Январ 02, 2022 17:19 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 26 декабрь –2 январь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Мирзиёев: МДҲни ривожлантиришда асосий эътиборни учта соҳага қаратиш лозим

 

  • Ўзбекистон Афғонистонга электр -энергия экпортини қайта тиклади

 

  • Мирзиёев: Ўзбекистонда 2022 йил «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» бўлади

 

  • Ўзбекистон: Эрондан экспорт қилинган картошкаларда ҳеч қандай камчилик йўқ

 

****

Шавкат Мирзиёев 28 декабрь куни Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди.

Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида жорий йилги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, келгуси 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Пандемия оқибатларини енгиб ўтиш ва эпидемиологик хавфсизликни таъминлашда яқин ҳамкорликни давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

МДҲни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз юритар экан, давлат раҳбари асосий эътиборни учта: сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларда ҳамкорликка қаратишни таклиф этди.

МДҲ маконида тўлақонли эркин савдо зонасини шакллантириш ва транспорт боғлиқлигини мустаҳкамлаш муҳим экани таъкидланди.

Иштирокчиларнинг эътибори глобал иқлим кун тартибини ҳисобга олган ҳолда барқарор “яшил” тараққиётга қаратилган миллий дастур ва стратегияларни амалга ошириш борасида саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигига қаратилди.

Озиқ-овқат хавфсизлигини мамлакатлар иқтисодиётларининг рақобатли устунликлари ва бир-бирини тўлдириб туришидан фойдаланган ҳолда таъминлаш масалаларини ҳал қилишга доир янги ёндашувлар ишлаб чиқиш долзарб экани қайд этилди.

МДҲ саммити якунлангач Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди.

 

***

Электр энергия тармоғидан бирида таъминот ишглари сабаб Ўзекистондан Афғонистонга элекр экспорти 50 фоизга камайгани ортидан электр узатиш қайта тўлиқ тикланди.

Кеча  Афғонистон ОАВ Ўзбекистондан Афғонистонга электр узайтириш тармоғининг қуввати 50 фоизга қисқаргани ҳақида хабар тарқатди. Шу сабабли Кобулнинг 15 вилоятида электр таъминотида узилишилар кузатилди.

Аммо Ўзбекистон Энергетика вазирлиги матбуо  хизмати экспрортнинг  50 фоизга қисқаранига  220 киловатлик электр узатиш тармоғининг таъмирлангани сабаб бўлганини қайд этган.

Бугундан Ўзбекистон Афғонистонга электр энергияси экспортини тўлиқ тиклади.

 

***

Шавкат Мирзиёев

 

Шавкат Мирзиёев Янги йил муносабати билан Ўзбекистон халқига йўллаган табригида 2022 йилни «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Давлат раҳбари янги йилга ном беришда кенг жамоатчиликнинг фикрлари ўрганилганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев кўпмиллатли Ўзбекистон халқини, Янги – 2022 йил билан самимий муборакбод этди.

Ўзбекистон президенти "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" мамлакат ҳаётида ёрқин из қолдирганини таъкидлади.

“Бебаҳо бойлигимиз бўлган тинчлик ва барқарорликни таъминлашга устувор аҳамият қаратамиз. 2022 йилда иқтисодиётимиз тармоқлари ва тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш эътиборимиз марказида бўлади. Аҳоли даромадларини кўпайтириш, иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини оширишга қаратилган муҳим ишларни давом эттирамиз”, - деди президент.

Бундан ташқраи Янги – 2022 йил кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан самимий қутловлар келмоқда.

Табрикномаларда давлат раҳбарига бахт-саодат ва янги муваффақиятлар, кўп миллатли Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилаклари изҳор этилган.

Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Россия президенти Владимир Путин;

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин;

Қозоғистоннинг биринчи президенти – элбоши Нурсултон Назарбоев;

Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев;

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон;

Қирғизистон президенти Садир Жапаров;

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев;

Беларусь президенти Александр Лукашенко;

Корея президенти Мун Чже Ин;

Япония бош вазири Фумио Кисида;

Германия Федерал президенти Франк-Валтер Штайнмаер;к Британия бош вазири Борис Жонсон;

Миср Араб президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси;

Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён;

Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти, бош вазири, Дубай Амирлиги ҳокими Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум;

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев;

Россия бош вазири Михаил Мишустин;

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев;

Евросиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович;

Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Бағдод Амреев

 

***

Image Caption

 

Ўзбекистон респубилкаси Карантин ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги, Эрон экспорт қилганр картошкада ҳеч қанадй зараркунандалар кузатилмаганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича. Ўзбекистон республикаси Карантин ўсимликларни ҳимоя қилиш агентлиги 27- декабрда /6- декабрь/ Эрон Қишлоқ хўжалиги жиҳод вазирлиги ва ўсимликларни ҳимоя қилиш ташкилотига йўллаган мактубидда ушбу икки муассаса фаолиятини юқори баҳолади.

 Ўзбекистон мутахассисларини 12-17 ноябрь кунлари Эрон расмийлари билан учрашувида ўсимликлар соғлиғини мустаҳкамлаш Эрондан Ўзбекистонга картошка экспорти бўйича эришилган келишувларга тўхталиб,  бу хусусда айрим фикрлар билдириганди. Хабарга кўра, Эрондан экспорт этилган картошкаларда ҳеч қандай муаммо йўқлиги аниқланган.

Ўзбекистондан Эрондан экспорт этилган картошкаларни қайтарилганидан кейин Ўзбекисто делегацияси керакли  чораларни амалга ошириш учун Эронга келганди.

Ёрлиқ