Январ 11, 2022 13:57 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистонида халқаро сукунат соясида инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш давом этмоқда
    Саудия Арабистонида халқаро сукунат соясида инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиш давом этмоқда

Саудия Арабистони ичидан оммавий ахборот воситаларига тарқалаётган хабарлар ва маълумотлар ҳукумат инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузишда давом этаётганини кўрсатади. Бу борада халқаро ҳамжамият ва муассасалар сукут сақлашда давом этмоқда ва аслида уларнинг сукути бу сиёсатларни давом эттириш учун Ар-Риёдга яшил чироқ бўлиб хизмат қилмоқда.

Якшанба куни Саудия Арабистони манбалари Саудия Арабистони маликаси Басма ал-Сауднинг озод этилганини эълон қилди, у уч йил аввал қизи билан ҳибсга олинган эди. Бу хабарнинг қизиқ томони шундаки, Сауд бин Абдул Азизнинг қизи Басма Ал-Сауд 2019-йилда қизи билан қамалган, бу давр мобайнида унга нисбатан ҳеч қандай айблов қўйилмаган ва бу манбаларга кўра, у сўнгги икки ҳафтада ҳеч қандай судсиз қўйиб юборилган.

2017-йилда Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси коррупсияга қарши кураш баҳонасида бир қатор таниқли саудиялик шаҳзода ва тадбиркорларни ҳибсга олди ва қамади. Оғир жарималар олганидан сўнг уларни қўйиб юборди ва бу айбловлар ва баҳоналарнинг тўғрилигига шубҳа туғдирди. Уларнинг ҳибсга олинишига инсон ҳуқуқлари танқиди контекстида бўлган кўринади ва шундай бўлиб қолмоқда. Саудия Арабистони CНН сайти Саудия мухолифларига иқтибос келтирган ҳолда, Басма ал-Сауднинг ҳибсга олинишига унинг мамлакатдаги инсон ҳуқуқларининг поймол этилишини танқид қилгани сабаб бўлган. Ушбу малика ноҳақ ҳибсга олиниб, озод қилинаётган бир пайтда, Саудия Арабистонининг ағдарилган собиқ валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Найиф ҳамон ҳибсда эканлиги ҳақида хабар берилмоқда. Яқинда тарқалган хабарларда унинг аҳволи оғир деб баҳоланиб, қаттиқ қийноққа солингани айтилган.

Саудия Арабистонидаги ўн йиллик сиёсий маҳбуслар тақдири ноаниқ.Саудия ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг бу борадаги талаб ва огоҳлантиришларига қулоқ солмай, халққа қарши репрессив ва зулмкор сиёсатини давом эттирмоқда.”, деб ёзади Сауди Лех веб-сайти Синдҳ инсон ҳуқуқлари ташкилотидан иқтибос келтирган ҳолда. 

Саудия қамоқлардаги аёллар

 

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти “ўғирлаш ва куч билан ҳибсга олиш”ни Саудия расмийларининг “энг шафқациз репрессив ҳаракатлари” деб баҳолади ва бу Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон давридаги сиёсий рекорд эканини айтди.

Баёнотда айтилишича, Саудия қамоқхоналари академиклар, фаоллар, мутафаккирлар ва диний уламолар учун қамоқхонага айланган. 2017-йил сентябрида кенг қамровли ҳибсга олишлар бошланганидан буён бу чора-тадбирлар давом этиб, қамоқхоналар одамларни яшириш масканига айланган, ўнлаб маҳбус аёллар ва сиёсий фаолларнинг тақдири номаълум. Уларнинг ҳибсга олиниши одам ўғирлашни эслатса-да, улар адвокациз ва оммавий ахборот воситаларини хабардор қилмасдан қамоқда.

Саудиелих маълумотларига кўра, бу фаол аёллар сони 10 нафардан ортиқ. Улардан энг кўзга кўринганлари Ҳалима ал-Ҳавитий, Васара ал-Жабрий, Мани ал-Баялий, Назо ва Нажла ал-Марвон, Лина аш-Шариф, Рина Абдулазиз ва Асмо ас-Сабийийдир. Биргина ўтган йилнинг ўзида Саудиянинг турли вилоятларида 12 аёл ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани мамлакатда инсон ҳуқуқларининг пасайиб бораётганидан далолатдир. Халқаро Амнистия ташкилотининг 2020 йилги ҳисоботида Г20 саммити ҳукуматни танқид қилгани ва ўз фикрларини билдиргани учун диссидентларни тинимсиз таъқиб қилганини айтди. 

Ҳисоботга кўра, 2021-йилнинг январ ва июл ойларида камида 40 киши қатл этилган.Бу борада аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ҳам даҳшатли репрессиялар, аёлларга нисбатан зулм ва шафқациз зўравонлик ҳолатларига муносабат билдирмай, хорловчи сукунат ва ачинарли позицияни эгаллаб келмоқда. Ҳисоботга кўра, Халқаро Амнистия, 2020 йил 20 ноябрдаги саммит якунланганидан сўнг, ҳатто Лажин ал-Ҳазлул, Насима ал-Сада ва Самар Бадавий каби аёл ҳуқуқ ҳимоячилари қамоқдан озод қилингандан кейин ҳам 2021 йилда улар сўз эркинлигини очиқдан-очиқ бузувчи чекловчи вазиятга дуч келишмоқда.

Ар-Риёд ҳукумати мухолифларининг айтишича, Саудия расмийлари руҳий ва жисмоний қийноқлар фош этилишидан қўрқиб, маҳбуслар аҳволига ойдинлик киритиш учун ҳеч қандай чора кўрмаяпти. Уларнинг кўпчилиги судсиз йиллар давомида қамоққа ташланган ва уларга айблов қўйилмаган.

Ёрлиқ