октябр 07, 2021 22:12 Asia/Tashkent
  • Байден АҚШ иқтисодий таназзулини тан олди: бу мамлакат  таназзулининг белгисидир

"Бошқа давлатлар кўп соҳаларда АҚШни ортда қолдирмоқда", деди президент Жо Байден Мичиган штатида қилган чиқишида. У Америка Қўшма Штатлари ҳали ҳам дунёдаги энг йирик иқтисодиётга эга бўлса-да, мамлакат сифатида ўз мавқеини йўқотаётганини тан олди.

Байден Қўшма Штатлар 25 йил олдин саноатни ривожлантириш бўйича етакчи бўлганини эслаб, айтди:
Аммо биз ҳозир бу аҳволда эмасмиз. Бу бизнинг душманларимизга сигнал юборади. Энди улар бизни қувиб ўтишга ҳаракат қилмоқдалар.

АҚШ президентининг мамлакат  оқсашини тан олиши иқтисодий жиҳатдан АҚШнинг таназзули деб номланувчи ҳодисани акс эттиради. Шу муносабат билан, Байден турли иқтисодий ва ижтимоий кўрсаткичларга ва бу ҳолатларда АҚШнинг аҳволига ишора қилди.

У  Қўшма Штатлардаги инфратузилманинг оғир аҳволига эътибор қаратиб, "Бизнинг инфратузилма ҳар доим дунёдаги энг яхшиларидан бири бўлган, лекин бугунги кунда, статистик маълумотларга кўра, биз инфратузилма бўйича 13-ўринни эгаллаб турибмиз ва инфратузилма бўйича ўн икки мамлакат биздан яхшироқ", деди 

У, шунингдек, Қўшма Штатларда университетда таълим олиш имкониятига эга бўлган дунёдаги биринчи давлатлардан бири эканлигини таъкидлаб, лекин айни пайтда Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ОЕCД) ҳисоботига кўра, бу соҳада Қўшма Штатлар 35-ўринда эканлигини тан олди.

Байден АҚШ оқсаётганини тан олишга мажбур бўлган учинчи масала - саноат ишлаб чиқариш масаласидир. АҚШ президенти АҚШ ва Хитой маҳсулотларини таққослаб, АҚШ анча ортда қолганини тан олди.

Байденнинг сўзларига кўра, сўнгги 20 йил ичида АҚШнинг пўлат ишлаб чиқарувчи компанияларининг кўпчилиги ёпилиб, 100 тадан 51 тага тушган ва 2000 йилдан бери бу соҳада бандлик 40 фоизга камайган. Ҳозирда Хитой бир ойда АҚШнинг бир йил ичида ишлаб чиқарганидан кўпроқ пўлат ишлаб чиқаради. Байден, шунингдек, Хитойнинг АҚШга нисбатан электромобиллар ва аккумуляторлар ишлаб чиқаришни сезиларли даражада оширганини таъкидлади.Буларнинг барчаси АҚШнинг саноат ишлаб чиқаришининг узлуксиз пасайишидан далолат беради.

Америка Қўшма Штатлари Президентининг сўзлари шуни кўрсатадики, АҚШнинг пасайиши, айниқса иқтисодий жиҳатдан, шубҳасиз ҳақиқатдир. Бу жараён, айниқса, сўнгги йилларда  коронавирус эпидемиясидан кейин тезлашди. Собиқ  АҚШ қуролли кучлари Бош штаб бошлиғи  Майк Муллен Америкадаги энг катта муаммолар, жумладан ирқчилик, иш ҳақининг тенгсизлиги, даромадларнинг адолатли тақсимланмаслиги ва жамиятда маънавиятнинг йўқлигига ишора қилиб:
"Биз юқорига чиқмаяпмиз, лекин очиғини айтганда, биз пастга тушмоқдамиз", дейди.

Дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиёти сифатида Хитой ҳозир жаҳон иқтисодиётида биринчи ўринни эгаллаш учун шиддат билан ҳаракат қилмоқда. Прогнозларга кўра, Хитой 2030 йилга бориб дунёдаги биринчи иқтисодий кучга айланади. Бунинг амалга ошиши ва Қўшма Штатларни дунёнинг иккинчи йирик иқтисодиётига тушиши, ушбу мамлакатнинг халқаро майдондаги мавқеи учун салбий оқибатларга олиб келади. Унинг жаҳон иқтисодиёти ва халқаро сиёсатга таъсир қилиш қобилиятини пасайтиради.

Шу билан бирга, дунёнинг етакчи валютаси бўлган доллар аста-секин ўз мавқеини йўқотади ва шу билан Вашингтоннинг ундан пул қуроли сифатида фойдаланиш имконияти пасаяди. Шунингдек, ҳар доим иқтисодий қудратини бошқа давлатларга қарши санкциялар кўринишида ярим қаттиқ куч сифатида ишлатган АҚШ, рақиб мамлакатларига аввалгидек санкция қўя олмайди.

Айтиш мумкинки, АҚШ иқтисодий таназзулининг турли кўринишлари бор, жумладан, АҚШ федерал бюджети тақчиллигининг сезиларли даражада ошиши, АҚШнинг бошқа иқтисодий кучлар билан, айниқса Хитой билан савдо балансининг ошиши ва АҚШ миллий қарзининг қарийб 28 трлн $ га ошиши,  глобал молиявий операциялар ва захираларда доллар  ролининг пасайиши, саноат ишлаб чиқаришининг камайиши ва Қўшма Штатлар ичидаги инфратузилма эрозияси тенденциясининг ўсишини қайд этиш мумкин.

Ёрлиқ