октябр 14, 2021 18:50 Asia/Tashkent
  • Россия-АҚШ муносабатларини яхшилашда танглик давом этмоқда

"Бизнинг позицияларни муросага келтириш қийин. Америкаликлар бизнинг мантиқимизга ва талабларимизга қулоқ солмайдилар.Аммо буларга қарамай, ушбу музокара фойдали бўлди", деди Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков сешанба куни Москвада америкалик ҳамкасби Виктория Нуланд билан учрашгандан сўнг. Шунингдек, Нуланд музокараларнинг асосий мавзуси икки мамлакат ўртасида "барқарор ва ишончли" алоқаларни ўрнатиш эканлигини айтди.

Рябковнинг сўзларига кўра, Россия ва АҚШ ўртасида муҳокама қилинган энг муҳим масалалардан бири виза масаласи ва икки мамлакат консулликларида дипломатларнинг фаолияти бўлиб, улар ўзаро қувиб чиқариш тўлқини туфайли нотинч аҳволда. Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосарига кўра, бу масала АҚШ расмийси билан очиқ муҳокама қилинган бўлса-да, вазият яхшиланмаган. Нуланд Россияга кириши тақиқланган дипломатлар рўйхатида эди,  Россия расмийлари билан фақат уч кунлик музокаралар давомида мамлакатга киришига рухсат берилди.

Америка Қўшма Штатлари ва Россия минтақавий инқирозлар, сайлов аралашувида ўзаро айбловлар, киберҳужумлар, қурол-яроғ назорати ва бошқа масалалар борасида туб низоларга эга. Аммо икки куч умумий манфаатдор масалалар бўйича мулоқотни қайта бошлашга ҳаракат қилмоқда. 2021 йил январ ойида Жо Байден АҚШнинг янги президенти лавозимига киришгандан бери Вашингтоннинг Россия билан қарама-қаршилиги икки баробар ошди. Россияга очиқчасига қарши бўлган Байден ҳукумати ўз позициясини ва Москвага қарши ҳаракатларини кучайтирди.

Сиёсатшунос Ян Бремер , Байден давридаги АҚШ-Россия муносабатлари " эҳтимол, Совет Иттифоқи қулаганидан кейинги энг ёмон муносабатлар бўлади", деб ҳисоблайди.

Вашингтон томонидан Россияга қарши босим тенденцияси ҳозирда турли баҳоналар билан кучайган. Дипломатик майдонда; Байден маъмурияти Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашуви ва Америка муассасаларига киберҳужум қилиш баҳонасида россиялик дипломатларни чиқариб юборди ва  албатта бу, Москванинг жавоб зарбасига учради.

Албатта, Москва бир неча бор АҚШни Россия сайловларига аралашганликда ва мухолифатни очиқ қўллаб-қувватлаганликда айблаган. Психологик уруш соҳасида; Биринчи марта, Байден, америкалик юқори мартабали амалдор сифатида, Россия президенти Владимир Путинни дипломатик муносабатларга зид тарзда қотил ва руҳсиз деб таърифлади. Бу Америка президентининг Россия президентига бўлган нафрати ва жирканишини кўрсатди.

Иқтисодий ва тижорат соҳаларида; Байден маъмурияти, Трамп маъмурияти сингари, Россиянинг Европа билан муносабатларининг ҳар қандай ривожланишига, хусусан, "Шимолий оқим 2" газ қувури лойиҳаси бўйича қатъий қаршилик кўрсатди ва лойиҳада иштирок этаётган рус компанияларига санкциялар беришда давом этди.

Ҳарбий ва хавфсизлик соҳасида ҳам АҚШ НАТО билан биргаликда Украинани фаол қўллаб-қувватлаш босқичига ўтди ва қўшма машғулотлар ўтказиш, Киев ҳукуматига ҳарбий ва қуролли ёрдам кўрсатиш каби провокацион чоралар кўрди.

Шу сабабли, 2021 йил июн ойида Женевада Байден-Путин учрашуви ва икки томонлама музокаралар ўтказиш тўғрисидаги келишувдан сўнг ҳам, икки давлат ўртасидаги келишмовчиликлар ҳануз кучли бўлиб қолмоқда. Масалан, сентябр ойининг охирида икки давлат расмийлари ўртасида стратегик барқарорлик ва қурол-яроғ назорати бўйича учрашув бўлиб ўтди. Байден маъмурияти янги СТАРТ шартномасини беш йилга узайтиришни маъқуллаганидан сўнг, Россия қурол-яроғ савдоси назорати шартномалари , масалан, АҚШ Трумп маъмурияти даврида тарк этган ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома (ИНФ) ва Очиқ осмон шартномасини қайта тиклашга чақирди. Бироқ, бу борадаги музокаралар икки томоннинг келишмовчилиги туфайли аниқ натижага эришгани йўқ.

Москва ва Вашингтон ўртасидаги икки томонлама дипломатик урушни тугатишга қаратилган музокараларнинг янги раунди ҳозирда муваффақияциз якунланди. Бу масалалар биргаликда кўриб чиқилса, АҚШ-Россия муносабатларини яхшилаш учун ижобий истиқбол йўқлигини кўрсатади.

Ёрлиқ