабинет ичида чуқур бўлинишлар ва чуқур ишончсизликни келтириб чиқарди. Айтиш мумкинки, ушбу ишончсизлик коалиция кабинетининг атиги 8 ойлик фаолияти давомида қулашининг асосий сабаби ҳисобланади. "Бизда нейтрал Кнессет, таҳдид қилинган ва пассив суд тизими ва эскирган жамият мавжуд, демак, Исроилнинг сиёсий тизими қулаш арафасида", - деб ёзган “Ҳааретз” газетаси  парламент тарқатилганидан кейин.

Нетаняхуга қарши доимий норозилик намойишлари

2020 йилда ишғол қилинган ҳудудларда яна бир муҳим воқеа Бенямин Нетаняхуга қарши ҳафтада давом этаётган намойишлар бўлди. Намойиш шанба куни кетма-кет 27 ҳафта бўлиб ўтди. Одамлар Нетаняхунинг коррупцион фаолияти билан боғлиқ ишларнинг кечиктирилиши, коронавируснинг кенг тарқалишига қарши курашишга қодир эмаслиги ва иқтисодий муаммоларнинг кучайишига қарши норозилик билдириб, Нетаняхуни ҳокимиятдан четлатишни талаб қилишмоқда.

Бенямин Нетаняху сўнгги йилларда тўртта коррупция ишига алоқадорликда айбланган. "1000" деб номланган биринчи иш бадавлат ишбилармонлардан совғалар олиш билан боғлиқ. Иккинчи иш "2000" деб номланган бўлиб, сионистлар режимининг Бош вазири ва сионистик "Едиот Аҳронотҳ" газетаси эгаси ўртасида рақиб газетага (Исроил Хюм) чекловлар қўйиш эвазига ўз кабинетидаги янгиликларни яхшироқ ёритиш тўғрисида келишув билан боғлиқ. Учинчи ҳолатда, "3000" номи билан танилган ишда Нетаняху Германиядан атом сувости кемаларини сотиб олишда тил бириктирганликда айбланмоқда. Нетаняху, шунингдек, тўртинчи иш - "4000" бўйича "Безак" ширкатининг эгаси  Шаул Алвичга миллионлаб доллар молиявий имкониятларни тўлашда айбланмоқда.

Исроил Бош прокурори Нетаняхуга феврал ойи охирида уч ишда порахўрлик, фирибгарлик ва омонатга хиёнат қилиш айбловларини қўйди, аммо Нетаняху Исроил суд тизимидаги нуфузи орқали коррупция ишларидан халос бўлишга интилди. 2020 йил охиригача, давом этаётган халқ норозилигига қарамай, Нетаняхунинг иши бўйича ҳукмлар чиқарилмади.

 Коронавируснинг тарқалиши ва унинг одамлар иқтисодий аҳволига таъсири Нетаняхуга қарши давом этаётган намойишларнинг яна бир муҳим омили бўлди. Сионистлар газетаси Едиот Аҳронот, шунингдек, коронавирус тарқалиши инқирози шароитида Бенямин Нетаняху кабинетининг ёмон ишлашини танқид қилган мақоласида ёзади: Коронавирусининг тарқалиши Бенямин Нетаняху сионистлар учун коронадан кўра хавфли вирус эканлигини кўрсатди. Сионистлар оғир иқтисодий инқирозга дуч келаётган экан, Нетаняху ўзининг коррупция ишини ҳимоя қилиш учун катта миқдорда пул тўламоқчи, дейилади хабарда. Аслида, Нетаняхунинг босиб олинган ҳудудлардаги сиёсий мавқеини кескин пасайтирган нарса Нетаняхунинг шахсий манфаатларини жамоат манфаатларидан устун қӯйиши ва халқнинг   кутган нарсаларини инобатга олмаслигидир.

"Сўнгги кечки овқат"  нусхасини кӯтариб намойишга чиққан одамлар Нетаняхунинг  ҳукмронлиги охирига етганига ишонишарди. Намойишчилар "Бош вазир ўрнига жиноятчи вазир" деб ёзилган плакатларни ушлаб туришди. Шиорларнинг яна бир гуруҳи сионистик режим тизимига қаратилган бўлиб, "Араб баҳори" дан илҳомланган "Исроил баҳори" каби шиорлар плакатларга ёзилган эди.

