Январ 01, 2022 14:50 Asia/Tashkent
  • Сардор Сулаймоний шаҳодатининг иккинчи йиллиги, (3) бир неча нуқтаи назардан Сулаймонийнинг ўчмас роли
    Сардор Сулаймоний шаҳодатининг иккинчи йиллиги, (3) бир неча нуқтаи назардан Сулаймонийнинг ўчмас роли

Қўшма Штатлар, сионистик режим ва унинг минтақасидаги иттифоқчиларини Сардор Ҳожи Қосим Сулаймонийни ўз мақсадларига эришиш йўлидаги энг катта тўсиқ, таҳдид ва хавф деб билди. Қўшма Штатлар Сулаймонийнинг террор қилиниши бу катта тўсиқни олиб ташлайди, деб ўйларди, аммо бу фикр хаёлдан бошқа нарса эмас эди.

Сардор Сулаймоний қаршилик гуруҳларини шакллантириш ва уларнинг минтақада интеграциялашувидаги алоҳида, ҳал қилувчи ва стратегик роли билан кенг тан олинган шахс эди.

2020-йилнинг 3-январида, Сардор Сулаймоний, Ироқ халқ кучлари ташкилоти раҳбари ўринбосари Абу Маҳди ал-Моҳандис  ва бошқа саккиз киши билан бирга Бағдод аеропортига кетаётганда АҚШ президенти Доналд Трамп ва Пентагоннинг учувчисиз учоқлари томонидан шаҳид қилинганидан бир неча соат ўтиб, ушбу террористик операцияга глобал реакциялар оқими халқаро сиёсий саҳнани қамраб олди.

Шаҳид Сулаймоний Қаршилик фронти олий қўмондони сифатида минтақавий ва глобал хавфсизлик, адолат ва тинчликни ривожлантиришда муҳим рол ўйнади. Шаҳид Сулаймонийнинг терроризмга қарши курашда турли жабҳаларда ташкил этган кучлари уни АҚШ ва сионистик режим зулмига қарши кураш ва муқовамат марказига айлантирган эди.

Америкалик назариётчи ва Гарвард битирувчиси Стивен Ландман АҚШнинг ушбу террорчилик ҳаракатидан кўзлаган мақсадларини таҳлил қилади:Сардор Сулаймонийнинг АҚШ томонидан террор қилинишига, унинг Вашингтон, НАТО ва Исроил томонидан қўллаб-қувватланаётган террорчиларга қарши курашдаги муҳим роли сабаб бўлди.Қўшма Штатлар ҳеч қачон Яқин Шарқ сиёсатини ўзгартирмайди; Қўшма Штатларнинг мақсади минтақа давлатларининг харитасини тузиш, заифлаштириш, ресурсларини талон-тарож қилиш ва ўлжаларни империалистик шериклар билан бўлишишдир.

У қўшимча қилади:Қўшма Штатлар халқаро қоидаларга эмас, балки ўз қонунларига мувофиқ ҳаракат қилади ва ҳатто керак бўлса, ўзининг ички қонунлари ва конституциясини бузади.

Қўшма Штатларнинг инсон ҳуқуқларининг поймол этилишининг даҳшатли тарихига ишора қилиб, назариётчи қўшимча қилди:Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда ушбу мамлакат ҳукумати томонидан уюштирилган кўплаб муваффақиятли ва муваффақияциз террорлар қайд этилган.

"Қўшма Штатлар ўзининг мустамлакачилик мақсадларига таҳдид соладиган ҳар қандай одамни ўлдиради.  Вашингтондаги ҳукмрон тузумга қаршилик кўрсатгани учун Мартин Лютер Кинг каби одамларни ҳам ўлдиришган", дейди Ландман.

Ландман Вашингтоннинг бу ҳаракатини империалистик ҳаракатнинг ўзига хос белгиси сифатида таърифлаб, Сардор Сулаймоний ва унинг сафдошлари АҚШ хавфсизлигига таҳдид солгани учун эмас,  балки Ироқда АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган ИШИДга қарши туришгани учун ўлдирилганини таъкидлади.

Ҳеч шубҳа йўқки, Ҳожи Қосим Сулаймоний ва унинг жанг майдонидаги стратегик роли Сурия, Ироқ ва минтақада ИШИДнинг такфирий терроризми устидан ғалаба қозонишга олиб келди.

Калифорния штат университетининг тарих профессори Девид Ягубян шундай дейди:"Генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши АҚШ ташқи сиёсатини бошқарадиган нео-консерваторлар ва сионистлар томонидан режалаштирилган эди".

