июн 21, 2022 16:12 Asia/Tashkent
  • Афғонистон ва Ўзбекистон муносибатлари Толибон даврида
    Афғонистон ва Ўзбекистон муносибатлари Толибон даврида

Ўзбекистон Толибон ҳаракатини тан олмаганига ва хавфсизликка таҳдидларга қарамай, Афғонистонда иқтисодий имкониятлар қидирмоқда.

Кобулда бўлиб ўтган “Афғонистоннинг қўшнилар билан муносабатлари келажаги” мавзусидаги учрашувга тўғри келганда Толибон ҳукумати Ўзбекистоннинг юқори даражали делегациясини қабул қилди. Ўзбекистон делегациясининг Кобулдаги маслаҳатлашувларининг энг муҳим йўналиши савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва икки томон ўртасида ҳамкорликнинг янги йўналишларини яратиш бўлди. Учрашув чоғида Ўзбекистоннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Абдулазиз Камлов ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий ва “Толибон” ҳаракати ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сирожиддин Ҳаққоний билан учрашди.

Ўзбекистон расмийлари Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг Кобулга биринчилардан бўлиб алоқа ўрнатган ва саёҳат қилган ва буни мунтазам равишда давом эттирмоқда. Толибон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар узоқ ва нотинч тарихга эга. Ўзбекистон собиқ ташқи ишлар вазири ва ҳозирда миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи бўлган Камилов Толибонни таниш ва улар билан алоқа қилишда муҳим ўзбек расмийларидан ҳисобланади. У 1999-йилда Қандаҳор вилоятига бориб, Толибон ҳаракатининг ўша пайтдаги асосчиси ва раҳбари Мулла Умар билан учрашган ва Ўзбекистоннинг Толибон билан илк бевосита алоқасини ўрнатган.

Ўзбекистон 21 аср бошларида хавфсизликка таҳдидлардан хавотирда эди. Аммо вақт ўтиши билан бу таҳдидлар камайгани сари Толибон билан алоқалар янги босқичга чиқди ва Тошкент ҳукумати энди бу ҳудудларда ИШИД мавжудлигидан келиб чиқадиган чегара таҳдидларидан кўпроқ хавотирда. Бироқ, Ўзбекистоннинг очиқ сувларга чиқиш учун икки давлат ҳудудидан ўтиши кераклиги (қўшниларининг очиқ сувларга эга эмаслиги) ва иқтисодий алмашинув ва транспортда қўшниларга мутлақ қарамлиги, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев даврида қўшниларга нисбатан муносабатнинг ўзгаришини ўз ичига олган геосиёсий омиллар Афғонистон билан муносабатларни Тошкент ҳукумати кун тартибига чиқарди.

Ўзбекистон Афғонистон билан иқтисодий алоқаларини сақлаб қолиш, мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш, шунингдек, алоқаларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришни истайди ва Камилов Амирхон Муттақийни июл ойида Тошкентда бўлиб ўтадиган иқтисодий ва сиёсий саммитда иштирок этишга таклиф қилди. Толибон Ички ишлар вазирлигининг расмий баёнотига кўра, Толибон ИИВ раҳбари вазифасини бажарувчи Сиражуддин Ҳаққоний Ўзбекистон делегациясини Афғонистондаги мамлакатнинг иқтисодий лойиҳалари хавфсизлигини таъминлашга ишонтирди. Толибон, минтақа давлатлари олдидаги мажбуриятларига қарамай, ҳозиргача Афғонистонда хавфсизлик ва барқарорликни ўрната олмади.

Марказий Осиё масалалари бўйича таҳлилчи Умида Ҳошимованинг фикрича:

“Тошкент расмийлари Москва ва Доҳа саммитларида Толибондан кафолат олди ва бунинг эвазига Афғонистонда келажакда юзага келиши мумкин бўлган беқарорликларга аралашмасликка ваъда берди. Аммо Ўзбекистон ҳукумати Афғонистондаги воқеалар Ўзбекистонга ҳам ўтиб кетмаслиги учун ҳаммасини кузатиб бормоқда”

Толибоннинг Афғонистон чегараларида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлай олмаслиги ва Толибон томонидан хавфсизликка таҳдид солиниши Марказий Осиё расмийлари орасида хавотир уйғотди.

Толибонга яқин сиёсий эксперт Мавлавий Наим ал-Ҳаққоний шундай дейди:

"Ислом амирлиги уруш вариантидан кўра тинчлик ва музокаралар вариантига кўпроқ урғу беради, аммо бу томонларнинг мавжуд фактларни қай даражада тушуниб, шунга қараб қарор қилишига боғлиқ".

Марказий Осиё давлатлари ўзларининг геосиёсий боши берк кўчасидан чиқиш учун хавфсиз ва барқарор йўллардан фойдаланмоқда. Ўзбекистон ва Қозоғистонни Туркманистон орқали Эрон темир йўл тармоғига улаш ҳамда очиқ сув ҳавзаларига ҳамда шимол-жанубий ва шарқий-ғарбий йўлакларга чиқиш; Ушбу турдаги йўналишларнинг муваффақиятли намунаси.

Шу муносабат билан Туркманистон молия ва иқтисодиёт вазири Муҳаммадгелди Сардаров Евроосиёдаги савдо ҳамкорлигининг муваффақиятли намунаси сифатида мамлакатнинг Қозоғистон ва Эрон билан темир йўл линиясини келтирди. Шундай қилиб, Афғонистоннинг Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари учун Жанубий Осиё бозорларига чиқиш учун геостратегик аҳамиятига қарамай, хавфсизлик муаммолари ва Афғонистон минтақаларига қийин кириш туфайли, стратегик иқтисодий ва транзит алоқаларининг кенгайиши хавфсизлик ва сиёсий қўрқувга боғлиқ бўлиб, икки томонлама ва савдо алоқалари билан чекланади.

 

 

Афғонистонда юз берган зилзила қурбонлари сонии 920 кишига етди

 

 

 

Ёрлиқ