март 01, 2021 16:03 Asia/Tashkent
  • Марказий Осиёга террористик фаолиятларни  ўтказиш тўғрисидаги огоҳлантиришлар

Марказий Осиёнинг хавфсизлик, ҳарбий ташкилотлари ва давлат расмийлари Сурия ва Ироқдан террористларни Афғонистонга, сўнгра Марказий Осиёга ўтказиш мақсадида Американинг ҳаракатларидан хавотирланиш изҳор этмоқда.

Шу муносабат билан Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти муштарак штабининг қўмондони Анатолий Сидоров яна бир марта Афғонистон ҳудудидан Марказий Осиёга террористик фаолиятларни ўтказиш ҳақида огоҳлантириш берди. 

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти муштарак штабининг қўмондони Анатолий Сидоров

Анатолий Сидоров видеоконфренция шаклида ўтказилган коллектив хавфсизлик шартномаси муштарак штабининг йиғилишида, минтақадаги хавфсизлик таҳдидлар ҳақида сўзлаган нутқида, Марказий Осиё мамлакатларининг асосий мушкулотларидан бирини Афғонистондан гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш ва ушбу мамлакатларда террористик жангариларнинг фаолият олиб боришлари деб билди. 

Марказий Осиё минтақасини барқарорсизлантириш мақсадида Американинг сайъ-ҳаракати шундай бир вазъиятда амалга оширилмоқдаким, бу мустамлакачи мамлакат Марказий Осиё минтақасида ўзининг нуфузини йўқотиш арафасида тўрибди. 

Бу масалада,  Америка томонидан Марказий Осиёга Сурия, Ироқ ва дунёнинг бошқа жойларидан террористларни ўтказишни Америка сиёсатларига мухолиф бўлган Россия ва мустақил мамлакатлар, айниқса Хитой ва Эронга тўсиқлик яратиш мақсадида амалга ошираётган сайъ-ҳаракат деб талқин этиш мумкин.

Айни пайтда, шундай назарга ташланадиким, мағлубиятга учраган ИШИД террористик гуруҳи ва террористик гуруҳларнинг қолган террористларини Ғарбий Осиё минтақасидан Марказий Осиёга ўтказиш Ғарбий Осиё минтақасидан Россия ва Эроннинг диққат-эътиборини чалғитиш мақсади билан амалга оширилмоқда. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, ИШИД террористик гуруҳининг қолган террористларини Марказий Осиёга ўтказиш Ғарбий Осиё, айниқса Суриядан Москва ва Теҳронни узоқлаштириш учун Америка  сайъ-ҳаракат олиб бормоқда.  

Қўшма Штатлар ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларини Ғарбий Осиё ва Марказий Осиёга кўчириш устида ишламоқда

Бу масалада айтиш лозимки, Марказий Осиёга ИШИД террористик гуруҳининг аъзоларини ўтказишдан Америка, сионистик режим ва ҳатто реакцион Саъудия режими манфаат кўради. Шу сабабдан Америка, Арабистон ва Исроил ирқпараст режимлар Эрон ва Россияни Марказий Осиёда машғул этиб, амалда Россия ва Эроннинг диққат-эътиборини Суриядан узоқлаштиришга ҳаракат қилади. Айниқса, Россия ва Эрон хавфсизлик нуқтаи назаридан Марказий Осиё минтақасига жиддий диққат-эътибор қаратади. 

Эҳтимол шу сабабдан бўлса керакки, милодий 2018 йилдан бошлаб Марказий Осиёда истиқомат қилувчи америкалик дипломатлар Марказий Осиё ҳукуматларига пул маблағларини таклиф этиш зимнида, ИШИД террористик гуруҳининг қолган террористлари, айниқса Тожикистон ва Ўзбекистон фуқароларини ўз ватанларига , қайтаришга ҳаракат қилдилар.

Ўтган уч йилда Американинг бу сиёсати расмий ва Марказий Осиё республикалари сатҳида жиддий равишда таблиғот олиб борилди. Америка давлати мустақил давлатларга хилоф ва масталакачилик барча сиёсатларини махфий тарзда амалга оширилди. Аммо бу масалада Америка ушбу сиёсат учун таблиғот олиб бориб, Эрон ва Россияни ушбу минтақадан узоқлаштириб, ўзининг Суриядаги мақсадларини босқичма-босқич амалга оширишга ҳаракат қилди.

Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг бош штаби қўмондони Афғонистондан Марказий Осиёга террористик ҳаракатларнинг ўтказилишидан огоҳлантирди

Бу ҳақда Марказий Осиёда ҳарбий таниқли эксперт ва Қирғизистон мудофаа вазирлигининг разведка ташкилотининг собиқ раҳбари Молик Жумагулов шундай деб фикр билдиради:

 

"Ғарб Марказий Осиёда барқарорсизлик ва нотинчликни ижод этиш пайидадир ва Афғонистон ушбу минтақадаги чегаралар яқинида энг бўҳронли жой унвонида жойлашган. Америка Ғарбий Осиёдан Афғонистонга  жангариларни ўтказиш учун молиявий таъминлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш билан Марказий Осиёда таҳдид сояси боқий қолиши учун сайъ-ҳаракат қилмоқда."  

 

Ушбу далилларни ҳисобга олган ҳолда, Қўшма Штатлар Марказий Осиё минтақасидан четга қолмаслик учун қўлидан келадиган сайъ-ҳаракатни амалга оширади. Америка баҳраманд бўлиши учун Ўзбекистондаги маҳаллий оммавий ахборот воситаларига пул маблағларини ажратиш Американинг Марказий Осиёда амалга ошираётган сайъ-ҳаракатига мисол бўла олади. 

АҚШ-нинг Марказий Осиёдаги сиёсати ҳақида умумий қилиб айтиш мумкинки, ушбу мустамлакачи мамлакат раҳбарлари Марказий Осиёда ўз тасирини давом эттириш учун барча сайъ-ҳаракатларини сафламоқдалар. Шу нуқтаи назардан ИШИД террористик гуруҳи аъзоларини Марказий Осиёга кўчириш ва ушбу минтақада оммавий ахборот воситалари билан уйнаши ушбу мустамлакачи мамлакатнинг мазкур минтақада қолиш учун қилган сўнгги ҳаракатлари сифатида баҳолаш мумкин. 

Ёрлиқ