октябр 13, 2021 18:45 Asia/Tashkent
  • Қоҳон дараси

Теҳрон вилоятининг жанубида ва Қум вилоятининг 81 километрида Эроннинг энг ажойиб ва ​​ҳайратланарли табиий мўъжизаларидан бири жойлашган.

Одатда, Қум вилоятининг табиати ҳақида гапирганда, чўл табиати, жазирама ва қуёш тиғи ҳамда қуруқ ҳаво эсга тушади. Поёнсиз чўл йўллари, лекин бу  қуруқ чўлнинг қоқ марказида тоза ва бетакрор табиатга эга гўзал ва яшил водий бор, у Қоҳон довони деб аталади. Сув билан тўлган ирмоқлар, жўшқин дарёлари, чексиз ям-яшил табиати, қоялар ва тоғлар қалбидаги бурма ва сирли йўллари туфайли, Қохоннинг гўзал водийси ва дараси дунёнинг энг ноёб табиий диққатга сазовор жойларидан бирига айланган. Сизга бу гўзал ва бетакрор довонни таништиришимиз учун бугунги  дастуримизда  бизга ҳамроҳлик қиилнг.

Қоҳон водийси ва дараси, бу гўзал ва бетакрор жаннат Эроннинг марказий минтақасидаги икки вилоят ўртасида жойлашган. Гарчи бу гўзал ва ҳайратланарли минтақа Теҳрон ва Қум вилоятларининг чегарасида жойлашган бўлса-да, лекин маъмурий бўлиниш жиҳатидан Қум вилоятининг бир қисми ҳисобланади. Бу довоннинг узунлиги 30 км, кенглиги тахминан 1-2 метр ва дара чуқурлиги баъзи жойларда саккиз метргача етади. Бу дара ва довоннинг чуқурлиги унинг ёқимли ва салқин иқлимининг шаклланишида таъсир кўрсатган.Геологик тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу довон ва дара тоғлар ва қоялар орасидаги сув ҳаракати ва кўп йиллар давомида оқиб келаётган сув туфайли қоялар эрозияси асосида шаклланган. Водийни катта тоғлар ва қоялар билан ўраб олгани, бу минтақага қулай табиат, жуда юмшоқ ва нам иқлим берган.

Қоҳондаги мавсумий дарёлар ва ирмоқлар ям-яшил ва маҳсулдор водийларнинг пайдо бўлишига олиб келган. Қоҳон водийсининг ўзига хос хусусиятларидан бири шундаки, Қоҳонда 20 га яқин ирмоқ ва Анжалия қишлоғида 15 та ирмоқ мавжуд бўлиб, улар атрофдаги қишлоқларни сув билан таъминлашнинг энг муҳим манбаларидан бири ва Қоҳон дараси ўсимликлари учун ҳаётий омил ҳисобланади.  Бу дарада нодир ўсимлик турлари мавжуд. Қоҳондаги Анжалия қишлоғининг юқори тарафидаги арпабодиён текислиги сизга ҳар хил астрагалус, хархаск, цирк, қичитқи ўт, газияки ва ялпиз каби хушбўй ўтларни тортиқ қилади. Қоҳонга борадиганлар улардан сотиб олишлари ёки ҳатто териб олишлари ва ўзлари билан олиб кетишлари мумкин. Сиз Қоҳондан танлашингиз мумкин бўлган кўкатлардан бири - ялпиз ўсимлиги. ялпиз бу - баҳорги Қоҳон водийси табиати ўз меҳмонларига совға қиладиган неъмат.

Бу водийнинг яна бир диққатга сазовор жойи унинг қишлоқларининг турлича тузилиши бўлиб, улар орасида Қоҳон, Оглак, Банобар, Чамазқон, Навис, Косво ва Анжалия қишлоқларини эслатиб ўтиш мумкин. Қизиғи шундаки, сиз биринчи қишлоқдан охирги қишлоққа борганингиз сайин тоғли муҳит туфайли қишлоқларнинг иқлими ва тузилиши ўзгача кўриниш касб этишига гувоҳ бўласиз. Бу қишлоқларнинг ҳар бирининг ўзига хос диққатга сазовор жойлари ва гўзалликлари бор. Масалан, Навис қишлоғи астрономияга қизиққан сайёҳларнинг севимли жойи ҳисобланади ва йилнинг маълум вақтларида бу қишлоқда кўплаб кузатув дастурлари ўтказилади. Шунингдек, Анжалия қишлоғи тоғнинг ўртасида жойлашган бўлиб, мавжуд муҳит қишлоқнинг архитектурасини жуда жозибали қилган. Қаҳоннинг қадимий ва тарихий диққатга сазовор жойлари орасида биз эски ғорлар ва яширин жойларни ва йилнинг қорли қишдан ташқари кўп кунларида ички ва хорижий сайёҳларни кутиб оладиган Имомзода Саййид Ҳодий (а) зиёратгоҳини эслатиб ўтишимиз мумкин.

Қоҳон дарасидаги Имомзода Саййид Ҳоди зиёратгоҳи

Қоҳон дараси - Эроннинг тўрт фаслли минтақаларидан бири бўлиб, ҳар фаслда ўзига хос гўзалликка эга. Масалан, баҳорда сиз бу ҳудудда ҳар хил гулларни кўришингиз ва бедмушк ҳидидан тӯйиб-тӯйиб нафас олишингиз    мумкин. Ёзда ҳамма нарса ажойиб яйлов тайёр, кузда эса қизил, тўқ сариқ ва олтин ранглар сизни хурсанд қилади ва сиз учун энг унутилмас кузни хотирангизга муҳрлайди. Қишда сиз қор остида ётган  оппоқ даштни кўрасиз. Қишда баъзида бу ҳудудда жуда кўп қор ёғади, ҳатто алоқа линиялари ҳамда бу қишлоққа олиб борувчи йўлни узиб қўйиши мумкин. Шунинг учун сиз исталган мавсумда Қоҳонга саёҳат қилишингиз мумкин.Бу водийга саёҳат қилганларнинг ҳаммаси Қоҳон табиати жуда гўзал ва ёқимли эканлигига ишонишади. Агар Қоҳонга бир марта борсангиз, албатта, у ерга яна қайтасиз. Аммо Қоҳонга саёҳат қилишдан олдин, бу минтақанинг иқлимини ҳар доим метеорологик сайтлардан билиб олганингиз маъқул. Шунда сиз дарага саёҳатингиз мароқли кечади. Албатта, шуни ёдда тутингки, Қоҳон водийсига ташриф буюрганингизда, маршрутнинг бир қисми сифатида дарё сувида юриш керак бўлиши мумкин, шунинг учун тегишли поябзал кийиб, қўшимча кийим олиб келинг.

Ёрлиқ