Январ 20, 2021 19:20 Asia/Tashkent
  • Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш орқали иқтисодий хавфсизликни ошириш

Турли саноат-қишлоқ хўжалиги соҳаларида ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва хом нефт ҳамда  хом ашё сотишга асосланган иқтисодиётдан узоқлашиш барқарор иқтисодиётнинг заруриятларидан биридир.

Шу сабабли  1399 йил Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари томонидан “Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йили” деб номланди.

  Айтиш жоизким, сўнгги йилларда  Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари томонидан “Ишлаб чиқаришни ривожлантириш” ва “Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ” шиорлари билан кўпроқ урғу берилган  муҳим масалалардан бири, иқтисодий ривожланиш учун барча ички имкониятлардан фойдаланиш йӯли билан ишлаб чиқариш инфратузилмасини ва иқтисодиётни иқтисодий босим, санкциялар ва таҳдидларга бардошли қилишдан иборат.

Ушбу стратегик мақсад контекстида "ишлаб чиқаришни жадаллаштириш" ни таъкидлаш Эрон иқтисодиётининг ишлаб чиқаришдаги ортда қолганлигини қоплаш  кераклигини англатади. Шу нуқтаи назардан, жадаллаштириш  кенг кўламларга эга ва миллий ишлаб чиқаришнинг ўсиб бораётган илмий-техникавий, саноат, инновацион салоҳиятидан тортиб, саноат товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини максимал даражада ишлаб чиқаришга қадар бўлган барча қирраларини ўз ичига олади.

Ушбу масаланинг аҳамияти иқтисодий зарба билан курашишда муҳим рол ўйнайдиган иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришнинг барқарорлигидадир. Масалан, 1393 йилда нефт нархининг пасайиши ва 1397 йилда иқтисодий санкцияларнинг қўлланилиши, ўтган йили коронавирус  тарқалиши дан иборат учта оғир иқтисодий зарба   иқтисодий заиф томонларни ҳамда ички кучли  имкониятларни яққол намоён этди. Ушбу зарбаларнинг ҳар бири мамлакат иқтисодиёти ва хавфсизлигига зарар етказиши мумкин эди. Иқтисодиётда ишлаб чиқаришни кўпайтириш, бошқа жиҳатдан иқтисодий ўсиш ва савдо имкониятларидан фойдаланиш ва экспорт ҳажмини ошириш учун муҳимдир.

Баъзи иқтисодчиларнинг,  жумладан Адам Смитнинг  фикрига кўра; Экспорт  ҳар бир мамлакат  иқтисодий ўсишининг муҳим омилларидан биридир. Ушбу иқтисодчилар гуруҳи мамлакат экспорти ошганда унинг таъсири тобора ички иқтисодиётнинг ўсишига олиб келади, деб ҳисоблайдилар.

Экспортнинг муваффақияти мамлакатнинг қиёсий устунлиги ва рақобатчиларга қараганда арзонроқ нархларда маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш қобилияти каби омилларга боғлиқ.

Осиё қитъасида Хитой, Япония, Жанубий Корея, Малайзия ва Сингапур каби мамлакатлар юқори иқтисодий ўсишга эришдилар. Ушбу мамлакатларда экспорт ва иқтисодий ўсиш ўртасида чуқур боғлиқлик мавжуд. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, экспортни ривожлантириш сиёсати танлови билан бир қаторда иқтисодий сиёсат тўплами Шарқий Осиё мамлакатларида экспортни ва иқтисодий ўсишни осонлаштирди. Минтақанинг бу  мамлакатлари биринчи навбатда макроиқтисодий муҳитдаги барқарорликни кун тартибига қўйиб, сўнгра экспортни рағбатлантириш сиёсатини амалга оширишди. Ташқи савдонинг нуфузли йўналишларидан бири нефтдан ташқари экспортни кучайтиришдир. Ягона маҳсулот ишлаб чиқарадиган,   асосан, нефт экспорт қилинадиган мамлакатларда нефтдан ташқари экспорт, бу ялпи ички маҳсулотни диверсификация қилиш ва кўпайтиришга ёрдам берадиган соҳалардан бири ҳисобланади. Нефтдан ташқари экспорт,  шунингдек, нефт экспорти билан таққослаганда, қисқа муддатли ва узоқ муддатли режалаштириш учун яхши асос яратиши мумкин.

