октябр 09, 2021 17:12 Asia/Tashkent
  • Қундуздаги қонли портлаш ва Толибон масъулияти

Жума куни Қундузда содир бўлган қонли ва террористик портлашда 100 га яқин намозхон ҳалок бўлди, 200 га яқин киши яраланди. Портлаш Қундуз вилоятининг Хон Обод туманидаги шиа масжидида содир этилган.

Қундуз вилоятидаги шиа масжидидаги қонли портлаш Толибон ИШИД террорчилик гуруҳи мамлакат учун жиддий таҳдид эмаслигини ва тез орада Афғонистондан сиқиб чиқарилишини айтганидан кейин содир бўлди. Гарчи ҳеч бир гуруҳ портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган бўлса-да, сўнгги ҳафталарда "Исломий давлат" террорчилик гуруҳи шиаларни мақсадли ўлдириш ва қонли портлашлар орқали Афғонистон халқига қарши ҳужумлар уюштирди.  Толибон нуқтаи назаридан бу террорчи гуруҳ ушбу ҳаракат учун таҳдид эмас, лекин Афғонистонда диний урушни қўзғатишга ҳаракат қилаётган бу террористик гуруҳ афғон халқи, айниқса, диний озчиликлар учун даҳшатли  ва жиддий таҳдиддир.

Афғонистон бўйича эксперт Мавлавий Наим ал-Ҳақ Ҳаққоний:

ИШИД террористик гуруҳи - бу бегона унсур бўлиб, у Афғонистон халқи учун муаммо яратиш мақсадида ишлайди. бу гуруҳ фитна ва Афғонистон халқи ўртасида бўлиниш яратувчи бир тузоқдир.

АҚШ билан ярашиш сиёсатига қарши чиққан толибларнинг айрим аъзолари гуруҳдан чиқиб кетганини ҳисобга олсак, улар Афғонистондаги қонли зўравонлик сабабларидан бири бўлиши мумкин. Шу сабабли, толиблар афғон халқининг хавфсизлигини таъминлаш учун катта қийинчиликларга дуч келмоқда. Чунки бу гуруҳнинг мухолифлари, жумладан, ҳукумат ишларида Толибоннинг позициясига зарба бериш ва хавфсизликни таъминлай олмаслигини кўрсатиш мақсадида қонли портлашларни амалга оширадиган Муҳаммад Ашраф Ғани ҳукуматининг разведкачилари ҳам бўлиши мумкин.

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Тамим Боҳисга кўра:

Террорчилик ҳаракатларига интилаётган афғон халқининг душманлари, бу мамлакат аҳолисининг хавфсиз бўлишини истамайдилар. Улар турли минтақавий ва халқаро қўллаб-қувватлашга эгалар ва диний зўравонликни қўзғатиш мақсадида диний марказларда портлашлар уюштирмоқда.

Қандай бўлмасин, Афғонистонда ҳокимиятда бўлган толиблар афғон халқи, айниқса диний озчиликлар хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятига эга. Шунинг учун, ушбу ҳаракат афғон халқининг мухолифати ва ҳарбий гуруҳларини жангари гуруҳ нуқтаи назаридан баҳоламаслиги керак. Аксинча, афғон халқининг хавфсизлигига рахна солмоқчи бўлган ҳар қандай гуруҳ афғон халқининг душмани ҳисобланади ва агар Толибон гуруҳи бу террорчи гуруҳлар билан тўқнаш келганда афғон халқининг хавфсизлигини таъминлай олмаса, у келажак кўпроқ муаммо ва оқибатларга дуч келади. Хусусан, халқаро ҳамжамият Толибонни афғон халқи учун масъул гуруҳ сифатида қабул қилмайди.

Ёрлиқ