Январ 20, 2021 16:40 Asia/Tashkent
  • Эрон қуролсизланиш конфренциясида Сауъдия Арабистони ва БАА-нинг аъзо бўлишига мухолифат қилиши тинчлик ва хавфсизликни сақлашга қаратилган ҳаракатдир

Эрон ислом Жумҳурияти мухолифати билан саъудия Арабистони ва БАА 2021 йил учун Женевада қоролсизланиш конфренциясида кузатувчи аъзоликни қўлга киритолмади.

Женевадаги БМТ қошидаги Эрон Ислом Жумҳуриятининг доимий намояндаси ва элчиси Исмоил Бақоий Ҳомона сешанба куни қролсизланиш конфренциясида кузатувчи аъзо бўлиш учун ушбу иккита мамлакатга мухолифат қилиш сабаби ҳақида берган баёнотида минтақада ушбу иккита мамлакатнинг бузғинчи амали ва барқарорсизлантирувчи собиқасига ишора этиб, шунингдек Арабистоннинг махфий тарзда ядровий фаолиятлар олиб бориши Женевадаги қуролсизланиш конфренциясининг кузатувчи аъзоси сифатида ҳузур топишини бузғинчи деб билди. 

Женевада БМТ қошидаги Эрон Ислом Жумҳуриятининг доимий намояндаси ва элчиси Исмоил Бақоий Ҳомона

Эроннинг қуролсизланиш конфренциясида кузатувчи аъзо сифатида саъудия Арабистони ва ва Аморотниннг ҳузур топишига қаршилик қилиши икки жиҳатдан аҳамиятни касб этади.  

Биринчидан ядровий фаолиятлар ва қуролсизланиш масаласида Арабистоннинг ёвуз тасвири ва салбий собиқасидир. Арабистоннинг бу собиқасига назар ташлаш шуни кўрсатадики, Арабистон 1998 йилда НПТ шартномасини имзолаб тасдиқлаганига қарамай 2005 йилда чекланган уран ва плутоний миқдорига эга бўлмоқ  маъносида "кичиқ қўмиталар" номи остида бир протоколни имзолади.  МАГАТЭ-нинг текширувлари ва фаолиятлари ҳам ана шунга асосланиб тайёрланганким, ушбу мамлакатдаги ҳозирги ядровий вазъияти билан тўғри келмайди. Бошқа масала Риёз расмийлари томонидан атом қурол-яроқларига Арабистоннинг қизиқиши масаласи ҳисобланадиким, минтақага ядровий бир таҳдид маъносидадир.  

МАГАТЭ-нинг ядровий ва қурол-яроқ  бўйича инспекторлар собиқ раиси ва ўринбосари Овли Хайнонен

МАГАТЭ-нинг ядровий ва қурол-яроқ  бўйича инспекторлар собиқ раиси ва ўринбосари Овли Хайнонен Арабистоннинг яшириш тарзда ядровий фаолиятлари ҳақида, Саъудия Арабистони ядровий фаолиятлар шаффофликни намойиш қлмади ва биз Ар-Риёзнинг қурилиши керак бўлган атом реакторлари сонини белгилашдан ташқари, аниқ атом энергияси режасини кўрсатик",-деб айтди.   

Қуролсизланиш конфренциясида Саъудия Арабистонига боғлиқ масаласида Эрон мухолиф овоз бериши муҳимлигининг иккинчи жиҳати бу барқарорсизлантириш ва хавфсизликни бузишда Саъудия Арабистонининг бузғинчи ролидир.

Арабистоннинг яширин ядровий фаолиятлари 

Женевада БМТ қошидаги Эрон Ислом Жумҳуриятининг доимий намояндаси ва элчиси Саъудия Арабистонини қўшниларига қарши уруш ва тажовуз коалициясининг етакчиси минтақадаги барқарорсизлантирувчи қуролларнинг энг йирик амбори деб атади. тажриба шуни кўрсатадики, бу мамлакат қуролсизланиш конфренциясида баҳс-мунозара қилиш ва йиғилишларидан оммавий афкорни чалғитиш ва Яманда содир этган жиноятлари ва хатоларини бошқаларга ташлаш учун сўистеъмол этади. 

Арабистоннинг минтақадаги бузғинчи роли, МАГАТЭ инспекторлари ва кузатувчилари назаридан четда қолиши ва а ядровий ноанъанавий фаолиятлари олиб бориши ҳамда терроризм ва экстремизмни қўллаб-қувватлашиши конфренцияда ушбу мамлакатнинг ҳузур топишидан хавотирланишларнинг яққол далили саналадиким, қуролсизланишга назорат этиш хатарининг масъулиятини ўз зиммасига олган.  

Шубҳасиз, бу собиқага эга бўлмоқ ва сабабларни ҳисобга олган ҳолда, Саъудия Арабистонининг қуролсизланиш конфренциясида кузатувчи аъзоси сифатида ҳузур топиши консруктив масала эмас ва ушбу халқаро ташкилотнинг мақсад ва вазифаларига зиддир.

Шу нуқтаи назардан қараганда, Эроннинг қуролсизланиш конфренциясида иккита зарарли ва бузғунчи элементларнинг аъзо бўлишига қарши овоз бериши , тинчлик ва минтақавий хавфсизликни ҳимоя қилиш шунингдек қуолсизланиш соҳасидаги ягона халқаро кўп қиррали ташкилотнинг мавқеига хизмат кўрсатишдан иборатдир. 

Ёрлиқ