Шаҳид Ҳожи Қосим Сулаймоний 

 

Ироқдаги барча ҳарбий мудофаа линиялари ган пайтда, Ҳожи Қосим Сулаймоний шаҳид Абу Маҳди ал-Моҳандес билан жанг майдонида олдинги сафда эди. Ҳожи Қосим Сулаймонийнинг Ироқдаги ролини шунчаки эътибордан четда қолдирмаслик керак.

АҚШнинг бу террорчи гуруҳларни тузишдан мақсади мусулмон мамлакатларида тартибсизликлар келтириб чиқариш эди. Аммо бу фитналар муваффақиятга эриша олмади ва АҚШ ва сионистик режимнинг содиқ ҳукмдорларини ҳокимиятга келтира олмади. Сурия ва Ироқдаги можаролар, шубҳасиз, АҚШнинг ҳар қандай қаршилик ҳаракатини йўқ қилиш мақсадида минтақага қарши фитнасининг бир қисми эди.

Ғазодаги 33 кунлик урушда сионист режим бутун кучи билан Ливандаги қаршилик инфратузилмасини нишонга олганида; Ҳожи Қосим Сулаймоний Ислом инқилоби гвардияси корпусининг Қудс кучлари қўмондони, шунингдек, қаршилик тарафдори сифатида фаолият юритган ва Ливан қаршилик кучларини қўллаб-қувватлаган.

Туркиянинг “Қудс” телеканали директори Нуриддин Ширин АҚШ мақсадларини таҳлил қилар экан, бу жиноий ҳаракат ҳақида гапиради:Инқилоб гвардиясининг Қудс кучлари қўмондони Сардор Сулаймонийнинг ўлдирилиши АҚШнинг Эрон ва Ислом инқилобига қарши 40 йиллик ҳужумларининг давомидир. Генерал Сулаймонийнинг ўлдирилишидан мақсад Ислом инқилоби асосларини заифлаштириш, ислом оламида империализм ва сионизмни кучайтириш ва тарқатиш эди.

Унинг қўшимча қилишича, Америка сионизми ва империализми Ислом инқилоби ва Қаршилик жабҳасидан кейин ўз тарихларида энг оғир мағлубиятга учради.

Нуриддин Шириннинг таъкидлашича, АҚШ-Исроил-Саудия услубидаги барча ҳужумлар, фитналар ва лойиҳалар, масалан, Катта Яқин Шарқ лойиҳаси, Ливандаги 33 кунлик уруш ва Яман уруши қаршилик фронти иродаси билан барбод бўлди: Империализм ва сионизм барча бу мағлубиятлар учун қасос олиш ва каттароқ зарба ва мағлубиятларнинг олдини олиш учун ушбу фронтнинг қўмондонини нишонга олди.

Ушбу таҳлилчи шаҳид Сулаймоний узоқ йиллар сионист режимнинг террор рўйхатида бўлганига урғу бериб, шундай дейди:Шаҳид Сулаймоний нафақат сионистларга қарши эди, балки у қаршилик устунларини қурган қўмондон ҳам эди.

Қўшма Штатлар, сионист режим ва уларнинг иттифоқчилари Ҳожи Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши билан ўз мақсадларига эришамиз, деб нотўғри ўйлаган эдилар, аммо бу таҳлил иллюзияга асосланган эди.

Ливан қаршилик кўрсатиш олимлари халқаро иттифоқи раиси Шайх Маҳир Ҳаммуд ҳам Сардор Сулаймонийнинг жанговар ролининг муҳимлигини таъкидлади:Сионистлар Сардор Сулаймонийнинг аҳамияти ва мавқеини, у кетаётган йўлга бўлган ишончини тўлиқ англаб етган эди.

1996-йилда Шарм ал-Шайхда бўлиб ўтган Америка-сионистлар саммитида терроризмдан холи янги Яқин Шарқ яратиш ҳақида гап борди. Албатта, улар терроризмни, қаршилик оқимини назарда тутган эди! Аммо қаршиликнинг 2006 йилдаги ғалабалари ва Ғазо қаршиликларининг 2009, 2012 ва 2014 йиллардаги ютуқлари бунга тўсқинлик қилди ва уларнинг лойиҳаларини йўқ қилди. АҚШнинг Сурия, Ироқ ва янги Яқин Шарқни янгидан яратиш бўйича режалари ҳам барбод бўлди.

Қўшма Штатлар террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаш орқали қаршилик кучларини фуқаролар урушига жалб қилишга ва уларнинг фикрини Фаластин ва Муқаддас Қудс йўлидан чалғитишга ҳаракат қилди, бироқ муваффақияцизликка учради.

Бу фактлар нега Сардор Сулаймонийнинг қаршиликдаги роли институционаллашгани ва қаршилик илдизлари кучайганини кўрсатади.

Ушбу суҳбатнинг кейинги қисмида биз ушбу суиқасднинг ҳуқуқий ва халқаро жиҳатларини кўриб чиқамиз. 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