май 12, 2021 14:45 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг бузғинчилиги билан Қудс ҳақидаги Хавфсизлик Кенгашининг   йиғилиши самарасиз якунланди
    АҚШнинг бузғинчилиги билан Қудс ҳақидаги Хавфсизлик Кенгашининг йиғилиши самарасиз якунланди

Хавфсизлик Кенгашининг Қуддусдаги вазъият бўйича 10 май кунида ўтказилган йиғилиш натижасиз якунланди. БМТ даги дипломатларнинг фикрига кўра, Хавфсизлик Кенгаши йиғилиши қўшма матн бўйича натижасиз тугади, аммо Қўшма Штатлар ушбу босқичдаги сўнгги воқеалар тўғрисида умумий баёнот беришни маъқул кўрмади.

Вашингтон ўз шерикларига энди вазъиятни тинчлантириш учун парда ортида ҳаракат қилиш кераклигини ва ушбу босқичда баёнот бериш фойдали бўлишига ишончи йўқлигини таъкидлади. 

Хавфсизлик Кенгаши аъзолари ўртасидаги музокараларда бундан олдин Норвегия ва 15та аъзо давлатлар томонидан таклиф қилинган матндан юмшоқроқ баёнот берилиши кутилмоқда. Тунис ва Хитой биргаликда чиқарган баёнот лойиҳасида Исроил режимидан шаҳарчаларни қуриш ва уйларни бузиш фаолиятини тўхтатиш, фаластинликларни шу жумладан Шарқий Қуддусда қувиб чиқаришни тугатишга чақирилади. Мазкур баёнот шунингдек "Муқаддас маконлардаги ҳозирги вазъият"га нисбатан ҳурмат-эҳтиром зоҳир этишга чақиради. Бу лойиҳада шунингдек, Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоқларида, шу жумладан Шарқий Қудсда юз берган янги тўқнашувлар юзлаб одамларнинг ярадор бўлишига олиб келадиган кескинлик ва зўравонликларнинг кучайиб бораётганидан жиддий хавотир билдирилган. 

Сионистик режим ҳарбийларининг ҳужумидан сўнг Ал-Ақсо мажидидаги тўқнашувлар

Бойден маъмуриятининг Шарқий Қудсдаги мавжуд вазъиятдан зоҳиран хавотирланиш изҳор этишига қарамай, АҚШнинг Хавфсизлик Кенгашида позицияси олиши ва Шарқий Қуддусдаги сионистик режимнинг сайъ-ҳаракатларига нисбатан унчалик танқидий баёнот беришдан бош тортиши Вашингтон ҳатто Исроил режимининг фаластинликларга қарши жиноий ҳаракатларига нисбатан кичик танқидий муносабат билдиришга қодир эмас. Савол шундаки, БМТ Хавфсизлик Кенгаши ушбу халқаро ташкилотнинг дунё тинчлиги ва хавфсизлигини сақлашга масъул бўлган асосий орган сифатида Америка нуқтаи назаридан босиб олинган Фаластин, айниқса Қуддусда мавжуд бўлган фожеали вазъиятни ҳал қилишда муҳим рол уйнаши керакми? Ҳамда Ишғолий Фаластин, айниқса Шарқий Қудсда сионистик режимнинг шу пайтгача ўнлаб шаҳидлар ва ярадорларни боқий қолдирган Ғазза секторига янги шафқатсиз ҳужумларини кўриб чиқиши керакми ёки бу борада бефарқ бўлиши керакми? 

Сионистик режим ҳарбийларининг ҳужумидан сўнг Ал-Ақсо мажидидаги тўқнашувлар

АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашида Исроил режимининг фаластинликларга , Сурия ва Ливан сингари қўшни давлатларга нисбатан ҳаракатларига нисбатан позициясини кўриб чиқиш шуни кўрсатадики, Вашингтон ҳеч қачон,айниқса АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп президентлиги даврида Исроил режимини танқид қилувчи резолюция содир эитилишига ижозат бергани йўқ. Бу ўзаминда мустасно равишда 2016 йил декабр ойида Хавфсизлик Кенгашининг 2234 сонли резолюцияси Барак Абама президентлиги даврида содир этилдиким, унда сионистикрежимдан 1967 йилда ишғол этилган сарзаминларда шаҳарчалар қуришни тўхтатишни сўраб, бу сайъ-ҳаракатни халқаро қонунларга зидд деб билди ва Америка эса бунга бетарафлик овоз берди. бироқ, Трамп президентлиги даврида Вашингтон Исроил режимини барча томонлама қўллаб-қувватлашни Ғарбий Осиёдаги сиёсатларининг ишчи дастурига киритди ва сионистик режимни ҳимоя қилиш учун собиқаси бўлмаган сайъ-ҳаракатларни амалга оширди ва ҳатто 2018 йилда сионистик режим танқид қилингани учун БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқди. 

Ғарбий Осиё масалалари бўйича эксперт Жовид Қурбон Уғли 

Ғарбий Осиё масалалари бўйича эксперт Жовид Қурбон Уғли "Американинг ташқи сиёсатида "Исроил режими билан  стратегик иттифоққа асосланган стратегик ва холис бўлмаган тамоюл мавжуддир,-деб фикр билдиради. 

Исроил режими дунё миқёсида энг йирик инсон ҳуқуқларини бузувчилардан бири саналади ва Фаластин, айниқса Ғазза секторида фаластинликларни ўлдиришига қўшимча Шарқий Қудс ва Иордан дарёсининг ғарбий қирғоқларидаги фаластинликларни қувиб чиқариш, ҳамда уларнинг ерларини тортиб олиш билан бу жойларда шаҳарчалар қуриш билан шуғулланмоқда. Исроил режимининг бу масалада амалга оширилган сўнгги сайъ-ҳаракати бу Шайх Жарроҳ маҳалласидан фаластинликларни қувиб чиқариш эди. Сионистик режимнинг бу сайъ-ҳаракатида фаластинликларнинг янада оворагарчиликка юзмаюз бўлишлари сабабига айланди. Бу сайъ-ҳаракат уруш жинояти ва инсон ҳуқуқларини поймол этиш маъносидадир. Бироқ, инсон ҳуқуқлари бўйича иддао қилувчи Жо Бойденнинг маъмурияти Исроил режимининнг ушбу жиноятларига эътибор қаратмасдан ушбу режимни барча томонлама ҳимоя этишни давом эттирмоқда ва фақат ушбу масалада хавотирланиш билан чегараланиб қолмоқда.   

Ёрлиқ