Январ 30, 2021 12:03 Asia/Tashkent

Маҳаллий манбадар сионистик режимнинг Ҳиндистондаги элчихонаси олдида портлаш содир юз бергани ва у ерда бир неча транспорт воситаларига зарар етказилгани ҳақида хабар берди.

Форс янгиликлар агентлигининг халқаро гуруҳига кўра, маҳаллий оммавий ахборот воситалари Ҳиндистон пойтахтида Исроил режимининг элчихонаси яқинида портлаш содир бўлганлиги ҳақида хабар берди. 

Портлашнинг сабаби ҳанўзгача номаълум ва манбаси портловчи восита бўлишимумкин,-деб хабар беради Спутник ахборот агентлиги ҳинд полициясига иқтибос келтирган ҳолда. 

Дастлабки хабарларга кўра, портлаш натижасида Деҳлидаги Исроил режими элчихонаси яқинида қуйилган кўплаб машиналар зарар кўрган. 

Айрим янгиликлар манбалари бу портлаш бинодан 50 метр узоқликда содир этилганини айтмоқда, аммо полиция ҳанўзгача қурбонлар ва ярадорлар ҳақида хабар бермаган. 

Спутник шунингдек, портлаш Ҳиндистон бош вазири Нарандра Модининг қароргоҳига яқин кўчада содир бўлганлигини ёзган.

Мухбир сионистлар расмийларининг сўзларига кўра, Ҳиндистон ва Исроил режими хавфсизлик кучлари портлашни "террористик ҳаракатга уриниш " сифатида кўриб чиқмоқдалар ва портлашнинг мақсади элчихона бўлганлигини текширмоқдалар. Портлаш ҳақида тафсилотлар эълон қилинмаган. 

Ёрлиқ