Январ 09, 2022 17:00 Asia/Tashkent
  • Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида
    Ӯзбекистон ӯтган ҳафта давомида

Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнида жорий йилнинг 2 январь –9 январь кунлари ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий воқеалар тӯғрисида сизга маълумот берамиз.

  • Ўзбекистон жорий йилда Афғонистонга 100 млн долларлик электр энергияси етказиб беради

 

  • Ўзбекистон ва Туркия президентлари Қозоғистонда зўравонлик ва вазият кескинлашувига йўл қўймаслик

 

  • Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кескин ортиб бормоқда

 

  • Ўзбекистон туризм вазири Эроннинг маданий мерос, туризм ва қўл ҳунармандчилиги вазирига миннатдорчилик билдирди

 

*****

Ўзбекистон ва Афғонистон жорий 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича 100 миллион долларлик шартнома имзолаган.

Хабарга биноан, шартнома қўшни мамлакат оператори Da Afghanistan Breshna Sherkat (DABC) бош ижрочи директори Ҳофиз Муҳаммад Амин ва «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» раҳбари Дадажон Исоқулов ўртасида имзоланган. Музокаралар икки кун давом этган.

Шартнома қиймати 2 миллиард кВт/соатни ташкил этади ва қиймати йилига 100 миллион долларга яқин бўлади деб хабар қилган Дарё сайти.

Мулоқот давомида DABC делегацияси ўтган йили имзоланган Сурхон—Пули—Хумри электр узатиш линиясини қуриш лойиҳасини ҳам муҳокама қилган. Афғонистон томони Ўзбекистон билан тўхтатилган лойиҳалар бўйича ҳамкорлик қилишга ваъда бериб, лойиҳалар хавфсизлигини таъминлашга тайёрлигини билдирган.

Қайд этилишича, Марказий Осиёнинг ягона энергетика тизими Афғонистонга фақат Ўзбекистон орқали уланган. Ягона энергия тизими мамлакатларида ишлаб чиқарилган электр энергияси фақат Ўзбекистондан экспорт қилиниши мумкин.

 

***

 

Шавкат Мирзиёев 6 январь куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан телефон орқали мулоқотида икки мамлакат раҳбарлари Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, ҳамкорликни янада фаоллаштириш масалаларини муҳокама қилган. Шунингдек, Марказий Осиё минтақасидаги вазият, хусусан, Қозоғистонда вужудга келаётган ҳолат юзасидан фикр алмашган.

Қозоғистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган барча чораларни кўриш зарурлиги тўғрисида умумий фикр билдирган. Шу билан бирга, президентлар вужудга келган ҳолатни тинч йўл билан ҳал қилишга чақириб, зўравонлик ва вазият кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлаб ўтган.

Кеча Шавкат Мирзиёев Қозоғистондаги вазият бўйича бу мамлакат президенти Қосим Жўмарт Тўқаев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилиб, ҳолатни муҳокама қилганди.

Бундан ташқари Uzbekistan Airways 13 январгача Олмаота, Ақтўбе ва Ақтауга режалаштирилган парвозларни бекор қилди.

8 январдан 13 январгача режалаштирилган HY761/762/763/764 Тошкент—Олмаота—Тошкент, HY767/768 Самарқанд—Олмаота—Самарқанд, HY9729/9730 Нукус—Ақтўбе—Нукус, HY9725/9726 Урганч—Ақтау—Урганч, HY9727/9728 Нукус—Ақтоу—Нукус йўналишлари бўйича авиақатновлар бекор қилинган.

Парвозлар самолётлар етиб борадиган аэропортларнинг техник сабабларига кўра қолдирилган.

***

коронавирус

 

Ўтган бир сутка давомида 251 кишида коронавирус аниқланиши билане Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 199 758 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўзбекистонда коронавирус билан янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (1), Андижон вилоятида (9), Бухоро вилоятида (4), Жиззах вилоятида (8), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (3), Самарқанд вилоятида (36), Сирдарё вилоятида (1), Сурхондарё вилоятида (2), Фарғона вилоятида (5), Хоразм вилоятида (12), Тошкент вилоятида (47), Тошкент шаҳрида (120) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган деб хабар қилган Спутник сайти.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 196 851 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 98 фоизга етди.

***

Image Caption

Ўзбекистон республикаси туризм ва спорт вазири йўллаган мактубида Эроннинг Маданий меос , утризм ва қўл ҳунармандчилиги вазирининг ҳимоятларини олқишлади.

Ўзбекистоннинг туризм ва спорт вазири Азиз Аббулҳакимов  Эрон Маданий мерос, туризми ва қўл ҳунармандчилиги вазири Изатуллоҳ Зарғомийга Самарқанд шаҳрини 2023 йилда  БМТ жаҳон Бош Ассамблеясининг 25- сессияси ўтказиладиган жой сифатида танлаш хусусидаги  саъй -ҳаракатлари учун қўллаб-қувватлаган мактубини олқишлаб унга миннатдорчилик билдирди.

Ўзбекистон туризм вазири ўз мактубида  Эрон ҳукуматнинг Самарқанд шаҳри сайланишини қўллаб- -қувватлаш тўғрисидаги қарорини икки давлат ўртасидаги дўстона ва мукаммал муносабатларининг яққол далили сифатида биламиз деб  қайтд этди.

Испания пойтахти Мадрид шаҳрида бўлиб ўтган БМТ Жаҳон туризм ташкилотнинг 24-Бош ассамблеясида Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳри  2023-йилги туризм пойтахти сифатида танланди.

Самарқанд биринчи марта Жаҳон туризм ташкилоти 25-Бош ассамблеясига мезбонлик қилади.

Ёрлиқ