март 03, 2021 13:25 Asia/Tashkent

Terrafugia компанияси АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармасидан (FAA) ўзининг учар автомобилининг учишга лаёқатлилигига доир сертификат олди.

Terrafugia – бу АҚШнинг Массачусетс штатининг Уобурн шаҳрида жойлашган Хитой корпорацияси бўлиб, Transition номли радиобошқарувли самолёт ва TF-X номли учар автомобил ишлаб чиқиш билан шуғулланади.

10 йиллик меҳнатдан сўнг АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармасидан (FAA) Terrafugia Transition’га Special Light-Sport Aircraft сертификатини берди ва учар автомобилга «яшил чироқ» ёнди. Бундай учар автомобилни бошқариш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси ва спорт учувчиси гувоҳномаси зарур бўлади.

Ёрлиқ