июн 20, 2022 17:00 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли минтақавий ҳамкорликнинг муваффақиятли намунасидир
    Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли минтақавий ҳамкорликнинг муваффақиятли намунасидир

Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли Марказий Осиёнинг геосиёсий боши берк кўчасини очувчи эшикдир.

Туркманистон Молия ва Иқтисодиёт вазири Муҳаммадгелди Сардаров Санкт-Петербург халқаро конференсиясида Евроосиёдаги савдо ҳамкорлигининг муваффақиятли намунаси сифатида мамлакатнинг Қозоғистон ва Эрон билан темир йўл линиясини келтирди. Кеча (шанба) бу нутқдан сўнг Қозоғистондан келган транзит контейнер поезди Туркманистондан ўтиб Эронга кириб, Туркияга жўнаб кетди.

  926 км узунликдаги Қозоғистон-Туркманистон-Эрон темир йўли бўйича келишув 2007-йил октябр ойида уч президент томонидан имзоланган ва қурилиш ишлари 2009-йилда бошланган. Темир йўл 2014-йил декабрида уч давлат президентлари иштирокида фойдаланишга топширилган эди. У ишга туширилганидан бери Хитой ушбу йўналишга қўшилди ва 2016 йилда йўлак орқали контейнер ташувчи поездлар ўтди. Бироқ орадан кўп ўтмай, йўналиш бўйлаб жойлашган мамлакатларда кенг Туркманистон темир йўли каби инфратузилма муаммолари, шунингдек, кўприкларнинг йўқлиги, товарлар алмашинуви ва вагонларнинг ҳаракатланиши қийинлашди. Бироқ инфратузилмани ислоҳ қилиш ва 2021-йил ноябр ойида Эрон Ислом Жумҳурияти, Туркманистон ва Қозоғистон ўртасидаги уч томонлама темир йўл меморандуми натижасида ушбу йўналиш фаоллаштирилди.

Туркманистон-Қозоғистон-Эрон темир йўли МДҲнинг Форс кўрфази ва Европага олиб борадиган халқаро транспорт йўналишининг 600 км дан ортиқ қисмини қисқартиради. Темир йўл Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари билан темир йўл алмашинувини тезлаштиради ва осонлаштиради, Қозоғистон ва Туркманистон ҳудудларида бандлик ва барқарор ривожланишни таъминлайди.

Университет профессори, халқаро иқтисод бўйича эксперт Бешара Хана бу борада шундай деди: Темир йўлларга сармоя киритиш глобал иқтисодий ўсишни оширишнинг ажойиб усули; Чунки бу юқори хавфсизлик билан энг муваффақиятли йўл. Шунингдек, темир йўл орқали қуруқликдаги юк ташиш бугунги кунда аксарият мамлакатлар иқтисодиётининг асосий артериясига айланди. Бунинг сабаби шундаки, темир йўл транспорти ҳаво ва денгиз транспортига қараганда харажатларни 40% га камайтиради.

Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон ўртасидаги темир йўл линияси ҳам Марказий Осиёнинг сиёсий ва геосиёсий жиҳатдан геосиёсий боши берк кўчасини очишга муваффақ бўлди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё-Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг минтақавий иқтисодий интеграция бўйича эксперти Назар Диабнинг айтишича, денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар қийин аҳволда. Чунки уларнинг импорти ва экспорти транзит портларга етиб бориши учун қўшни қирғоқ мамлакатлари орқали ўтиши керак. Шундай қилиб, Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон ўртасидаги темир йўл транспорти йўлаги, бундай киришга имкон беради, бу денгизга чиқа олмайдиган ҳудудларнинг геосиёсий очилишини очади.

Бу темир йўлнинг яна бир таъсири Марказий Осиё давлатларининг минтақадан ташқаридаги кучларга қарамлигини камайтириш ва уларнинг минтақага аралашувига йўл қўймасликдир. Шу муносабат билан, Марказий Осиё масалалари бўйича эксперт Элизабет Вудснинг таъкидлашича, бундай минтақавий ҳамкорлик АҚШ каби минтақадан ташқаридаги кучларнинг таъсири ва ролини ва аралашувини камайтиради.

Умуман олганда, Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон уч давлати ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, минтақавий темир йўллардан Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари учун иқтисодий фойда келтириши билан бир қаторда, сиёсий ва маданий алоқаларни ривожлантириш ҳам таъминланмоқда. Бу ҳамкорликлар Марказий Осиёнинг денгизга чиқиш имконияти йўқ давлатларининг геосиёсатини очиб бериш билан бирга, минтақавий барқарорлик, ўсиш ва хавфсизликни таъминлайди.

 

Хўжандда Тожикистон-Ўзбекистон делегациялари чегараларни демаркация қилиш масалаларини кўриб чиқди

 

 

 

Ёрлиқ