март 30, 2021 14:51 Asia/Tashkent
  • Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Тожикистон пойтахтида "Осиё юраги" вазирлари тўққизинчи конфренцияси ва ушбу саммитнинг доирасидаги учрашувларида қилган суханронлигида Эроннинг минтқавий ҳамкорликлар, хавфсизлик ва тинчлик ҳақидаги нуқтаи назарини юбаён этди.

Афғонистондаги сиёсий охирги вазъиятини таҳлил этиш ва Афғонистон тинчлик жараёнида фаол иштирок этиш йўллари Зарифнинг Душанбе шаҳрида ўтказилган конфренцияда сўзлаган нутқининг бошқа муҳим мавзўларидан эди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф "Осиё юраги" конфренциясида 

Уруш ва нотинчлик минтақага катта салбий тасир етказади. Шунинг учун тинчлик ва хавфсизлик учун тасир етказа оладиган барча мамлакатлар ушбу масалада ўз вазифаларини ижро этишлари керак.

Бу мақсадни амалга ошириш иккита муҳим қадамга эҳтиёж сезади: 

Биринчиси бу терроризм, экстремизм, гиёҳванд моддаларни кантрабанда қилиш ва минтақада уруш келтириб чиқариш каби нотинчликларнинг сабаблари тўғрисида муштарак ва умумий тушанча ва консенсусга эга бўлишдан иборат. 

Иккинчиси минтақада тинчлик ва жамоавий хавфсизликни таминлаш бўйича стратегия ва ташаббусларни минтақавий ҳимоялаш, ҳамжиҳат бўлиш ва иштирок этишдан иборатдир. 

Тожикистон похтахти Душанбе шаҳрида "Осиё юраги" халқаро конфренцияси 

Эрон ташқи ишлар вазири душанба куни Тожикистонда ўтказилган Осиё юраги конфренцияси доирасида Осиёда ишонч ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича ижроия конфренцияси бош котиби Койрот Сорибой билан ўтказилган учрашувида ана шу масалани таъкидлади ва халқаро тизимда бир қутблилик ва Ғарбнинг гегемонлик даври охирга етганига ишора этиб, халқаро алоқаларда ҳозирги мувозанат ва муносабатларда минтақа мамлакатлари ва Осиё қитъасининг аҳамиятини эслатиб ўтди. 

Шуниси аниққи, минтақада барқарор тинчлик бегоналарга боғлиқ бўлиб қолиш ва импорт қилинган хавфсизлик мажмўаси орқали амалга ошириб бўлмайди. Хавфсизлик минтақавий ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик билан таминланиши керак. Афғонистон бу ўртада қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезади.

Американинг минтақада 20 йиллик аралашуви ва ҳузур топиши шуни кўрсатадики, Американинг мақсади минтақада терроризмни томиридан йўқ қилиб ташлаш ва хавфсизликни ижод этишдан иборат эмас. Балки Америка такфирий террористлар ва ИШИД террорчи гуруҳни ҳимоя қилиши билан Ғарбий Осиёда хавфсизликка қарши бўлган моҳиятини яққол намоён этди. Америка дарвоқе Ғарбий Осиёда охирги бир неча ўн йилликлар давомида вужудга келган уруш, бўҳронлар ва низоларнинг сабабига айланди.

Сиёсий машҳур эксперт ва назариячи Самуэл Хантингтон

Сиёсий машҳур эксперт ва назариячи Самуэл Хантингтон Форен Афраз журналида нашр этган ўз мақоласида бу ҳақиқатни шундай баён этади:

"Дунё бўйлаб аксарият одамлар учун Америка Қўшма Штатлари ўзбошимчалик билан катта кучга ва уларнинг жамиятлари учун ягона ташқи таҳдидга айланмоқда".  

Афғонистондаги нотинчликларнинг тасирини минтақа мамлакатлари, шу жумладан Эрон, Покистон, Ҳиндистон, Россия, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатлари сезмоқда.  

Зарифнинг Душанбе конфренциясида баён этган изҳороти ҳам ана шу таҳдидларга ишора этадиким, минтақада бегона кучларнинг дахолат этувчи сиёсатлари тасирида вужудга келган. Шунинг учун Эрон Афғонистон давлати ва халқига кўмак бериш учун ўзининг сайъ-ҳаракатларини давом эттиради. Ҳамда тинчлик учун музокаралар арсасида ҳам тинчликка эришиш йўлида сайъ-ҳаракат қилаётган барча томонлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрдир. Эрон Ислом Жумҳуриятининг тинчлик музакараларига нисбатан сиёсати халқ овозига асосланган ва соғлом жараёнида  Афғонистондаги барча ички гуруҳларнинг иштирок этишига сосланган.

БМТ бир неча марта Афғонистонга кўмак беришда Эроннинг сайъ-ҳаракатидан миннатдорчилик билдирди. 

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сабраманиам Жайшанкар ҳам Афғонистоннинг сиёсий ўзгаришларида Эроннинг тасирчан ва конструктив  рол уйнаганини қадрлаб, минтақа мамлакатлари, айниқса Ҳиндистон ва Эроннинг Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда ҳамкорлик қилиши зарурлигини таъкидлади. 

Бу вовеаларни инобатга олган ҳолда, Эрон ташқи ишлар вазирининг Душанбеда ўтказилган "Осиё юраги" йиғилишида иштирок этиши ва Ғарбий Осиё минтақасида хавфсизлик ва тинчликни ўрнатиш йўлида тасирчан йўл-йўриқларни таклиф этишини кўп томонлама минтақавий алоқаларни мустаҳкамлаш ва жамоавий ўзаро алоқаларнинг аниқ манзарасини баҳолаш мумкин. 

 

Ёрлиқ