Январ 31, 2021 16:38 Asia/Tashkent
  • Италия Саъудия коалицисига ракета сотиш лицензиясини бекор қилди

Яман урушининг давом этиши ҳатто коронавирус пандемияси пайтида ҳам Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан ушбу мамлакат фуқароларини қатл этиши дунёнинг турли мамлакатларидаги кўплаб фуқаролик ҳуқуқлари ташкилотларининг норолигига сабаб бўлган.

Шу муносабат билан Италия давлати Саъудия Арабистони ва БАА-га ракета ва бомба сотиш лицензиясини бекор қилди ва Саъудия коалициясига янги қурол-яроқларни сотиш бўйича лицензияни беришдан ўзини тийди. 

Италия Саъудия коалицисига ракета сотиш лицензиясини бекор қилди 

Европалик мамлакатлар 2015 йил 26 март ойида уруш бошланиши замонидан бошлаб ҳозиргача юз миллион даллар маблағга тенг қурол-яроқ ва ҳарбий тажҳизотларни Арабистон ва унинг иттифоқчиларига сотган ва ушбу мамлакатнинг ҳарбийларига таълим беришда муҳим рол уйнаб келган. Ҳатто коронавирус эпидемияси пайтида ҳам Яман урушининг давом этиши  ва ушбу мамлакат халқининг оғир вазъияти, қашшоқлигининг кенгайиши, дори-дармон ва тиббий воситаларнинг камчилиги ҳақида хабарларнинг тарқалиши Европадаги маданий ташкилотларнинг кўпчилиги Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларининг ҳарбийларини жиҳозлантиришда Европа давлатларининг урушқоқлик сиёсатлари ва ҳамкорлик қилишини танқид қилиши сабабига айланган.

БМТ маълумотларига кўра, Ямандаги уруш ҳозирги кунда дунёдаги энг катта инсоний фожиа саналади. 

Англия, Германия, Франция, Италия Саъудия Арабистонига қурол-яроқ етказиб берувчи энг муҳим мамлакатлар қаторига киради ва Қўшма Штатлар Саъудия Арабистони билан сўнгги йилларда энг йирик қурол-яроқ шартномаларини имзолади.Ҳолбуки, Яман урушидан 5 йилдан кўпроқ вақт ўтсада, ушбу тенгсиз урушда Яман халқини шафқатсизларча ўлдириш давом этмоқда. 

Бу Европа ҳукуматьлари доимо инсон ҳуқуқлари ва дунё тинчлигини ҳимоя қилишни иддао қилишларига қарамай ушбу мамлакатларнинг баъзилари ушбу мақсадларни таминлаш учун қонунга ҳам киритилган.Аммо амалда эса бу мамлакатлар бошқача амал қилишади. "Франкфурт тинчлик муассасаси " бир неча вақт олдин  Европа Иттифоқи меъёрларига асосан қурол-яроқларни сотиб олвчи мамлакатлар халқаро қонунлар ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат-эҳтиром зоҳир этиб, минтақанинг барқарорлиги ва тинчлигини муҳофазат этишлари зарур ва Саъудия арабистонига қурол сотишни Европа Иттифоқи меъёрлари билан зиддир деб тавсиф этди. 

Бин Салмон Яман уруши масъулидир

Британия парламенти вакили Заҳро Султона бу ҳақда шундай фикр билдиради: "Британия давлати ўзини халқаро арсада адолат ва тинчликнинг муҳофазатчси этиб кўрсатишни хоҳлайди, аммо унинг Яман урушидаги собиқаси шафқатсиз  ҳаракатининг сўнгги намунасидир. Бу давлат Яман урушида ҳамкорлик қилмоқда ва Яманни фожиа давом этиши томон ҳидоят этмоқда."

Гарчи Европа Яман урушига асосий қурол етказиб берувчилардан бири бўлган бўлсада, аммо АҚШ сўнгги йилларда  Саъудия Арабистонининг  энг йирик қурол етказиб берувчиси сифатида, Яман урушини давом эттиришда ва Яманга қарши Саъудия коалициясига қурол етказиб беришга муҳим рол уйнади. Шунинг учун Ямандаги вазъият кескинлашиб бораётган бир пайтда инсон ҳуқуқларини ҳимоя этиш ташкилоти (Human Rights Watch) АҚШ-нинг янги президенти Жо Бойденни Саъудия арабистони ва БАА режимларига қурорл-яроқ сотишни тўхтатишга чақирди. Бу эса АҚШ-нинг янги маъмуриятини келишувларни қайта кўриб чиқишга ундайди. Дональд Трамп маъмурияти БАА-га F-35 қирувчи самолётларини ва Саъудия Арабистонига бошқариладиган бомбаларни сотиш режпапсини вақтинча тўхтатди. 

Яман сиёсий олий кенгашининг аъзоси Муҳаммад Али Ал-Ҳавсий

Яман сиёсий олий кенгашининг аъзоси Муҳаммад Али Ал-Ҳавсий бу ҳақда шундай деди: "Саъудия Арабистони ва БАА-га қурол-яроқ сотишни тўхтатиш тўхтатувчи омил эмас ва бу учта тажовузкор мамлакат-АҚШ, Саъудия Арабистони ва БАА-ни Яман халқига қарши ўлдириш, йўқ қилиш, очлик, қамал ва тинимсиз террорчилик ҳаракатларни амалга ошириш учун жавобгарликдан озод қилмайди."

Ямандаги уруш ва Америка ва Европанинг ушбу тенгсиз урушда Саъудия коалициясини қўллаб-қувватлаши, ҳукуматларга қарши фуқаролик мухолифатнинг кучайиши ва дунё жамоатчилигининг босим ўтказиши Европа ҳукуматлари ва АҚШ янги президентининг бироз урушқоқлик ва манфаат кўриш сиёсатини қайта кўриб чиқишга ундади.  Афтидан, АҚШ ва Европа ҳукуматлари тинчлик ва гуманитаризм имо-ишоралари ва шиорларидан қатъий назар, энди тинчликсевар жамоатчилик фикрини ҳурмат қилган ҳолда, Саъудия Арабистони ва унинг иттифоқчиларига қурол сотишни тўхтатиб, ҳозирги тенгсиз урушни тугатиш учун имконият яратишга ҳаракат қилишлари зарур.

Ёрлиқ