феврал 20, 2021 16:22 Asia/Tashkent
  • Американинг Эрон ва ядровий келишувга нисбатан икки томонлама ва қарама-қарши ёндошуви

Қўшимча протоколни ихтиёрий равишда амалга оширишни тугатиш билан боғлиқ Эрон таҳдидининг яқинлашиши арафасида Вашингтон икки томонлама чоралар кўришга мажбур бўлмоқда. Шу муносабат билан Бойден давлати пайшанба куни ўзининнг хайрихоҳлигини кўрсатиш учун баъзи рамзий қадамларни қуйди.

Американинг БМТ-даги вақтинчалик намояндаси Ричард Майлз Хавфсизлик Кенгашига йўллаган мактубида Моша механизми номли механизмни фаоллаштириш ва Эронга қарши барча санкцияларни автоматик тарзда тиклаш ҳақидаги Трамп ҳукуматининг иддаоли позициясини қайтариб олди. 

Американинг БМТ-даги вақтинчалик намояндаси Ричард Майлз

Бошқа бир қадамда Америка кескинликларни камайтириш учун иддаоли бир сайъ-ҳаракатда эълон қилдиким, БМТ қароргоҳи ва Нью-Йорк шаҳрида Эрон димломатларининг ҳаракатланишига қарши Американинг собиқ президенти Дональд Трамп томонидан қуйилган оғир чекловларни камайтиради. Бу сайъ-ҳаракатлар қаторида Американинг етакчи расмийларидакн бири пайшанба куни ашар Европа Иттифоқи Америкадан талаб этса, Америка Эрон билан музокара қилишга тайёрдир,-деб айтди. Бундан олдин Европа Иттифоқи Британия, Хитой, Франция, Германия, Россия ва Американи ўз ичига олган Баржом ядровий келишувидаги томонлар ўртасида бундай йиғилишни ўтказишга тайёр эканини маълум қилган эди. 

Зоҳиран ижобий кўринадиган қадамлар қаторида Вашингтон Эронга қарши таҳдидлар ва босимлар ёндошувини давом этмоқда. шу муносабат билан Франция, Британия ва германиядан иборат европалик тройка ва Америка ташқи ишлар вазирлари пайшанба куни кечқурун видео конфренция шаклида ўтказилган мулоқотларидан кейин нашр этган қўшма баёнотларида Америка томонидан Баржом ядровий келишувини биртомонлама поймол этиш ва ядровий келишувда ўз мамлакатларининг ўз зиммасига олган мажбуриятларини бажармаганига ишора этмасдан Эроннинг қонуний сайъ-ҳаракатларидан хавотирланиш изҳор этиш зимнида, Эрондан янада кенгроқ қадам қуймаслик, айниқса "Эронда МАГАТЭ инспекторларининг фаолиятини чеклаш ва қўшимча протокол  ижросини тўхтатиш" бўйича ўзини тийишни талаб этишди. Улар Эрон ядровий таъсисотларини МАГАТЭ инспекторларининг назорат қилишлари учун ҳар қандай чекловлар қуйиш "хавфли" бўлади деб огоҳлантириш беришди. 

Жой Бойден Трамп сиёсатини давом этмоқда

Америка президенти Жо Бойден қудрат бошига келганида Баржом ядровий келишувига қайтади деб ваъда берган эди. Бироқ, Жо Бойден ҳукумати ташкил этилганидан бир ой ўтгач, Америка бу масалада бирон-бир аниқ қадам қуйгани йўқ. 

Американинг сийсий масалалар бўйича эксперти Жозеф Сиринсон Бойден ҳозиргача Эронга қарши Трампнинг максимал босим ўтказиш бўйича мувафаққиятсиз механизмини давом эттирганини таъкидлаш зимнида, Бойден ўз йўналишини ўзгартирмас экан ҳаётий муҳим ядровий келишувни йўқотиш хавфи боқий қолишини айтди. 

Жорий йилнинг 23 феврал кунидан бошлаб "Эронда МАГАТЭ инспекторларининг фаолиятини чеклаш ва қўшимча протокол  ижросини тўхтатиш" бўйича Эрон таҳдиди ижро этилиши ҳақида берган ваъдасининг муддати яқинлашиши билан ғарбликлар, айниқса Америка саросемага тушиб, ўз навбатида айрим имтиёзлар бериш билан Эроннинг кўрсатадиган аксиламалларини юмшатишга ҳаракат қилмоқда. Ҳолбуки, пайшанба куни Жо Бойден ҳукуматининг қилган сайъ-ҳаракати аслида Эронга қарши Американинг максимал даражадаги босим ўтказиш сиёсатининг мағлуб бўлгани ва Эрон халқининг максимал даражада муқовимат кўрсатгани сабабли амалга оширилмоқда.  

Ҳозирда Эронга қарши бирлашган фронтда ҳаракат қилаётган Қўшма Штатлар ва унинг европалик шерикларининг умидлари Теҳронни Эроннинг принципиал талабини бажармасдан, яъни Ақшнинг Эронга қарши жорий этган барча санкцияларини тўлиқ бекор қилиш, уни текшириш ва кейин Баржом ядровий келишувига қайтишдан иборатдир. Аммо Эроннинг позицияси ўзгармас ва қатъийдир. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари яқинда Америка барча санкцияларини оғзаки ёки қоғозда эмас, балки амалда бекор қилса ва санкциялар бекор қилинганини Эрон тасдиқласа ушанда Эрон ўз мажбуриятларига қайтади. Бу сиёсат барча масъуллар  ва Эрон Ислом Жумҳуриятининг қатъий сиёсатидир ва ҳеч ким ундан четга чиқмайди,-деб таъкидладилар.

Бироқ, Қўшма Штатлар баъзи бир майда имтиёзлар бериш билан Эронни принципиал сиёсатидан қайтаради деб уйлайди. Бироқ,  Эрон халқининг санкцияларини бекор қилиш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича стратегик ҳаракатлар" тўғрисидаги қонуни қабул қилганидан кейинги бир неча ойлик тажриба ғарбликларга Теҳрон ҳеч қачон ўзининг принципиал сиёсатларидан қайтмаслигини ва ўзининг мақсадларидан чикинмаслигини кўрсатиши керак эди. 

Ёрлиқ