Намойишларнинг тарқалиши билан Исроил Бош вазирининг тарафдорлари бир неча ҳафта ичида бир қатор намойишчиларга ҳужум қилиб, уларнинг айримларига тан жароҳати етказишди. Бу жиноятлар  Ешут партиясининг етакчиси ва Исроил парламентидаги оппозиция партиялари раҳбари Яир Лапидни Нетаняхунинг қўли намойишчилар қонига булғанганини ва Тел-Авивда зўравонлик ва қон тўкилиши  масъулияти  Нетаняху ва унинг тайинловчиларининг зиммасида эканлигини айтишга ундади. Лапид Нетаняхунинг хулқ-атвори Исроилни фуқаролар урушига олиб бориши ҳақида огоҳлантирди.

Баъзи араб мамлакатлари билан муносабатларни нормаллаштириш; Ички босимни камайтиришга қаратилган найранг.

2020 йилда босиб олинган ҳудудларда юз берган энг муҳим воқеалардан бири бу сионистик режимнинг баъзи араб давлатлари билан муносабатларини нормаллаштириш эди. БАА, Баҳрайн, Судан ва Марокаш 2020 йилда сионистик режим билан расмий алоқаларни ўрнатган тўрт мамлакат бӯлди. Бу тўрт араб мамлакати сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш тўғрисида шартнома имзоладилар, улар эвазига ҳеч нарсага эриша олмадилар. Кемп-Девид шартномаси ёки Фаластинни озод қилиш ташкилоти  сионистик режим билан тузган шартнома  ерни озод қилиш эвазига амалга оширилган эди. Бошқача қилиб айтганда, ушбу келишув эвазига сионистик режим томонидан босиб олинган географиянинг бир қисми озод қилинганди, аммо бу тўртта араб давлатининг келишувида, босиб олинган ҳудудларнинг бир қаричи ҳам озод қилинмади. Нетаняху бу келишувни  "тинчлик учун тинчлик" деб атади, ваҳоланки,   келишувдан олдин тўрт араб давлати ва сионистик режим ўртасида ҳеч қандай зиддият бўлмаган эди.

Кейинчалик БАА ва Баҳрайн ушбу келишув натижасида Исроил Ғарбий соҳилни босиб олинган ҳудудларга қўшиб олиш  режасидан воз кечади, дея иддао қилишди. Бироқ, Нетаняху зудлик билан "Биз Ғарбий Соҳилни қўшиб олиш режасига амал қиламиз ва ҳеч қачон орқага қайтмаймиз,-- деди очиқчасига  --Трамп  Ғарбий соҳилда Исроил аҳоли пунктларини расман тан олди. Мен ҳеч қандай режани бекор қилмадим, аммо Трамп  уни кечиктиришга чақирди". Ҳатто Ақшнинг ишғол қилинган Фаластиндаги элчиси Девид Фридман ҳам Ғарбий соҳилни қӯшиб олиш режаси  бекор қилинмаганлигини, аксинча,  вақтинча тўхтатилганлигини таъкидлади.

Нормаллаштириш тўғрисидаги битим Фаластин гуруҳларининг кенг аксиламалига  дуч келди, улар келишувни қораладилар ва унга ҳамда  сионистик режимнинг экспансионистик мақсадларига қарши бўлишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Ушбу араб мамлакатларининг сионистик режим билан келишуви 2020 йил 28 январда Доналд Трамп  томонидан Бенямин  Нетаняху ва учта араб давлати: БАА, Баҳрайн ва Уммон элчилари ҳузурида расмий равишда эълон қилинган аср муомаласи  келишув режаси доирасида амалга оширилди. Дарҳақиқат, АҚШнинг сионистик режимни қўллаб-қувватлаши сўнгги йилларда энг юқори даражада эди. Сиёсий қўллаб-қувватлашдан ташқари, АҚШ  Конгресси 2020 йил 26 июлда сионистик режимга 10 йил давомида 38 миллиард долларлик молиявий ёрдамни маъқуллади. Бунга жавобан ХАМАС ушбу ҳаракат "халқаро ҳуқуқ нормаларини  бузиш" мантиғини кучайтиради, деди. Амалда АҚШнинг Исроилни қўллаб-қувватлаши сионистик режимнинг ӯзбошимчалигини  кучайтирди ва унинг узоқ йиллардан бери давом этиб келаётган фаластинликларга қарши жиноятларининг 2020 йилда  кўпайишига олиб келди.

 

Ёрлиқ