апрел 21, 2021 15:13 Asia/Tashkent
  • Америка Эроннинг учувчисиз учоқлари қудратини тан олди
    Америка Эроннинг учувчисиз учоқлари қудратини тан олди

Сентком номли Ғарбий Осиё минтақасида жойлашган Америка террористик кучлари марказий штабининг раиси генерал Кент Маккензи Эроннинг учувчисиз учоқлари қудрати Ғарбий Осиё минтақасида Американинг ҳаво кучи ва устунлигини йўқотишига олиб келди.

Мак Кензи Америка Вакиллар палатасининг қуролли кучлар қўмитаси тингловида Эрон разведка ва ҳарбий турли учувчисиз учоқлардан фойдаланиши Американинг минтақадаги ҳаво устунлигини кескинликка юзмаюз этди,-деб айтди. 

 Америка террористик кучлари марказий штабининг раиси генерал Кент Мак Кензи

Мак Кензи Эрон учувчисиз учоқларига эга бўлган қудрати Американинг Корея урушидан бери биринчи марта ҳавода устунлигини йўқотишига олиб келганини тан олди. 

АҚШнинг ҳаво устунлиги тўғрисида берилган саволга генерал Мак Кензи шундай жавоб берди: "Эрон разведка ва ҳужум амалиётлари учун кичик ва ўрта ўлчамдаги учувчисиз учоқлардан кенг фойдаланиши шуни англатадики, 1950 йилларнинг бошларида Корея ярим оролидаги урушдан бери биринчи марта биз ҳавода тўлиқ устунликсиз билан ишладик."

Сентком қўмондони агар биз Эроннинг учувчисиз учоқлари тизимларини аниқлаш ва йўқ қилиш учун тармоқ ишлаб чиқармасак, ҳавода тўлиқ устунликка эга бўлолмаймиз,-деб таъкидлади. 

Эроннинг учувчисиз учоқлар бўйича қудратини америкалик ушбу генералнинг ттан олиши амалда яна бир марта шуни кўрсатадики, Трампнинг президентлик даврида Эронга қарши максимал даражада босим ўтказгани сабабли Эроннинг заифлашгани ҳақида Ғарб ОАВнинг кенг кўламдаги таблиғотларига қарамай Теҳрон ҳарбий арсаларда маҳаллий мутахассислар, ички қудрат ва имкониятларга таянган ҳолда, йирик учувчисиз учоқларнинг кучини яратди ва Ғарбий Осиёда Американинг ҳаво устунлигини кескинликка юзмаюз этишга муваффақ бўлди. 

Ҳақиқатан ҳам Эроннинг учувчисиз учоқлари минтақадаАмерика ускуналари ва кучлари бўйича турли разведка амалиётларини ижро этиш зимнида, зарур бўлган ҳолатларда зарба бериш ва ҳарбий амалиётларини амалга оширди. Бу масала эса Америка томонини ҳайратга қолдирди. 

2021 йил март ойида Миллий хавфсизлик стратегиясининг вақтинчалик кўрсатмаси унвонида нашр этилган Жо Бойден маъмуриятининг миллий хавфсизлик стратегиясининг дастлабки ҳужжатида, Эрон минтақанинг муҳим уйинчиси сифатида "уйин қоидаларини ўзгартирадиган" қобилият ва технологияларни ўзлаштирди,-деб таъкидланади. 

Эроннинг ракета қудрати

Вашингтон назарида Эроннинг дронлар, ракеталар ва ядровий технологиялар соҳасидаги муҳим ютуқлари бўлиб, улар ҳарбий ва саноат қудратидаги аҳамияти ошгани сабабли АҚШ томонидан салбий жавоб билан кутиб олинди. 

Американинг ҳарбий масалалар бўйича эксперти Майкл Нойтиснинг сўзларига кўра, Эрон учувчисиз учоқларининг энг илғор фойдаланувчилари Эрон ва унинг қўллаб-қувватлаган гуруҳлари, шу жумладан Яманнинг Ансоруллоҳ ҳаракати бу борада Исроилни кесикинликларга юзмаюз этди. 

Эроннинг мудофаа ва қурол-яроқлар, айниқса учувчисиз учоқлар заминида кўзга ташланадиган даражада ривожланиши дўст ва душманнинг тан бериши лозим бўлган ҳақиқатдир. Эрон учувчисиз учоқларнинг турли хил моделларини ишлаб чиқариш, ривожлантириш ва лойиҳалаштириш заминида равнақ топаётган мамлакатларнинг сирасига киради. 

Бу масала қуруқлик, ҳаво ва денгиз жангларининг турли арсаларида, шунингдек ноҳарбий соҳаларда дронларнинг кундан кунга муҳим роли ортиб бораётганлиги сабабли тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. 

Эроннинг учувчисиз учоқлари

Эрон ҳозирда турли хил реактив дивигателларига эга бўлган кичик ва катта учувчисиз учоқларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш ва уни ишлатишга қодир бўлган. 

Бу дронлар турли кенг қамровли амалиётлар, шу жумладан разведка, ҳарбий , портловчи ҳужумлари, назорат қилиш амалиётлари ҳамда бошқа вазифаларни бажаришга қодирдир. 

БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюциясига асосан 2020 йил октябр ойида Эроннинг қурол-яроқлар бўйича санкциялари бекор қилингани билан Теҳрон учувчисиз учоқларни сотиш ва бозор топишга эга бўлдиким, бу масала ҳам Вашингтоннинг хавотирланиши сабабига айланган. 

Энди, Сентком қўмондонининг изҳороти шуни кўрсатадики, Вашингтон Эроннинг учувчисиз учоқлари қудрати ва Американинг минтақадаги ҳаво устунлигига салбий таъсир еткашидан жиддий хавотирланмоқда. 

Ёрлиқ