Эрон савдо ва транзит фаолияти соҳасида учта асосий қиёсий ва рақобатбардош устунликларга эга. Булар:  Хилма-хил энергия манбалари; олтита халқаро коридор ва бешта минтақавий коридорларни бирлаштира оладиган транзит йӯналишлари;  дунё тан олган туризм  афзалликларидир . Эроннинг халқаро йўлакларига "Шимол-Жануб" йўлаги, ғарбий-шарқий туташувдаги "Ипак йўли" ва "Трасико" йўналиши каби йирик йўналишлар киради.

Минтақавий йўлакларга Шарқий йӯналиш, Ашхобод тўрт томонлама  битими (Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон, Уммон), ЕCО Transport Corridors, ИТИ Corridor (Istanbul, Теҳрон, Islamabad), КТАИ Corridor (Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон, Эрон) киради. ).

Ушбу алоқа йўналишлари орасида Эрон иқтисодий ўсишининг ўрни ва омилини кучайтирадиган энг муҳим халқаро йўлак - бу шимол-жануб йўлагидир. Шимол-жануб  коридорида Россия камида тўққиз мамлакат билан   қарийб 68 миллиард долларни ташкил этадиган миқдорда товар айирбошлаши мумкин. Бу Эрондаги  Шимол-Жануб  коридорининг аҳамиятини оширадиган  яна бир омилдир. Шимол-жануб  коридори орқали Эрон Россия ва бошқа тўққиз мамлакат ўртасида воситачилик алоқасини ӯрнатади.  Бу эса  иқтисодий фаолият, инвестициялар ва экспорт учун ишлаб чиқаришда  муҳим устунликдир. Дарҳақиқат, Эрон 15 та қўшниси билан ва ўзига хос стратегик ва геосиёсий, геоиқтисодий мавқеи туфайли ички бизнес муҳитини ҳар хил транспорт  коридорлари, шу жумладан темир йўл, автомобил ва ҳаво йўлларига асосланган ҳолда ривожлантириши мумкин.

Ортга назар ташлайдиган бўлсак, сўнгги тўрт ӯнйилликда нефт ва нефт маҳсулотлари экспорти Эрон иқтисодиётида ЯИМ таркибида муҳим рол ўйнаган. Энди нефт экспорти турли сабабларга кўра сезиларли даражада камайди, жумладан санкциялар ёки ўзгарувчан нефт нархи сабабли; Нефтдан ташқари экспортни алмаштириш нефтга боғлиқ иқтисодиётдан узоқлашиш учун олтин имкониятга айланди. Асосан нефтга қарам бӯлган ,  монопол иқтисодиётдаги, нефтдан ташқари экспорт, савдо ва мамлакат иқтисодиётини диверсификациялашга ҳисса қўшиши мумкин бўлган тармоқлардан биридир. Эронда ҳам нефтдан ташқари товарларни экспорт қилиш учун жуда кўп имкониятлар мавжуд ва ҳатто тўсиқлар мавжуд бўлса ҳам, нефтдан ташқари экспортни сезиларли даражада ошириш мумкин.

Нефтдан ташқари экспортнинг кенгайиши экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширади. Бу, албатта, ушбу соҳада фаол рақобатчилар мавжудлигидан келиб чиқади ва шу муносабат билан нефтдан ташқари экспорт валюта келтиришидан ташқари маҳсулот сифатини ошириши ҳам мумкин.

  Инновациялар, янги технологиялардан фойдаланиш ва экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг сифатини ошириш ва таннархини пасайтириш зарур. Шу сабабли, нефтдан ташқари экспортни кучайтириш учун қиёсий устунликка эга бўлган соҳаларга, айниқса, билимга асосланган маҳсулотларга устувор аҳамият берадиган соҳаларга зарур кўмак етказилиши керак.

Ушбу жараёнда 1399 йилнинг  “Ишлаб чиқаришни жадаллаштириш йили” деб номланиши, коронавирус эпидемияси  ва санкциялар сабаб бўлган муаммоларга қарамай, иқтисодиёт тармоқлари улушини ошириш учун қимматли имконият яратди. Бу экспортни ривожлантириши ва ташқи босимга қарши иқтисодиётни кучайтириши мумкин бўлган иқтисодий ўсишга йўналтирилган ҳаракатдир.

Ёрлиқ