июн 14, 2022 13:24 Asia/Tashkent
  • Эроннинг АҚШ очкўзлигига қарши туриши
    Эроннинг АҚШ очкўзлигига қарши туриши

Эрон ташқи ишлар вазири ядровий музокаралар мавзусида шундай деди: "Қачонки бошқа томон очкўзлик қилиб юборса, биз Эрон халқининг манфаатлари ва осойишталигини биз учун муҳим эканлигини кўрсатиш учун мамлакатнинг воситалари ва иқтидоридан фойдаланганмиз. "

Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён якшанба куни Эрон Исломий маслаҳат мажлисининг Миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси йиғилишида қатнашгандан сўнг қўшимча қилди:  Эрон Ислом Жумҳурияти қарши томоннинг мантиғига асосланган хатти-ҳаракатларига жавобан мантиқий бир доирада ўз ташаббус ва ғояларини тақдим этди ва улар асосида ҳаракат қилди.

Эрон ташқи ишлар вазири яна шундай деди: Барча томонларни ядровий битим деб аталмиш келишувга қайтариш учун кўрилган чора-тадбирлар мажмуасида Ислом Жумҳуриятининг обрў-эътибори, халқнинг талаб ва умидлари ҳамда уларни қандай амалга ошириш кераклиги сақланиб қолиши керак.

Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилиш ва АҚШни ядровий битимга қайтариш бўйича Вена музокаралари Вашингтонда сиёсий ирода йўқлиги сабабли деярли тўхтаб қолган бир пайтда, бу давлат ва Европа учлиги (Буюк Британия, Франсия, Германия)  ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаел Гросси Исроил босими остида Эронга қарши резолюция қабул қилди.

Резолюция Эроннинг Атом энергияси бўйича халқаро агентлик билан кенг кўламли яхши ниятли ҳамкорлигига эътибор бермади; Шу сабабли, Эрон Атом энергияси ташкилоти ҳам агентликнинг Эрондаги онлайн ўлчаш камералари фаолиятини тўхтатганини эълон қилди. Эрон Вашингтон ва Европанинг уч давлатининг бу ҳаракатини дипломатия амалиётига зид, шунингдек, ноконструктив деб ҳисоблади ва МАГАТЕдаги ҳар қандай сиёсий ҳаракатга Эрон Ислом Жумҳурияти мутаносиб, самарали ва зудлик билан муносабат билдиришидан огоҳлантирди.

АҚШ ҳукумати МАГАТЕ резолюциясидан кейин ҳамон ядровий битим келишувига қайтишга интилаётганини даъво қилган бўлса-да, аммо Эронга қарши бу ҳаракат музокараларда қатнашаётган Ғарб томонлар МАГАТЕнинг сиёсий резолюциясидан Эронга босим ўтказиш ва Вена музокараларидаги мавжуд боши берк кўчанинг ўрнини қоплаш воситаси сифатида фойдаланаётганини кўрсатди. Яъни, ҳозирги босқичда Эрон Ислом Жумҳуриятига босим ўтказишнинг бошқа воситаларига эга бўлмаган Қўшма Штатлар МАГАТЕ ва техник масалаларни суиистеъмол қилиб, ўз савдолашиш кучини оширишга уриниб, Эронни ўзининг қонуний талабларидан қайтишга мажбур қилишга ҳаракат қилди.

Вена музокаралари тўхтаб қолди, чунки Жо Байден маъмурияти Трампнинг муваффақияциз максимал босим сиёсатини танқид қилганига қарамай, ўз сиёсатини ўзгартиришдан бош тортди ва санкцияларнинг самарали бекор қилиниши ва Эронга тегишли кафолат берилишини қабул қилмади. Бироқ Боржамни жонлантириш ва бу келишувга яна АҚШнинг қўшилиш шарти Эрон манфаатларини кафолатлашдир. Шундай экан, Эронга кенг кўламли босим муаммонинг эрта ҳал этилишига олиб келмайди, аксинча вазиятни мураккаблаштиради ва янги таҳдидларни келтириб чиқаради.

Шубҳасиз, санкцияларнинг давом этиши, МАГАТЕда резолюцияларнинг чиқарилиши, икки томонлама дипломатия сиёсати ва АҚШнинг Эронга максимал босимидан фойдаланиш Вашингтоннинг ишончни мустаҳкамлаш чорасини кўрсатмайди. Тўғрироғи, АҚШнинг музокаралардаги очкўзлиги ва ортиқча талабларини яна бир бор кўрсатади; Бу эса, Эрон Ташқи ишлар вазири таъкидлаганидек, Эрон ҳеч қачон бошқа томоннинг талабларига бўйсунмайди.

Теҳрон университети профессори Иброҳим Муттақий шундай дейди: Қўшма Штатлар Эронга босимни кучайтириш сиёсатини олиб бораётганини ҳисобга олсак, Эрон конструктив ҳамкорлик механизмларидан фойдаланишда жуда чекланган бўлиши табиий. Эроннинг МАГАТЕ камераларини демонтаж қилиш тартиби Эроннинг қарши чоралар кўриш қобилияти ва воситаларига эга эканлигини англатади.

Ёрлиқ