апрел 14, 2021 14:39 Asia/Tashkent
  • Эрон уранни 60 фоизгача бойитиш ишларига киришди
    Эрон уранни 60 фоизгача бойитиш ишларига киришди

Эрон Ислом Жумҳурияти МАГАТЭ қарорларида қайд этилган ҳуқуқлар доирасида ўзининг тинчлик йўлидаги ядровий фаолиятлари давомида сешанба куни агентликнинг бош директори Рафаэль Гроссига мактуб йўллаб уранни 60% бойитиш ҳақида хабар берди.

Эрон атом энергетика ташкилоти бу ҳақда Натанз тасисотида мингта IR русумли центрафугалар ўрнатилишини эълон қилди. 

Халқаро ташкилотларда Эронинг доимий намояндаси Козим Ғарибободий

Венада жойлашган халқаро ташкилотларда Эронинг доимий намояндаси Козим Ғарибободий сешанба куни кечқурун Твиттер саҳифасида шундай ёзди: "Сешанба куни кечқурун Халқаро Атом Энергияси Агентлигига етказилган хат ва лойиҳа маълумотларига кўра, уранни 60 % га бойитиш Натанздаги янги IR-4‌ ва IR-6 центрақугаларининг иккита занжирида амалга оширилади. Сифати ўзгарган янги машиналарнинг қуввати аввалги машиналарга қараганда 50 % кўпроқ бўлади. 

60 % бойитилган уран "молибден" элементини ишлаб чиқаришда радиофармацевтикаларни ишлаби чиқаришда ишлатилади. Эрон Ислом Жумҳуриятининг атом энергетика ташкилотида ишлаб чиқарадиган радиофармацевтик маҳсулотларнинг сифати ва миқдорини юксалтиришда катта аҳамиятни касб этади. 

НПТ шартномасининг тўртинчи моддасига кўра, Эрон МАГАТЭ ташкилотининг аъзоси сифатида тинчлик йўлида ядровий билимдан фойдаланиш, шу жумладан уранни бойитиш ҳуқуқига эга ва ўзининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда, ривожланиш учун тинчлик йўлидаги ядровий фаолиятлар дастурида какмситилмаслик ва киритган ютуқларидан тараққиёт учун фойдаланишни таъкидламоқда. 

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари Сайид Аббос Ироқчи сешанба куни МАГАТЭ ташкилотига мактуб топширилгани ҳақида хабар бериб, ушбу мактубда биз уранни 60%га бойитишни бошлаймиз. Уранни 60 фоизгача бойитиш айрим махсус дорилар, яъни  радиоизотоп препаратларини ишлаб чиқариш учун бизнинг эҳтиёжларимизни таминлайди деб эълон қилдик,-дея изоҳлади. 

Уранни бойитиш сатҳини кўпайтириш ҳақиқатан ҳам тинчлик йўлаидаги мақсадлар билан ядровий билимда Эроннинг маҳаллий технологиялар заминидаги имкониятларининг бир қисмидир ва Эрон бу борада Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қатъий қарор қилган.  Эрон Баржом ядровий кмплекс сайъ-ҳаракатлар шартномасига имзо қуйди ва ўз зиммасига олган мажбуриятларига қараб амал қилди. Шунга кўра, у ҳар икки томон томонидан мажбуриятларнинг мувозанатли бажарилишини таъкидлайди. 

Эрон Ислом Жумҳурияти ўтган йили январ ойидан бошлаб Эрон парламенти томонидан тасдиқланган  "Эрон халқининг манфаатларини ҳимоя қилиш ва санкцияларни бекор қилиш бўйича стратегик ҳаракатлар" қонунига қараб Американинг бир томонлама равишда Баржом ядровий келишувидан чиқиши ва ушбу келишувда ўз зиммасига олган мажбуриятларини оёқ ости қилганига муносабат билдириб, ўз мажбуриятларини қисқартириш сайъ-ҳаракатларини бошлади. Уранни 60 фоизгача бойитиш ҳақида қабул қилинган қарор ҳам ана шу жараённинг давомидир. Табиийки, Исроил террористик режимининг Натанздаги Эрон атом энергетика саноатига қарши амалга оирилган ҳаракати Баржом ядровий келишувига зиддир ва душманлик хатти-ҳаракат саналади. 

Эрон атом энергетика ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий

Эрон атом энергетика ташкилотининг раиси Али Акбар Солеҳий Натанз ядровий марказида юз берган ҳодисани ядровий терроризм деб билди ва Натанз ядровий марказга қарши амалга оширилган ҳаракат ядровий саноатнинг кўзга ташланадиган даражада ривожланишининг олдини олиш учун саноат тараққиёт мухолифларининг мағлуб бўлганларининг нишонасидир,-деб таъкидлади.  

Табиийки, МАГАТЭ ташкилотининг вазифаларидан бири бу ядровий бузғинчи сайъ-ҳаракатларга қарши кураш олиб боришдир. Шунга кўра, Эроннинг халқаро ташкилотлардаги доимий намояндаси Козим Ғарибободий МАГАТЭ ташкилотининг бош директорига мактуб йўллаб,ундан ушбу масалада шаффоф позиция олиш зимнида, ушбу террористик ҳаракатни маҳкум этишини сўради. Аммо агентлик ушбу террористик сайъ-ҳаракатни маҳкум этгани йўқ. 

Натанз ядровий маркази 

Эрон ташқи ишлар вазирининг сиёсий ишлар бўйича ўринбосари такидлаганидек Натанз ядровий марказида амалга оширилган бузғинчи сайъ-ҳаракатлар ядровий арсада ривожланиш учун Эроннинг азм-ироджасини янада кучайтирди ва бу ҳодиса Натанз ядро маркази янада кучлироқ бўлиши ҳамда ривожланган центрафугалар билан ўз ишини давом эттириши сабабига айланди. 

 

Ёрлиқ