апрел 12, 2021 14:49 Asia/Tashkent
  • Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий
    Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий

Якшанба куни бомдод пайтида Натанз уранни бойитиш таъсисотидаги электр тармоқлари билан боғлиқ ҳодиса юз берди.

Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий

Эрон атом энергетикаси ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий Шаҳид Аҳмади Равшан урунни бойитиш мажмўасида Натанз заводида содир бўлган ҳодисага аксиламал кўрсатиб, ушбу ёвуз ҳаракатни маҳкум этиш зимнида, Натанз уранни бойитиш марказига амалга оширилган ядровий терроризм ядровий саноатнинг кенг ривожланиши олдини олиш учун Эроннинг сиёсий ва саноатдаги ривожланишига мухолиф бўлганларнинг мағлубиятга учраганининг нишонасидир,-деб айтди. 

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ҳам бугун душанба куни Эрон парламентининг хорижий сиёсат ва миллий хавфсизлик комиссиясининг йиғилишида Натанзда юз берган ҳодисага ишора этиб, ушбу муҳим шароитда ядро соҳасидаги донишмандларни ва муассасаларни муносиб равишда қуриқлаш зарурлигини таъкидлади. 

Зариф сионистик режимнинг ҳарбий ва сиёсий расмийлари золимона санкцияларни бартараф этиш учун ривожланишга ижозат бермасликларини қатъийлик билан айтган эдилар ва энди ўз мақсадларига етишади деб тасаввур этишмоқда ва сионистлар ўзларининг жавобларини Эрон ядро дастурининг кейинги тараққиётида олишади,-деб таъкидлади. 

Натанз ядровий иншооти илгари АҚШ ва Исроил режими томонидан бирга ҳужумга юзмаюз бўлган эди. Бу ҳужумнинг собиқаси 2006 йил Жорж Бушнинг президентлик даврига бориб тарқалади ва Барак Абаманинг президентлик даврида ҳам такрорланди. 2015 йилда Вена шаҳрида бўлиб ўтган 5+1 гуруҳи музокараларида "Доко"зарарли дастуридан фойдаланиш ва Stuxnet ва Flame вирусларини Эрон ядро иншоотларига ўтказиш бузғинчи ушбу амалиёт тарихининг бир қисмидир. 

Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ва ядровий иншоотларнинг хавфсизлиги тўғрисидаги мажбурий қоидалар ва агентликнинг қарорига мувофиқ мамлакатларнинг ядро иншоотларига қарши амалиёт ва киберҳужумлар тақиқланади. 

Натанз уранни бойитиш маркази

Аммо жинояткор сионистик режим ўзининг террорист иттифоқчилари ёрдамида минтақада бўҳрон ижод этиш пайидадир. Шунинг учун ажабланарли томони йўққи, сионистик ишғолгар расмийлари ўзининг давлат терроризми фаолиятлари доирасида уятсизларча бузғинчилик ҳаракатини уюштиришади. Киберҳужумлар бошқалар номидан амалга оширилиши мумкин ва тўғридан-тўғри жавобгарликни қабул қилишнинг ҳожати йўқ. Шу сабабдан бўлса керакки, сионистик режим амалга оширилган ҳужумнинг масъулиятидан қочиш учун ўз мақсадларига қарши киберҳужумларини ўз омиллари орқали амалга оширади. Исроил режимининг тажовузкорона сайъ-ҳаракатлари албатта ошкора турли жанбаларга эга. Милодий 1981 йилда Исроилнинг Ироқ ядровий иншоотларига қилган ҳужуми БМТ резолюциясини поймол этишининг яққол намунасидир. БМТ Хавфсизлик Кенгаши 487 резолюциясида Исроилнинг Ироқ ядровий иншоотларига қилган ҳужуми БМТ резолюциясига зид эканини эълон ва маҳкум қилишидан сўнг, Исроил режимидан бузғинчи сайъ-ҳаракатлари ва тажовузларини тўхтатишни сўради.

Мавжудлиги террористик амалиётлар билан боғлиқ бўлган сионистик режим халқаро қарорларни поймол этиш ва бузғинчи сайъ-ҳаракатларини ҳалигача давом эттирмоқда. Исроил режимнинг қайта-қайта Сурияга ҳужум қилиши, Массаднинг минтақада маълум бўлган террористик гуруҳлар ва жосуслик тармоқлари билан ҳамкорлик қилиши ҳамда "Димано" ядровий иншоотида ноанъанавий ядровий фаолиятлар олиб бориши шунингдек ядровий терроризм каби бузғинчилик  фаолиятларни давом этиришининг барчаси минтақада Исроил режимининг хатарли агрессив ёндошувининг нишонасидир.  

Бироқ, халқаро шарномаларга кўра, МАГАТЭ ташкилоти назорати остида бўлган ядровий таъсисотда ҳар қандай бузғинчи сайъ-ҳаракат олиб бориш БМТ резолюциялари ва агентлик низомномасини поймол этиш ҳамда ядровий хавфсизлик ҳавзасида зарур бўлган халқаро ҳужжатларга зиддир деб талқин этилади.

Шу масалани таъкидлаш зимнида Эрон атом энергетикаси ташкилоти раиси Али Акбар Солеҳий ядровий терроризм билан МАГАТЭ ва халқаро ҳамжамиятликнинг қарши кураш олиб боришини таъкидлади ва Эрон Ислом Жумҳурияти жиноятчилар, омиллар ва назоратчиларга қарши чоралар кўриш ҳуқуқини ўзига сақлаб қолади,-деб таъкидлади.

 

Ёрлиқ