апрел 03, 2021 14:44 Asia/Tashkent
  • Эрон Баржом ядровий келишуви бўйича қўшма комиссиясининг баёнотига аксиламал кўрсатди

"Эрон Ислом Жумҳурияти Америка томонидан санкциялар босқичма-босқич бекор қилинишига тегишли ҳеч қандай лойиҳани қабул қилмайди".

Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг  баёнотига аксиламал кўрсатишда Эрон Ислом Жумҳурияти томонидан бу масала таъкидланди. 

Эрон ҳайатининг раислигини ўз зиммасига олган Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи

2021 йил 2 апрел, жума куни Баржом ядровий компелкс сайъ-ҳаракатнинг кенг қамровли қўшма комиссиясининг 18 йиғилиши видео конфренция шаклида Европа Иттифоқининг ташқи сиёсатлар масъули Жозеф Боррел томонидан ташқи сайъ-ҳаракат хизмати бош котибининг ўринбосари Энрике Мора раислигида ҳамда Хитой, Франция, Германия, Россия, Англия ва Эрон вакиллари иштирокида ташқи ишлар вазирларининг сиёсий ўринбосарлари ва раҳбарлари даражасида бўлиб ўтди.  

Учрашув якунида аъзолар томонидан эълон қилинган баёнотда қўшма сайъ-ҳаракатлар доирасида Эрон ядровий келишувига Американинг тўлиқ қайтиши мавзўсини ҳал қилиш учун аъзоларнинг тайёргарлиги таъкидланди. 

Юқори мартабали огоҳ манба  бу ҳақда 2021 йил 8 январда Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг Баржом ядровий келишуви ҳақида сўзлаган нутқларига ишора этиб, Эрон Ислом Жумҳурияти Америка томонидан жорий этилган санкциялар тўлиқ бекор қилиниши ва ўз зиммасига олган барча мажбуриятларни ижро этишидан кейин ушбу келишувга қайтади,-деб таъкидлади. 

Ушбу юқори мартабали манба Қўшма комиссяининг санкцияларни босқичма-босқич бекор қилиш ёки Қўшма Штатлар билан билвосита музокаралар ўтказиш идеясига асосланган ҳар қандай натижалари қабул қилинмайди,-деб таъкидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи

Йиғилишда Эрон ҳайатининг раислигини ўз зиммасига олган Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи Американинг Баржом ядровий келишувига қайтиши учун ҳеч қандай музокара қилишга эҳтиёж йўқ ва Американинг ушбу йўналишдаги ҳаракати маълум эканини баён этиш зимнида, Америка ядровий келишувдан қандай чиққан бўлса ва Эронга қарши санкцияларни қайта тиклаган бўлса, уна шундай шаклда келишувга қайтиб, бузғинчиликларига якун бериши керак,-деб таъкидлади. 

Баржом ядровий келишуви қўшма комиссиясининг берган баёнотига Эроннинг аксиламал кўрсатиши ядровий келишувдаги муаммони ҳал этишда катта аҳамиятга эга бўлган иккита муҳим масалага ишора этади. 

Биринчи муҳим масала бу Америка томонидан ўз мажбуриятларини оёқ ости қилиш баробарида Баржом ядровий келишувида Эроннинг ҳуқуқини қайта тиклашдан иборат. Чунки Баржом БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан тасдиқланган ва кафолат берилган кўп томонлама халқаро келишув ҳисобланади.     

Иккинчиси муҳим нуқта шундан иборатким, Эрон ҳозирги боши берк кўчадан чиқиш учун мантиқий ечим йўлни топишни таъкидлайди. 

Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий

Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий жума куни кечқурун Клоб Ховес ижтимоий тармоқ билан қилган сўҳбатида, Баржом ядровий келишувидаги бош берк кўча ечим топаётганига ишора этиб,  Баржом ядровий келишуви ҳақида музокара қилиш мавзўси техник босқичига ўтиши ва дастлабки тортишувлардан ўтиб кетиши аввалги ихтилофларнинг бартараф этилиши ва умид берадиган мавзў эканини англатади,-деб айтди. 

Аммо Америка муваффақиятсизликка учраган максимал даражада босим ўтказиш ва санкциялардан воз кечишга тайёрми? савол вужудга келади. 

Қўшма Штатлар бир томонлама қарор қабул қилиб Баржом ядровий келишувидан чиқди ва бекор қилинган санкцияларни қайта тиклади ва бунга қўшимча сохта ва қалбаки баҳоналар билан Эронга қарши янги санкцияларни жорий этди. Баржом келишувининг 26 ва 36 моддасига кўра, бошқа томон ўз мажбуроиятларига қараб амал қилмаган ҳолда Эрон қисман ёки тўлиқ шаклда ўз мажбуриятларини ижро этишни тўхтатиши мумкин. Шунинг учун фақат битта йўл қолади ва бу ҳам бўлса хато босиб ўтган йўлдан Америка қайтиши керак. Баржом ядровий келишувга қандай қайтиш шакли ҳозирги шароитда аҳамият касб этади. 

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари таъкилаганларидек, Қўшма Штатлар оғзаки ёки қоғозда эмас, балки амалда барча санкцияларни бекор қилса ва санкциялар бекор қилингани Эрон томонидан тасдиқланган тақдирда Эрон ўз мажбуриятларига қайтади. 

Ёрлиқ