март 16, 2021 16:28 Asia/Tashkent
  • Арабистон дунёдаги энг йирик қурол-яроқ импорт қилувчи мамлакатдир

Стокголм Халқаро тинчлик тадқиқот институти (CIPRI) Саъудия Арабистони 2016 йилдан 2020 йилгача 2011-2015 йилларга нисбатан қурол импортини тахминан 61 фоизга оширганлигини эълон қилди.

Стокголм Халқаро тинчлик тадқиқот институти (CIPRI)-нинг Саъудия Арабистони ҳақидаги ҳисоботини икки қисмга бўлиш мумкин. 

Биринчи қисм шундан иборатким, Америка 2016 йилдан 2020 йилгача дунёда энг кўп қурол-яроқ экспорт қилувчи мамдакатга айланган эди. Америкада ишлаб чиқарилган қурол-яроқларни экспортининг тахминан 47 фоизи Ғарбий Осиёга амалга оширилди ва Саъудия Арабистони бу импортнинг 24 фоизини  фақат бир ўзиамалга оширди. Шунингдек Саъудия Арабистонининг сотиб олган қурол-яроқларининг 79 фоизи Америга тегишли эди. Бу масала Арабистон ва Америка ўртасидаги алоқанинг моҳиятини намоён этади. 

Арабистон дунёдаги энг йирик қурол-яроқ импортчиси ва АҚШ эса энг йирик экспортчисидир

Бунга қўшимча, Саъудия Арабистонининг ҳарбий масаласига жиддий эътибор қаратиши учинчи жиҳати ҳам мавжудким, Стокголм Халқаро тинчлик тадқиқот институти (CIPRI)-ҳисоботида келтиргани йўқ. 2016 йилдан 2020 йилгача Саъудия Арабистони ҳарбий харажатлари 273 миллиард доллардан ошди ва бу эса ҳукуматнинг умумий харажатларининг 20,9 фоизини ташкил этади. 

Ушбу статистик маълумотларга кўра, ҳарбий харажатлар Саъудия ҳукумати харажатларининг муҳим қисмини ташкил этади деб айтиш мумкин. Энди савол туғилади, нима учун Саъудия Арабистони ривожланаётган мамлакатлар орасида энг кўп ҳарбий харажатларга эга? 

Арабистон дунёдаги энг йирик қурол-яроқ импортчиси

Биринчи далил шундаки, Саъудия Арабистони Яман урушига кирди. Шу муносабат билан Анатолий ахборот агентлиги Саъудия Арабистони бюджети статистикасини қайта кўриб чиқиш мамлакатнинг Яманга қарши урушда иштирок этиши туфайли бу мамлакат бюджетидаги ҳарбий харажатлар сўнгги беш йил ичида таълим ва соғлиқни сақлаш харажатларидан ошиб кетганлигини кўрсатди. Бошқа таъбир билан ифодалаганда, Яманга қарши уруш Арабистоннинг ҳарбий харажатларининг ошиши сабабига айланган.   

Ол-Саъуд фикри шундаки, Ғарбий Осиё минтақасида кучлар мувозанатининг ўзгаришини олдини олиш учун уруш ва аралашув орқали эришиш мумкин, уруш ва аралашув эса мамлакат харажатларини кўпайтиришда, бюджет тақчиллиги, халқнинг иқтисодий мушкулотлари ошиши учун муҳим омилга айланган.

Иккинчи далил шундаки, Ол-Саъуд хонадони қудрат бошига қолишини хорижий ҳимояга боғлиқ деб билади. Бу боғлиқ бўлиб қолиш шу даражага етганким, Жамол Қошиқчини қатл этиш иши бўйича Муҳаммад бин Салмонга қарши хорижий босимнинг кенгайиши билан энди унинг Арабистон подшолиги тахтига ўтириши хавф-хатарга юзмаюз бўлган. Бу боғлиқ бўлиб қолишни эътиборга олиб, Ол-Саъуд режими ўз даромадларининг кўп қисмини Ғарб қудратларидан қурол-яроқ сотиб олиш учун ихтисос беришга мажбур бўлмоқда.  

Америка ва Саъудия Арабистони  ҳарбий ҳамкорликлари 

Америка президенти Дональд Трамп бир неча марта ушбу масалада Ол-Саъуд режимини таҳқирлаб, шундай деган эди :

"Агар Америка Саъудия Арабистонини ҳимоя қилишини тўхтатса, бу мамлакат хавфсизлик кескинликларга юзмаюз бўлади."

Саъудия Арабистони Қўшма Штатлардан қурол-яроқ импорт қилишининг юқори даражаси, айниқса Халқаро тинчлик тадқиқот институти (CIPRI)-нинг берган маълумотига кўра, унинг АҚШ-дан сотиб оладиган қурол-яроқларининг 79 фоизини ташкил этиши бу Ар-Риёзнинг АҚШ-дан хавфсизликни сотиб олиш учун амалга оширилган. Ушбу миқдордаги қуролни сотиб олиш Ол-Саъуднинг ташқи таҳдидга дуч келгани учун эмас, балки унинг урушқоқлик сиёсати Саъудия Арабистонига қарши таҳдидларни келтириб чиқармоқда. 

Якуний нуқта шундаки, 2016 йилдан 2020 йилгача Саъудия Арабистонининг қурол импорти 2011 йилдан 2015 йилга нисбатан тахминан 61 фоизга ошган бўлса, БАА-нинг қурол импорти бу даврда 37 фоизга камайди. БАА Саъудия Арабистонининг Яманга қарши урушидаги энг муҳим шеригидир. 

Ёрлиқ