феврал 24, 2021 15:37 Asia/Tashkent
  • Теҳрон-Душанбе муносабатларини мутаҳкамлаш; Эрон ички ишлар вазири Душанбега ташрифининг асосий мақсади эди

Эрон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатлар ҳар доим аҳамиятга бўлиб келган ва аҳамият ҳамма нарсадан олдин икки мамлакат ўртасидаги тарихий боғлиқлигидан келиб чиқади.

Эрон ва Тожикистон ўртасида тил, тарих, маданий ва диний кенг ўхшашликлар турли соҳаларда муносабатларни кенгайтириш учун муносиб имконият яратади. 

Икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш учун мавжуд бўлган имкониятлардан фойдаланишни такидлаш учун Эрон ички ишлар вазири Абдурризо Раҳмоний Фазлий Тожикистонга сафар қилди. 

Эрон ички ишлар вазири Тожикистонда 

Эрон ички ишлар вазири Тожикистон расмийлари билан қилган музокараларида; сешанба куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон  билан учрашиб, икки томонлама алоқаларнинг турли жиҳатлари, айниқса хавфсизлик масаласида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни мустаҳкамлаш ҳақида музокара қилиб, фирк алмашди. 

Учрашув давомида Тожикистон президенти хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатни ҳар томонлама бажарилиши ва ушбу ҳужжатдаги бандларини фаол амалга оширилишини таъкидлади.  

Учрашувда глобал ва минтақавий хавфсизликка замонавий таҳдидларнинг кучайиши, коронавирус эпидемияси, глобал иқтисодий ва молиявий инқироз минтақанинг ҳозирги ва келгуси ҳолатига жиддий таҳдид каби мавзўлар ушбу учрашувда таҳлил этилди. 

Теҳрон ва Душанбе ўртасидаги муносабатлар 

Эрон Ислом Жумҳуриятига кўра, минтақа мамлакатлари ўзларининг мушкулотлари ва қийинчиликларини ўзлари ҳал қила олади. Тажриба шуни кўрсатадики, минтақада бегона кучларнинг ҳузур топиши минтақа мамлакатлари ўртасидаги алоқаларида ихтилоф, кескинлик ва бўҳрон ижод этишдан бошқа натижа бергани йўқ. Эрон минтақада хавфсизлик, адолат, барқарорлик ва тинчлик ўрнатилишини хоҳлайди ва бу йўналишди минтақадаги масалаларни ҳал этишга кўмак беришда ҳар доим пешқадамлик қилиб келган. Тожикистонда тўқнашувларни тугатиш ва тинчликни ўрнатиш, Қорабоғ масаласини ҳал этишда Эроннинг фаол иштироки шунингдек Афғонистонда тинчлик музокаралари натижа беришига кўмак беришда Эроннинг уйнаган роли Эрон Ислом Жумҳурияти ташқи сиёсатининг муҳим вазифаларидан саналади.

Ўрта Осиё масалалари бўйича эксперт Ҳусейн Асгариён хавфсизлик масаласи бўйича Тожикистон ва Эрон ўртасидаги алоқаларнинг аҳамияти ҳақида шундай фикр билдиради:

 

"Тожикистон ва Эрон бир нечта муштарак таҳдидлар билан юзмаюз бўлганким, улардан энг муҳими бу гиёҳванд моддаларни контрабанда қилиш, терроризм ва экстремизм саналади. Марказий Осиё минтақасида террористик гуруҳлар фаолият олиб бориши учун катта имкониятлар мавжуд ва бу ерда нотинчлик ва барқарорсизлик ҳукмрон бўлса бутун минтақани тасир остига қуяди. Эндиликда, Сурия ва Ироқда ИШИД террористик гуруҳининг мағлубиятга учрашидан кейин Марказий Осиё мамлакатларида ИШИД террорчи кучларнинг бошқатдан фаолият олиб бориши ва ҳузур топишидан хавотирланишлар вужудга келган. Шунинг учун Эроннинг минтақа мамлакатлари, жумладан Тожикистон билан ҳамкорлик қилиши минтақадаги барқарорлик ва тинчлиги ва ниҳоят унинг хавфсизлигига кўмак бериши мумкин." 

 

Табиийки, Эрон минтақа мамлакатлари билан янада муносабатларини кенгайтириш йўлида ўзидаги бор куч қудратини сарфлайди. Ҳозиргача, Теҳрон ва Душанбе ўртасида мудофаа, маданий, иқтисодий, хавфсизлик ва турли сиёсий масалалар бўйича 160 ҳужжат имзоланган. Эрон технология лойиҳаларини ижро этишда, жумладан Сангтуда-1 гидро электро станциясини қуриш, Истиқлол тунелини қуришдаги ўз тажрибасини эътиборга олган ҳолда, Тожикистонда алоқа йўлларининг муаммоларини бартараф этишда катта ёрдам бериши мумкин. Ушбу ёндошувни Тожикистоннинг очиқ сувларга чиқишм ва Эроннинг денгиз портлари, шу жумладан Чобаҳорнинг объектларини эксплуатация қилиш масалаларини муҳокама қилишда кўриш мумкин. Бу эса Тожикистоннинг энергетика ва алоқа соҳасидаги миллий стратегиясига мос келади. 

Эроннинг Тожикистонда қурган "Истиқлол" тунели 

Минтақавий ва икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим стратегик рол уйнайдиган ушбу масалаларни Теҳрон ва Душанбе эътиборга олиб, ушбу потенциал ва имкониятлардан фойдаланиб, ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида қадам қуйиши мумкин. Эрон ички вазирининг Тожикистонга қилган ташрифи икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларни ривожлантиришга қарор қилганлигини кўрсатади. 

Ёрлиқ