апрел 21, 2021 10:23 Asia/Tashkent
  •     Саъдий дўстлик, тинчлик ва меҳр-муҳаббат тимсолидир (фотожамланма)

Саъдий Шерозийни улуғлаш куни муносабати билан Мирзо Али Нақий Шерозий томонидан ёзилган ва Мирзо Маҳмуд Шерозий томонидан зарҳал қилинган Қожор давридаги Шероз санъат мактабининг ажойиб асари Саъдий Шерозийнинг нафис куллиёти Шероздаги Малик музейи ва саъдийшунослик маркази билан ҳамкорликда Форс энциклопедиясида намойиш этилди.

Ҳар йили урдубиҳишт ойининг биринчи куни, мелодий ҳисоб билан 21 апрел Эронда шуҳрати оламнинг барча бурчакларигача етиб борган улуғ шоир Саъдий Шерозийни улуғлаш куни кенг нишонланади.Бу муносабат билан форс шеъриятининг барча мухлисларини самимий қутлаймиз.

Шайх Муслиҳиддин Саъдий Шерозий Эрон сарзаминининг машҳур ёзувчи ва мутафаккирларидан ҳисобланади. У тирик бўлган пайтида ҳам машҳур бўлган эди ва каломи эса адабий ва илмий доиралар, мутафаккирлар, уша замоннинг подшолари ва халқ орасида ўзига хос мавқега эга бўган эди. Унинг асарлари эса қўлдан қўлга айланиб, унинг “Гулистон” китоби Усмонийлар императорлиги ва Ҳиндустон подшоларининг дарслик китобига айланган эди. 

Ёрлиқ