март 08, 2021 15:46 Asia/Tashkent
  • Эроннинг таҳдидларга жавоб бериш қудратининг вариантлари

Сионистик режимининг Эронга қарши таҳдидлари ва иддаолари умидсизликдан амалга ошрилмоқда.

Эрон қуролли мудофаа ва қуролли кучларни  қўллаб-қувватлаш вазири генерал Амир Ҳотамий

Эрон қуролли мудофаа ва қуролли кучларни  қўллаб-қувватлаш вазири генерал Амир Ҳотамий  якшанба куни ўткакзилган йиғилишда, сионистик режим раҳбарларининг Эронга қарши охирги таҳдидларига ишора этиб, шундай деб айтди: "Баъзида бу режимнинг раҳбарлари асоссиў иддаолар қилишади буюк Эрон ва Исломий Жумҳуриятга ўзларича таҳдид солишади. Бу таҳдидлар умидсизликдан баён этилгани аниқ; Қуроллли кучлар бош қўмондони ва Исломий Инқилоб муаззам раҳбари уша йилларда бундай кўп хатолар қилганларида шундай деб буюрган эдилар:

"Сионистик режим бизнинг асосий душманимиз эмас. Улар ҳатто Исломий Жумҳуриятга тенг келишмайди. Улар яхши билишади агар билмасалар яхши билиб олишлари керакки, агар улар томонидан кўп хатоларга йўл қуйилса, биз Тел-Авив ва Ҳайфани ер билан яксон қиламиз".

Америка ва сионистик режим Исломий Инқилоб ғалаба қозонишидан бошлаб ҳозиргача Эронга доим таҳдид солади ва Исломий Жумҳуриятга зарба бериш ниятига эга. 


Мудофаа масалалари бўйича Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг маслаҳатчиси генерал Ҳусейн Деҳқон

Мудофаа масалалари бўйича Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг маслаҳатчиси генерал Ҳусейн Деҳқон бу таҳдидлар ва сафсаталар ҳақида шундай фикр билдиради:

"Ҳужум қилишни ва зарба бериш имконига эга бўлган ҳар ким ўз мақсадини билдирмайди. Аммо ҳеч нарса қилмасдан шов-шув кутарганида, у ушбу усулни сиёсий манфаатларни кўзлаб амалда татбиқ этишни хоҳлайди." 

Ҳарбий теорияларга асосан икки масала, биринчиси ғалаба қозонишга ишонч ҳосил қилиш ва иккинчиси эса уни назорат қилиш ҳамда истаган вақтда уни тугатишга кафолат бермасдан ҳеч ким урушга кирмайди. 

Сионистик режимга тегишли Дебко Файл хавфсизлик ахборот агентлиги бир неча вақт олдин ўзининг бир хабарида, Эроннинг ракета қудрати ҳақида шундай ёзди:

"Ғарб экспертларининг нотўғри ҳисоб-китобларидан фарқли улароқ на АҚШ ва на Исроил режими Эрон ракеталарига қарши туришга қодир эмас",-деб ёзди. 

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс кучларининг собиқ қўмондони генерал Қосим Сулаймоний

Энди, душманларни аниқ нишонга олиш бўйича Эроннинг қудрати исботланган ва бу қудратни иккинчи марта синаш албатта қоплаб бўлмайдиган натижаларга олиб келади. Бағдод аэропорти яқинида АҚШ-нинг учувчисиз учоқлари Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Қудс кучларининг собиқ қўмондони генерал Қосим Сулаймоний,  ва Ироқ халқ басижи раисининг ўринбосари Абу Маҳдий Ал-Муҳандис ва уларнинг ёронлари террор қилинишига жавобан Эроннинг 2020 йил январ ойида АҚШ-нинг Ироқдаги Айнул-Асад ҳарбий базасига ракета зарбаси Эроннинг жавоб қайтариш қудратини душманларга намойиш этди. 

АҚШ-нинг Ироқдаги Айнул-Асад ҳарбий базасига Эроннинг ракета зарбаси 

Эроннинг таҳдидларга жавоб беришнинг яна бир жиҳати Эрон Ислом Жумҳурияти юмшоқ қудрати саналади. Эрон Ислом Жумҳурияти Мудофаа ва қуролли кучларни қўллаб-қувватлаш вазири қудрат турли ўлчов, вариант ва таркибий қисмлардан иборат эканлигига ишора этиб, Худога шукрки, Эрон Ислом Жумҳурияти бугунги кунда қудратнинг барча имкониятларига эга ва ундан мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарорлигини ҳимоя қилиш учун фойдаланалди,-деб таъкидлади. 

Генерал Амир Ҳотамий ишора этганидек, сионистик режим вақти-вақти билан ўзининг сафсаталари, оғзаки таҳдидлари ва гижўижлантирувчи сайъ-ҳаракатлари билан ўзини устувор ва барқарор мавқега эга этиб кўрсатишга ҳаракат қилади. Ҳақиқатан ҳам Исроилнинг минтақадаги мавжутлиги уруш, таҳдид, террор, сохта бўҳронлар ва кескинликларни ижод этиш орқали таъминланади. Аммо бу режимнинг раҳбарлари шуни билишлари керакки, уларнинг душманликлари ва тажовузлари албатта оғир ва нобуд қилувчи жавоблар билан юзмаюз бўлади.  

Ёрлиқ