Январ 12, 2022 16:33 Asia/Tashkent
  • Толибоннинг Тожикистон президентининг сўзларига муносабати
    Толибоннинг Тожикистон президентининг сўзларига муносабати

Толибон Тожикистон президентининг Афғонистонда ИШИД базалари мавжудлиги ҳақидаги даъволарини рад этди.

Толибон матбуот котиби ўринбосари Билол Каримий Тwиттеръдаги хабарида Тожикистон президенти Имом Али Раҳмоннинг Афғонистонда ИШИД базалари афғон-тожик чегарасини хавф солиш мақсадида ташкил этилаётгани ҳақидаги даъвосини кескин рад этди.

Каримийнинг айтишича, Афғонистондан Тожикистонга ҳам, бошқа ҳеч бир давлатга таҳдид йўқ.

Раҳмон душанба куни Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилишида Афғонистонда ИШИД позициялари мустаҳкамланганидан хавотир билдирди.

Тожикистон президенти Афғонистоннинг Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти билан чегарасига 6000 дан ортиқ ИШИД жангарилари жойлаштирилганини айтган эди.

Афғонистондаги ИШИД фаолияти масаласи Афғонистонга қўшниларни ҳамиша ташвишга солаётган эди.

Афғонистонда Толибон ҳаракатининг қайтадан пайдо бўлиши билан бу мамлакатда нафақат ИШИДнинг ҳалокатли ҳаракатлари сусаймади, балки бу ҳужумлар аввалгидан ҳам мақсадлироқ давом этди.

ИШИДнинг Афғонистоннинг Қундуз ва Қандаҳор вилоятларида икки шиа жума намозига уюштирган ва юзлаб одамларнинг ўлими ва ярадори бўлган террорчилик ҳаракати гуруҳнинг сўнгги беш ой ичида мамлакатдаги террорчилик ҳаракатларидан бири бўлди. Бу Толибон ҳукуматининг кенг кўламли танқидига сабаб бўлди.

Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритишнинг дастлабки кунларида ва кейин ИШИД ҳужумларининг давом этиши билан бу террористик гуруҳ билан ҳар томонлама тўқнашувни талаб қилганига қарамай, Аммо ИШИД мамлакатда ҳалокатли ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда ва унинг террорчилик фаолиятида пасайиш аломатлари йўқ.

Афғонистондаги Ишид кучлари

 

Афғонистонда ИШИД ҳаракатлари кучайиб бораётган бир пайтда, Толибон ҳукумати ИШИДга қарши тинимсиз курашишга ваъда берди. Албатта, бу ҳаракатлар тафсилотлари ҳақида ҳеч қандай расмий хабар берилмаган.

ИШИДнинг ҳалокатли ва дахшатли ҳужумларига қарамай, Толибон расмийлари ИШИД террорчилик гуруҳини Афғонистон учун жиддий таҳдид деб ҳисобламайди. Бундай баёнотлар ушбу мамлакат ва қўшни давлатлар аҳолисини хавотирга солмоқда.

Афғонистон ичида ва ташқарисида толиблар ИШИД террорчилик гуруҳини жиддий таҳдид деб ҳисобламаса, бу гуруҳга қарши самарали тўхтатувчи чоралар кўрмайди, деган тахминлар бор. Бу эса Афғонистондаги ишончсизликнинг кучайишига ва унинг қўшни давлатларга тарқалишига замин яратади.

Шу сабабли Тожикистон президенти Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг навбатдан ташқари йиғилишида ИШИДнинг Афғонистондан унга аъзо давлатларга ҳужумлари хавфи ҳақида огоҳлантирди. У Толибон ҳукуматини террорчи гуруҳ билан самарали курашишга чақирди. Толибон Тожикистон президентининг сўзларига жавобан Афғонистонда ИШИД базаси мавжудлигини инкор қилган бўлса-да, Толибоннинг бу позицияси мамлакат ичида ва ташқарисида албатта қабул қилинмайди.

Агар Толибон Афғонистонда ИШИД борлиги олдида буни инкор этмоқчи бўлса, у фақат масалани беркитган бўлади, бу эса ҳеч қачон террористик гуруҳнинг мамлакат ва унинг қўшниларига таҳдидини йўқ қилишни англатмайди.

Шу боис, Толибон ҳукумати Афғонистонда ИШИД базалари мавжудлигини инкор этиш ўрнига, хавфсизликни камайтиришга олиб келадиган гуруҳга самарали қарши туриши, ички хавфсизликни таъминлаш ва бошқа давлатлар Афғонистонга таҳдид солишининг олдини олиш ваъдасини исботлаши керак.

Ёрлиқ