Январ 21, 2021 15:27 Asia/Tashkent

ОАВ манбалари Ироқ пойтахти Бағдод марказида иккита портлаш содир бўлганлиги ва ўнлаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани ҳақида хабар тарқатишди.

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳри марказидаги Ат-Тайрон майдонига иккита кучли портлаш юз берганини Ал-Жазира телеканали  ҳам бугун хабар қилди. 

Ироқ хавфсизлик манбаларига таяниб Ан-Нос сайтининг ёзишича, портлашларни икки нафар худкуш террорчи  ўзлари билан олиб келган портловчи моддаларни Бағдод марказидаги бозорлардан бирида  содир этишган.

Худкуш террорчилардан бири  ўзини Ғарнота майдонидаги электр станцияси олдида жойлашган бозорда портлатиб юборган, кейин иккинчи худкуш  ундан 200 метр масофада ўзини портлаган.

Ироқнинг шаҳар мудофаа бюроси раиси ўз сўзларида қурбонлар сонини 28 кишига етгани ва 73 нафар жароҳатланганини тасдиқлади.

Эрон ислом республикасининг Бағдоддаги элчихонаси ушбу терактларни кескин қоралади.

Ҳозиргача бу теракт учун  масъулиятни бирон шахс ва ё гуруҳ ўз зиммасига олмаган.

 

Ёрлиқ