апрел 11, 2021 14:57 Asia/Tashkent
  • 2022 йилда АҚШ ҳарбий бюджетининг кўпайиши
    2022 йилда АҚШ ҳарбий бюджетининг кўпайиши

Америка президенти Жо Бойден жума куни 9 апрел кунида 2022 йил учун бюджет лойиҳасини Конгрессга тақдим этди. Бу лойиҳада АҚШ ҳарбий харажатлари учун 753 миллиард доллар маблағ ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, унинг 715 миллиард доллар тасдиқланса тўғридан-тўғри Пентагон ихтиёрига берилади.

Хитой ва Россияни назорат қили, ядро дастурини модернизация қилиш, иқлимни яхшилаш ва пайдо бўлаётган биологик таҳдидларга қарши туриш пентагоннинг белгиланган мақсадларидан эълон қилинган. Пентагоннинг Россия ва Хитойга қарши кураш режасининг бир қисмига гипертовушли қуроллар яратиш ва денгиз флотини баллистик ракеталар билан жиҳозланган сувости кемалари билан мустаҳкамлаш киради. 

Америка президенти Жо Бойден

Келаси йил учун Америка ҳарбий бюджетини кўпайтириш масаласи жиддий танқидлар билан юзмаюз бўлган. АҚШнинг эскирган инфратизилмаси ва эски инфратизилмани тиқлаш учун зудлик билан эътибор қаратиш ва катта молиявий манбаларга эҳтиёж борлигини ҳисобга олган ҳолда, демократ президент томонидан АҚШ ҳарбий бюджетини кўпрайтириш турли ҳил муносабатларга сабаб бўлди. 

Американинг собиқ президенти Дональд Трамп доим Американинг оғир ва тартибсиз инфратизилмаларини танқид остига оларди ва уларни парчаланиб кетиш ҳолатида тўрибди деб биларди ҳамда ушбу катта муаммони бартараф этишга ваъда берган эди. Бу ваъдага қарамай дунёнинг турли минтақаларида Вашингтоннинг урушқоқликларини давом эттириш йўлида Американинг ҳарбий бюджетини собиқаси бўлмаган даражада кўпайтиришга ҳаракат қилди. Шу тартиб билан Америка Федерал давлати ҳарбий бюджетни камайтириш билан инфратизилмаларни қайта қуриш, айниқса йўллар, кўприклар, сув ва электр таъсисотларини қайта қуриш ўрнига ҳар йили Американинг ҳарбий бюджетини саноат ва ҳарбий мажмўаларини қуриш йўлида кўпайтириш билан шуғулланди. Эндиликда Жо Бойден ҳам Трамп ишини давом эттирмоқда. 

Республикачи сенатор Марко Рабио 

Мухолифларнинг фикрича, агар Американинг ҳарбий бюджети Доналд Трамп президентлиги даврида тасдиқланган бюджетдан кўп бўлса, Америка инфратизилмаларини қайта қуриш мушкулотлар билан юзмаюз бўлади. Сенатда таниқли республикачи сенаторлар Марко Рабио ва Мич Мак Коннел ва Сенатда мустақил сенатор Берни Сандерс ҳарбий бюджетга мухолиф бўлган машҳур шахсиятлар жумласидандир.

Республикачи сенатор Мич Мак Коннел 

Бу ўртада Америка Сенатида бюджет қўмитаси раиси сифатида Сандерснинг позицияси жиддийроқдир ва у Бойденнинг ҳарбий бюджетни 1,7 фоизга ошириш ва 12,3 миллиард долларга етказиш таклифини қаттиқ танқид қилди. Сандеснинг сўзларига кўра, АҚШнинг ҳарбий бюджети бошқа 12 давлатнинг бюджетидан каттароқ бўлган бир пайтда, ҳозирги пайтда АҚШ Мудофаа вазирлигида мавжуд бўлган катта харажатлар, исрофгарчилик ва молиявий фирибгарликка жиддий қараш вақти келди. Сандерснинг ушбу масалада салбий позиция олиши аҳамиятни касб этади. 

Демократларнинг намояндаси Ро Ханна ҳам Жо Бойдендан Барак Абаманинг президентлик давридаги ҳарбий бююджетга қайтишни сўради. 

Демократларнинг намояндаси Ро Ханна

Ро Ханна Оқ Уй таклиф этган бюджетни умидсизлантирувчи лойиҳа деб атаб, биз миллий хавфсизлик муаммоларини ҳал этиш, иқлимга қарши курашга маблағ сарфлашда ҳамда коронавирус эпидемиясига жавоб беришда туб ўзгаришларни амалга оширишимиз керак. Булар қурол-яроққа сарфлашдан кўра, Америка халқининг хавфсизлигини таминлайдиган масаладир.  

Америка ҳарбий бюджетини ошириш шундай бир вазъиятда таклиф этилмоқдаким, 31 миллиондан зиёд мубтало бўлганлар ва 560 мингдан ортиқ қурбон бўлганларга эга бўлган коронавирус эпидемияси бўйича Америка ҳозирда етакчи давлат бўлиб, иқтисодий ўсишнинг пасайиши, ишсизликнинг кўпайиши, қашшоқлик ва очлик каби иқтисодий оқибатларга юзмаюз бўлган. Дар ҳақиқат АҚШ бошқарув аппарати учун ҳарбий саноат мажмўаларининг манфаатлари ва халқаро майдондаги миллитаристик сиёсатни давом эттириш устувор вазифа ҳисобланади. 

 

Ёрлиқ