Январ 23, 2021 16:01 Asia/Tashkent
  • Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зарифнинг Бойден маъмуриятига қилган хитоби

Америка собиқ президенти Дональд Трампнинг президентлик даврида ушбу мамлакатнинг хорижий сиёсатларида энг катта хатоларга йўл қуйилди.

Трамп Оқ Уйга келгани замонидан бошлаб халқаро арсаларда, шу жумладан Эрон Ислом Жумҳуриятига қарши оғир санкцияларни жорий этишдан олиб Эрон халқини таслим этиш учун максимал даражада босим ўтказишгача бўлган оғир ва ифротий сиёсатларни қўллади. Аммо охир-оқибат ўзининг ҳеч қайси бир мақсадига эришолмади. Бражом ядровий келишувини нобуд қилиш учун максимал даражада интилиш, санкциялар востиаси орқали максимал даражада иқтисодий босимлар ўтказиш, умумжаҳон консенсисуга интилиш ва Эронга қарши Хавфсизлик Кенгашининг қурол-яроқ бўйича санкцияларини қайта тиклаш учун сайъ-ҳаракат қилиши Трамп президентлиги даврида Американинг мағлубиятга учраган сиёсатлари жумласидандир. Аммо Трамп Эрон Америка босимлари ва тазйиқлари баробарида қарши тура олишини тасаввур этолмасди. Шунинг учун ҳисоб-китобда катта хато қилди. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг Жо Бойденнинг маъмуриятига қилган хитоби 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф жума куни ўзининг Твиттер саҳифасида ёзган твитида, Американинг янги давлати асосий ва энг муҳим танлов билан юзмаюз бўлганига ишора этиб, шундай ёзди: "Бойден маъмурияти олдинги давлатнинг мағлубиятга учраган сиёсатларини қабул қилиб, халқаро ҳуқуқлар ва ҳамкорликларни таҳқирлаш йўлини давом эттириши мумкин ёки мағлуб бўлган сиёсатларни рад этиб, осойишталик ва тинчликни танлаши мумкин."

Ўтган тўрт йил давомида Трампнинг энг катта хатоси ва уйламасдан қабул қилган қарорлари нафақат умумжаҳон танқидига юзмаюз бўлди, балки бутун дунёда Американинг чеҳрасига катта путур етказди. 

Россиянинг Татаристон республикасининг фанлар академиясининг ўринбосари ва университет ўқитувчиси Вадим Хоменконинг сўзларига кўра, Американинг Баржом ядровий келишувидан чиқиши ҳам ушбу мамлакат президенти Дональд Трампнинг стратегик хатоси эдиким, Америкага катта харажотлар олиб келди ва бу мамлакатни обрўсизлантирди.  

Баржом ядровий келишуви доирасида ўз мажбуриятларини ихтиёрий равишда қисқартириш учун амалга оширган сайъ-ҳаракати Оқ Уй раҳбарларининг зўравонликлари қаршисида Теҳрон  сукут сақламаслигини кўрсатди. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари Қум халқининг 1356 йил 19 дей кунидаги қиёми йиллиги муносабати билан қилган нутқларида, Баржом ядровий келишувига ишора этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти Американинг Баржом ядровий келишувига қайтиши учун шошилмайди ва таъкидламайди ҳам, балки бизнинг мантиқий талабимиз санкцияларни бекор қилиш ва миллатнинг поймол этилган ҳуқуқини қайтаришдан иборатдир. Бу эса АҚШ  ва унинг ворисларининг вазифасидир, -деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Баржом ядровий келишувидаги мажбуриятларни бошқа қисмини қисқартириш учун давлатнинг сайъ-ҳаракати ва парламентнинг қабул қилган қарорини тўлиқ ақлли ва тўғри деб билиб, бошқа томон барча мажбуриятларини бажармаган тақдирда, Эрон Ислом Жумҳуриятининг барча мажбуриятларини бажариш маъносиздир. Агар улар ўз мажбуриятларини бажарсалар, унда биз ҳам ўз мажбуриятларимизга қайтамиз. Чунончи, мен Баржом ядровий келишуви ибтидосидан таъкидлаганимдек, ҳаракатлар мутаносиб бўлиши керак ва "уларнинг иши ва садоқати бизнинг ишимиз ва мажбуриятларимиз" муносиб келиши керак, аммо бу нарса бажарилмади, аммо ҳозир бажарилиши керак",-деб қўшимча қилдилар. 

Ҳақиқат шундаки, Американинг Эрон билан душманлик қилишининг сабаби Американинг золимона сиёсатини Эрон қабул қилмаганидир. шунинг учун бу душманликни охирга етказишнинг ягона йўли бу уларни умидсизлантиришдан иборат. Шу сабабдан кучли бўлиш лозим ва қудратнинг ҳақиқий воситаларини кучайтириш лозим. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг изҳороти ҳам Баржом ядровий келишувида Эрон Ислом Жумҳуриятининг мантиқий позициясига ишора этади. 

Американинг янги сайланган президенти Жо Бойден 

Эрон ташқи ишлар вазири жума куни ҳам Американинг Форен Аферз нашриясида нашр этилган мақоласида, Дональд Трамп маъмуриятининг мағлуб бўлган сиёсатига ишора этиб, Трампнинг қудрат бошига келганидан бери жорий этилган ёки қайта жорий этилган санкцияларни тўлиқ бекор қилиш шарти билан Жо Бойденнинг ишга кирган янги маъмурияти ҳали ҳам ядровий келишувни нажот бериши мумкин ,-деб таъкидлади.  

Ёрлиқ