октябр 10, 2021 14:37 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

"Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 3 октябрь – 10 октрябрь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Абдулазиз Комилов ва Венди Шерман Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

 

  • Туркманистон президенти Тошкентга келди. Бердимуҳаммедов ва Мирзиёвнинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди

 

  • Пандора: яна Гулнора Каримовага алоқадор маълумотлар ошкор қилинди

 

  • Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон суҳбатида Афғонистон масаласини муҳокама қилишди

 

  • Кобулда Ўзбекистон ТИВ раҳбари Толибон етакчилари билан мулоқот қилди

 

*****

3 октябрда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатлари Давлат котибининг биринчи ўринбосари Венди Шерман билан учрашганида, Ўзбекистон-Америка кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон президенти  Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамиятнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

АҚШ Давлат департаменти  раҳбарининг биринчи ўринбосари  Америка томони Ўзбекистонда кўзда тутилган кенг кўламли ўзгаришларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади деб хабар қилган Азон.уз сайти.

Минтақадаги вазият ва Афғонистондаги воқеалар ривожи юзасидан фикр алмашилди. Ўзбекистон ва АҚШ рсмийлари Афғонистонда кенг миллий ярашув ва инклюзив ҳукуматни шакллантириш жараёнига кўмаклашиш, мамлакатда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларига риоя этилишини таъминлаш, гуманитар инқирознинг олдини олиш зарурлигини таъкидладилар.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

****

 

 

Image Caption

 

Тошкентдаги президентнинг Кўксарой қароргоҳида Турманистон президентини расмий кутиб олиш маросимидан кейин президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳаммедов учрашуви аввалида Ўзбекистон давлати раҳбари Туркманистон етакчисини самимий қутлаб, 27 сентябрь куни нишонланган байрам – ушбу мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан яна бир бор муборакбод этди ҳамда биродар туркман халқига тинчлик-осойишталик ва фаровонлик тилади деб хабар қилган Кун сайти.

«Ҳар бир учрашувимиз тарихий аҳамиятга эга муҳим воқеадир. Барча эришилган келишувлар ҳаётга татбиқ этилди ва халқларимизга хизмат қилмоқда. Бугун шериклигимизнинг долзарб масалаларини батафсил муҳокама қилиш ва узоқ муддатли истиқболга янги «ўсиш нуқталарини» белгилаб олиш учун яхши имконият бўлади. Сизнинг ташрифингиз минтақавий ва халқаро майдонда ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади», - деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Туркманистон президенти меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдириб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар юксак даражага етганини қайд этди.

«Ўзбекистон – бизнинг яқин қўшнимиз ва стратегик шеригимиз. Кейинги йилларда ҳамкорлик жадал ривожланиб бормоқда. Бу сиёсатда ҳам, савдо-иқтисодий соҳада ҳам, маданий-гуманитар соҳада ҳам ўз аксини топмоқда. Минтақавий ва халқаро масалаларда бир-биримизни қўллаб-қувватлаяпмиз. Чунки мақсадларимиз ҳамоҳанг», - деди Гурбангули Бердимуҳамедов.

 

 

****

Image Caption

Пандора ҳужжатларининг Ўзбекистонга алоқадор қисмлари ҳам очиқланланиши биланМуҳаммад Амерси Тelia компаниясининг Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидаги фаолиятида оффшор битимларни тузиш ва амалга оширишда айбланмоқда.

Муҳаммад Амерси Халқаро телекоммуникация соҳасидаги консультантидир.

2010 йилда Швециянинг Теlia компанияси маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Муҳаммад Амерси оффшор ширкатга 220 миллион доллар тўлов ўтказиш жараёнида иштирок этган. Ушбу оффшор ширкатни эса Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова назорат қилган. АҚШ ҳукумати ушбу тўловни «220 миллион долларлик пора» сифатида эътироф этган. Теlia ўша пайтда Ўзбекистондаги фаолияти учун янги рухсатнома олишга интилаётган бўлган деб хабар беради Кун сайти.

Ушбу ҳаракат АҚШ Адлия вазирлиги тарафидан Теlia ширкати ва унинг баъзи мулозимларига қарши қўзғатилган ишнинг бир қисми сифатида ҳам кўрилади. Аммо ушбу иш 2017 йилда судга ўтмасдан тўхтатилган. Бунга Теlia компаниясининг коррупцияга доир қонунларни тан олгани ва 965 миллион доллар жарима тўлашга розилик бергани сабаб бўлган.

Теlia расмийлари Швецияда Гулнора Каримова билан ноқонуний муомала қилишда айбланган, аммо суд бу ишда мамлакатнинг порахўрлик тўғрисидаги қонунлари бузилмаган деб топиб, компанияни оқлаган.

Айбловларга жавобан, Амерсининг адвокатлари коррупцион тўловлар амалга оширилгани ҳақидаги гаплар асоссизлиги, келишувнинг Теlia тарафидан синчковлик билан текширилиб, маъқуллангани ва айбловларга асос йўқлиги, Амерсининг лойиҳада атиги олти ҳафта ишлаганини келтиришган.

 

***

Бугун 7 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бу суҳбатда таваллуд куни билан муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва катта муваффақиятлар, Россия халқига эга тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Президент Владимир Путиннинг замонавий Россияни барпо этишдаги роли ҳамда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшаётган шахсий ҳиссаси қайд этилди деб хабар қилган Кун сайти.

Ўзбекистон ва Россия  ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ҳамкорлик барча йўналишларда жадал ривожланиб бораётгани қайд этилди. 

Мирзиёев ва Путин келгуси ойда бўлиб ўтадиган Россияга олий даражадаги давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масалаларини муҳокама қилди.

Халқаро сиёсат ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишидан келиб чиққан ҳолда фикр алмашилди.

 

 

***

 

Image Caption

 

Бугун Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Кобулда Афғонистон Ислом Амирлиги Ташқи ишлар вазири вазифасини бажараувчиси Мавлавий Амир Хон Муттақий билан учрашди.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган суратларда  Абдулазиз Комиловга президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев ва бошқа делегация вакиллари ҳамроҳлик қилганини кўриш мумкин. Kun.uz манбаларига кўра, учрашув Афғонистон пойтахти Кобулда бўлиб ўтган.

Амир Хон Муттақий мамлакатдаги вазият ўз изига тушаётганини айтиб ўтган, шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан ташқи сиёсати бошқа омилларга боғлиқ эмаслигига ишонч билдирган.

Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Амирлиги тез кунларда халқаро ҳамжамиятда ўзининг мустаҳкам ўрнига эга бўлиши ва Ўзбекистон савдо, транзит ва энергетика соҳасида ўз зиммасига олган мажбуриятларига содиқ қолишини таъкидлади.

 

Ёрлиқ