Январ 19, 2021 15:32 Asia/Tashkent
  • Экспорт бозорларини диверсификация қилиш

1399 йил Исломий  Инқилоб  Муаззам  Раҳбари томонидан Инқилобнинг иккинчи қадамида таъкидланган муқовимат  иқтисодиёти ва макроиқтисодий стратегиянинг мақсадларига мувофиқ “Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йили”  деб номланди.

Кўпгина экспертлар ушбу мақсадни амалга ошириш янги имкониятларни яратишга ва нодавлат экспортни ривожлантириш учун минтақавий бозорларга киришга боғлиқлигини таъкидламоқда.

Ҳозирги кунда бутун дунёда мавжуд бўлган кенг тижорат рақобатида экспорт бозорида кўпроқ улушга эга бўлиш учун сифатли товарларни ишлаб чиқариш даражаси яхши бўлиши керак. Ушбу мақсадга эришиш технология, мутахассис кадрлар,  ишлаб чиқаришда  ижодкорлик шакли, шунингдек ишлаб чиқариш учун етарли ва юқори сифатли хом ашё каби бир қанча омилларга боғлиқ. Шу сабабли, кўплаб саноати  ривожланган мамлакатлар қўшма сармоячилик  ва эркин савдо зоналаридан фойдаланиш каби афзалликларни ишга солиб,  дунёнинг турли нуқталаридаги  экспорт бозорларига тезроқ кириб боришг йӯлларини қидирмоқдалар.  

Нефтсиз  иқтисодиётлар тажрибаси шуни кўрсатадики, нефтдан ташқари экспортни ривожлантириш маълум бир бозор ёки маълум бир мижоз билан чегараланиб қолмаслиги керак, шунингдек, бир иқтисодиётга ёки бир бозорга боғлиқлик   ишлаб чиқарувчи мамлакатлар учун муаммоларни келтириб чиқаради.

Савдо-саноат палатаси вице-президенти Ҳусейн Саллоҳварзининг таъкидлашича, ишлаб чиқаришни  жадаллаштириш жараёнида экспорт бозорлари хилма-хиллигининг аҳамияти ҳақида дейди:   бир бозорга ҳаддан ташқари суяниб қолиш  муаммоли бўлиши мумкин, чунки икки мамлакат ўртасида келишмовчиликлар юз берган тақдирда ташқи савдонинг катта қисмини қӯлдан бериш мумкин.

Эрон атрофида 500 миллион  кишилик бозор мавжуд ва кўплаб Эрон маҳсулотларини ушбу бозорларга экспорт қилиш мумкин.

Бошқача қилиб айтадиган бўлсак, Эрон маҳсулотларининг хилма-хиллиги ҳамда минтақавий бозорларга чиқиш имконияти ундан самаралироқ фойдаланиш лозим бӯлган олтин фурсатдир.  

Эрон-Туркия Иқтисодиёт ва савдо уйи президенти Саййид Жалол Иброҳимий бу борада шундай дейди:

Эрон маҳсулотларининг хилма-хиллиги хом ашёдан тортиб то якуний маҳсулотларга қадар бўлиб, уларнинг  ҳар бири учун маълум режалаштиришга эга бӯлишимиз ва ҳаттоки ҳозирги шароитда кичик бозорлардан ҳам унумли фойдаланишимиз керак.

Ташқи ишлар вазирининг иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари Ғуломризо  Ансорий ҳам Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари таъкидлаган  ишлаб чиқаришни жадаллаштиришга эришишнинг энг яхши усули экспорт деб ҳисоблайди:

Шу муносабат билан биз импорт  қилувчи мамлакатдан экспорт қилувчи мамлакатга айланишимиз  лозим”.

Мамлакатнинг экспорт бозорларида хилма-хиллик мавжудлигини таъкидлаган Ансорий илова қилади: Ҳозирги вақтда Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи савдосининг асосий йўналиши бўлган қўшни давлатлардан ташқари, биз шарқий бозорларда ҳам яхши иштирок эта олдик.

1998 йилда Эрон 120 га яқин мамлакатга маҳсулот экспорт қилди ва бу санкциялар қўлланилиши шароитида  мамлакат учун катта муваффақият бўлди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги жиҳатидан Эроннинг иқтисодий афзалликлари орасида кимё саноати, тоғ-кон саноати ва қишлоқ хўжалиги каби учта йӯналиш мавжуд бӯлиб,  ушбу тармоқлар ишлаб чиқариш ва иқтисодиётда сакраш  яратиш имкониятига эга. Эрон ҳозирда нефт-кимё саноатида иккинчи сакраш арафасида турибди.  Уни амалга ошириш билан нефт-кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш йилига 100 миллион  тоннадан ошади ва учинчи сакраш билан бу кўрсаткич 140 миллион тоннага етади.

Ушбу соҳадаги стратегик мақсад миллий технология даражасини кўтариш ва барқарор иқтисодий инфратузилмада нефтнинг ролини барқарорлаштиришдир.

Бошқа томондан, транспорт тармоғи  Эроннинг минтақавий бозорлардаги иштирокини кучайтиришда муҳим рол ўйнайдиган  мамлакатнинг бошқа афзалликларидан биридир. Минтақа геосиёсатида қўшнилардан ташқари, Ҳиндистон, Хитой ва Ўрта ер денгизи соҳиллари каби бозорлар  уч миллиарддан зиёд жамиятга эга  улкан бозорни ваъда қиладиган яхши мақсадлардир.

Ташқи ишлар вазирининг иқтисодий дипломатия бўйича ўринбосари 99 ва 1400 йилларда биз ақлли экспорт ва импортга эга бўлишимиз кераклигини таъкидлаб,  дейди:

Мамлакат монопол иқтисодиёт ва нефтга таяниш ҳолатидан  чиқиб,  маҳсулот ишлаб чиқаришни жадаллаштириб, ички талабни қондиришдан ташқари,   бошқа мамлакатларга, шу жумладан Хитой, Ҳиндистон ва Африка  давлатларига экспорт қилиш ҳақида ўйлаш керак.

Шу сабабли  ишлаб чиқаришни жадаллаштиришнинг муҳим омиллари  инвестицияларнинг иқтисодий имкониятларини фаоллаштириш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Исломий  Инқилоб Муаззам  Раҳбари бу мавзуда  сармоя киритиш масаласини  эслатиб, қуйидагиларни таъкидлайдилар: "Афсуски, сўнгги йилларда мамлакатда сармоялар киритиш ишида муаммолар вужудга келди ва биз бу борада орқада қолдик. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун аввало тӯхтатилган ёки секин ҳаракатланаётган  катта ҳажмдаги инвестицияларнинг  тикланиши ва ҳеч қандай йирик инвестиция режаси эътиборсиз қолдирилмаслиги керак.

Оятуллоҳ Хоманаи  хусусий сектордаги сармоядорларни рағбатлантириш зарурлигини эслатиб, хусусий секторда кўплаб имкониятлар ва зарур нақд пул  мавжудлигини, солиқ муаммолари ва лицензия ҳамда банк кредитларини ҳал қилиш  орқали хусусий секторни  сармоя киритишга рағбатлантириш кераклигини таъкидладилар.

Ушбу соҳада муваффақиятга эришган  мамлакатларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, ички имкониятларга таянадиган иқтисодиёт фаровонликни вужудга келтириш билан бирга одамларнинг ҳаётий  муаммоларини ҳал қилиб, миллий иқтисодиётга жиддий зарар ва зарба  етишининг олдини олади.

Ёрлиқ