апрел 10, 2021 15:49 Asia/Tashkent
  • Американинг 80 миллионлик Эрон халқига қарши соғлиқни сақлашдаги санкциялари
    Американинг 80 миллионлик Эрон халқига қарши соғлиқни сақлашдаги санкциялари

Ноқонуний ва бир томонлама санкциялар Америка сиёсатида босим ўтказиш учун воситаларнинг бирига айланган.

Коронавирус эпидемияси тарқалиши билан Америка санкциялари ушбу соҳага ҳам тасир етказди. Энди Эрон коронавируснинг тўртинчи тўлқини билан юзмаюз бўлган. Коронавирус билан қарши курашиш соҳасида кўзга ташланадиган даражада мувафаққиятларга эришишга қарамай дори-дармон воситалари ва ваксинани сотиб олишда бузғинчилик қилиш ва унга қарши санкция жорий этиш Эроннинг Соғлиқни сақлаш тизимини мушкулотларга юзмаюз этган. Бу сайъ-ҳаракат яшаш ҳуқуқи, саломатлик ҳуқуқи, тиббий ёрдамга эга бўлиш ҳаққи ҳамда дори-дармон ва озиқ-овқат ҳаққига эга бўлмоқ каби инсониятнинг асосий ҳуқуқларини поймол этиш тимсолидир. Бу нарсалар бир неча маротабалар инсон ҳуқуқларини ижро этилиши ва турли ҳужжатларида таъкидланган. 

Американинг соғлиқни сақлаш соҳасида Эронга қарши санкциялари 

Инсон ҳуқуқларининг халқаро эъломиясидаги 25 моддасига кўра, Ҳар бир шахс оиласи, фаровонлиги, саломатлигини таминлаш, айниқса озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой, тиббий ёрдам ҳамда зарурий ижтимоий хизмат кўрсатишдан муносиб ҳаёт даражасига эга бўлиш ҳаққига эгадир.  

Бироқ ноқонуний санкциялардан келиб чиққан чекловлар тиббий зарурий дори-дармонлар ва асбоб-ускуналарни импорт қилишни қийинчиликларга юзмаюз этган ва Эрон халқининг соғлиқни сақлаш соҳасига жиддий бўҳронни келтириб чиқарган. 

Американинг ушбу ноинсоний хатти-ҳаракатини эътиборга олиб, Ўтган йили Эрон халқи коронавирус билан қарши курашиш пайтида Американинг жорий этган ноқонуний санкциялари боис хорижий банкларда Эроннинг сармояларини ва тиббий дори-дармонларга пул тўлаш учун банк каналларини тўсиб қуйди. 

Эрон шунингдек соғлиқни сақлаш ва медицина соҳасида халқ эҳтиёжларини таминлаш учун ўз иқтисодиётини мустаҳкамлаш мақсадида Жаҳон валюта жамғармасидан кредит сўради ва ушбу масалада ҳам Американинг монеалари билан дуч келди ва бу масала ҳам натижасиз қолди. 

Америка расмийлари бир неча марта дори-даромн воситалари тиббий асбоб ускуналар санкциялар рўйхатига киритилгани йўқ деб иддао қилди, аммо икки йил олдин санкцияларнинг янги даври бошланиши ва Эроннинг банк ва молиявий алоқалари оғир чекловларга юзмаюз бўлишидан бери кенг қамровли санкцияларнинг тасири импорт қилинадиган дори-дармонларни таминлаш ва медицина саноатига намоён бўлди ва Эрон беморлари ва оила аъзоларини жиддий муаммоларга юзмаюз этди. 

Эрон тиббиёт тизими ташкилотининг бош раҳбари Муҳаммадризо Зафарқандий санкцияларнинг халқ саломатлигига тасири ҳақида шундай деди: "Америка бир неча марта соғлиқни сақлаш соҳасига қарши санкция жорий этмаганини эълон қилди. Аммо санкциялардан сўнг молиявий муносабатлар заминида медицина тажҳизотлари ва дори-дармонларни импорт қилувчи компаниялар чекловлар ва мушкулотларга юзмаюз бўлишдиким, амалда беморларни тасир остига қуйди ва улар учун кўп қийинчиликларни ижод этди. "

Ўтган йил Эрон беморларига етказилган зарарлар шу даражада хавотирланарли эдиким, Эроннинг гемофилия маркази гемофилия халқаро федерациясига мактуб ёзиш қарорига келди. 

Американинг медицина соҳасида Эрон халқига қарши санкциялари 

Америка ўтган тўрт йил давомида Эрон халқига қарши ьосим ўтказиш учун санкциялардан бир восита сифатида фойдаланди. Бу санциялар ҳатто инсон ҳуқуқларини поймол этилиши ҳақиқатларига эътибор бермаганига қарамай БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бир баёниясида коронавирусни баратараф этишда санкциялардан келиб чиққан кескинликлар мавзўсини баён этиш зимнида, Эрон халқига қарши тиббий терроризмнинг шаклланганини тан олишга мажбур бўлди. 

Ноқонуний санкциялар ва касаллик авж олганда, ёвуз бундай сайъ-ҳаракат аслида инсониятга қарши жиноятлар ва геноцид саналади.  Европа Иттифоқидаги Эрон делегацияси АҚШнинг ноқонуний санкцияларининг 90 миллиондан ортиқ аҳолисининг ҳаётига зарарли тасири ҳақида ҳисобот бериш зарурлигини таъкидлаши ҳақиқатда Ғарбда инсон ҳуқуқларига икки стандартли ёндошувини эслатиш зимнида, беморлар, кекса ёшдаги одамлар, болалар ва халқ саломатлиги хавф остига қолмаслиги учун уруш ва санкцияларда назарга олинадиган вазифа ҳисобланади.  

Ёрлиқ