феврал 13, 2021 15:55 Asia/Tashkent
  • Россия ва Европа қаршилигининг янги босқичи

Европа Иттифоқи ва Россия ўртасидаги алоқалар турли сиёсий, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқлари тасири остида кўп кескинликларга юзмаюз бўлган. Ҳозирда Россиянинг мухолифлар раҳбари Алексей Навальнийни озод этиш зарурлиги бўйича Брюсселнинг олган позицияси икки томонлама алоқаларни катта муаммоларга юзмаюз этган.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров жума куни агар Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар жорий этса, унда Россия ҳам ушбу иттифоқ билан ўз алоқаларини тўхтатишга тайёр деб эълон қилди. Сергей Лавров ўз сўзларининг давомида, агар бизнинг иқтисодиётимиз, шу жумладан иқтисодиётимизнинг энг нозик жойларига хавф тўғдирадиган янги санкцияларнинг шоҳидига айлансак,  биз Европа Иттифоқи билан муносабатларни узиш учун тайёрмиз. Биз дунёдан яккаланиб қолишни хоҳламаймиз. Аммо тайёр бўлишимиз керак. Агар сиз тинчлик тарафдори бўлсангиз. уруш учун тайёр бўлишингиз лозим,-деб айтди. 

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Европа Иттифоқи хорижий сиёсатлар масъули Жозеп Боррел

Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялар жорий этилиши эҳтимоли ҳақида ушбу иттифоқнинг хорижий сиёсатлар масъули Жозеп Боррелнинг охирги изҳоротидан сўнг Сергей Лавров бундай муносабат билдирди. Боррел сешанба куни Биринчи босқичда биз ташқи ишлар кенгашида ва март ойида Европа Иттифоқининг Кенгашида Россияга қарши санкция жорий этиш масаласини кўриб чиқамиз,-деб айтди. Бироқ, Европа Иттифоқининг қонунчиларининг бир гуруҳи Европа Иттифоқи томонидан Россияга қарши жорий этилган ҳар қандай санкция ушбу иттифоқнинг иқтисодиётига салбий тасир етказади,-деб огоҳлантириш беришди. 

"Европа Иттифоқи бу санкциялар Россияга зарар етказадиган бўлса ҳам, бу Европа иқтисодиётига тасир қилишини тушуниши керак,"-деди Андреа Пичелли, Италиянинг Лиганорд партиясининг аъзоси ва Европа парламенти аъзоси. 

Европа Иттифоқи ва унинг баъзи давлатларининг позициялари ва ҳаракатлари Москвада аксиламал кўрсатиши ва Лавровнинг бундай кескин позиция олишини келтириб чиқарди. дарҳақиқат, АҚШ-нинг янги президенти Жо Бойденнинг инаугурацияси ва унинг мамъмуриятининг Россияга қарши позициялари кучайганиннинг сабаби европаликлар ҳозирда ўз мақсадларига эришиш учун Москвага босимни кучайтиришнинг тўғри вақти келди деб ҳисоблашади. Бироқ, Россия ташқи ишлар вазирининг қатъий позицияси шуни кўрсатадики, Москва энди ғарнбнинг худди шу тактикасини, яъни санкциялар ва уларга қарши алоқаларни узиш таҳдидидан файдаланмоқчи бўлмоқда.

Алексей Навальний 3,5 йил озодликдан маҳрум этилди

Айниқса, европаликлар энди Навальнийни қўллаб-қувватлаш учун аниқ позициялар ва хатти-ҳаракатларни амалга ошириб, Россиянинг ички ишларига тўғридан-тўғри аралашиб, ноқонуний талаблар ва аралашувни талаб қиилиб, уни озод қилишни талаб қилган ҳолда Москва кўзлаган қизил чизиқни кесиб ўтишга ҳаракат қилмоқда. 
Ҳозирга қадар Москва ўзининг кенг иқтисодий ва энергетик алоқаларини ҳисобга олган ҳолда, Европа Иттифоқи билан муносабатларда, айниқса Европа компаниялари иштирокида қурилаётган "Оқим-2" қўшма газ қувури лойиҳаси доирасида бағрикенглик ва эҳтиёткорлик билан муносабат қилаётган эди. Аммо энди Сергей Лавровнинг изҳороти шуни кўрсатадики, Россия Европа билан ҳозирги муносабатларини ҳар қандай баҳона билан сақлаб қолишга тайёр эмас.

Кремл давлати матбуот котиби Дмитрий Песков

Бироқ, Сергей Лавровнинг европаликларни огоҳлантирганидан сўнг, Кремл давлати матбуот котиби Дмитрий Песков Россия муносабатларни узиш ташаббуси билан чиқишни хоҳламайди,-деб таъкидлади. Бу давлат департаменти ва Кремль ўртасида меҳнат тақсимоти, яъни бири огоҳлантириш ва иккинчиси эса муросага келтирувчи вазифасини бажаргандек туюлади.

Россия-Европа муносабатлари, икки томон дипломатларини ўзаро чиқариб юбориш билан энди шундай йўналишда ҳаракат ҳаракат қилмоқдаким, Москва ва Брюссел ўртасида яқин келажакда ярашиш бўлмаслиги аниқ. Айниқса, Бойден даврида Европа ва АҚШ ўртасидаги Россияга қарши позицияси яқинлашишининг янги тенденциясини ҳисобга олган ҳолда, Брюссель АҚШ билан бирга бу борада Россияга босимни кучайтиради деб кутиш керак. 

Ёрлиқ