июн 23, 2022 14:26 Asia/Tashkent
  • Лавровнинг Теҳронга сафари; Эрон ва Россия ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик кун тартибида
    Лавровнинг Теҳронга сафари; Эрон ва Россия ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорлик кун тартибида

Россия Ташқи ишлар вазири чоршанба куни кечқурун Теҳронда Эрон Ислом Жумҳурияти Президенти Саййид Иброҳим Раиси билан учрашди.

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир-Абдуллоҳиён таклифига биноан Теҳронга борган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Эрон расмийлари билан узоқ муддатли ҳамкорлик келишуви ва Ғарб санкциялари кескинлашаётган бир пайтда икки томонлама иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Сурия ва Афғонистон билан боғлиқ минтақавий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ҳам музокараларнинг асосий мавзуларидан бўлади.

Ядровий битим масаласи ҳам юқори мартабали россиялик дипломат эронлик ҳамкасби билан муҳокама қиладиган масалалар қаторида.

Ушбу сафар Лавров 3-июн куни Амир Абдуллаҳиён билан телефон орқали суҳбатда Эронга бўлажак ташрифидан мамнун эканлигини ва икки давлат ўртасидаги муносабатлар ҳар томонлама кенгайиб бораётганини айтганидан кейин амалга оширилди. Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бошқарув кенгашининг Эронга қарши резолюцияси чиқарилишидан олдин бўлиб ўтган суҳбатда Россия ташқи ишлар вазири ўз мамлакатининг ушбу резолюцияга қатъий қарши эканлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги ҳамкорлик кун тартибидаги масалалар техник йўл билан ҳал қилиниши керак.

Эрон Ислом Жумҳурияти ва Россия икки томонлама соҳаларда, хусусан, иқтисодий, ҳарбий ва хавфсизлик муносабатларида, шунингдек, бир томонламаликка қарши курашиш каби минтақавий ва халқаро муаммоларда стратегик манфаатларга эга ва сўнгги йилларда  бу икки томонлама яқин ҳамкорликнинг асосий омилларидан бири бўлиб келмоқда.

Россия Сурия каби минтақавий ва глобал сиёсий ва хавфсизлик масалалари, шунингдек, АҚШнинг Ғарбий Осиёдаги ўсиб бораётган таъсири ва унинг анъанавий таъсир ҳудудлари бўйича Эрон билан умумий қарашларга эга; 2015-йил сентябридан Сурия инқирози авжига чиққан пайтда Теҳрон ва Москва халқаро терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кенгайтирди, бу эса минтақада беқарорлик тарқалишининг олдини олишнинг самарали омилларидан бири ҳисобланади.

Эрон ва Россия ўртасидаги сиёсий алоқалар кучайиши билан бир қаторда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқалар ҳам кучаймоқда. Эрон-Россия савдо ҳажми 2019-йилда бу кўрсаткич атиги 1,6 миллиард долларни ташкил этган бўлса,  2021-йилда 4,5 миллиард долларга етган.

2000-йилда Эрон ва Россия ўртасида “Эрон Ислом Жумҳурияти ва Россия Федерацияси ўртасидаги ўзаро муносабатлар ва ҳамкорлик тамойиллари тўғрисидаги шартнома тўғрисида қонун” номли 20 йиллик шартнома имзоланган ва ҳозирда икки давлат ўртасида янги узоқ муддатли ҳамкорлик айниқса иқтисодий соҳада  келишувга эришмоқчи. 

Эрон темир йўлларининг Туркманистон ва Қозоғистон орқали Россияга уланиши ва транзит юкларини кенгайтириш, шунингдек, Россиянинг жанубий қисмида Эрон билан божхона фаолияти икки давлат ўртасидаги савдо ҳамкорлиги йўналишларидандир. Ушбу мақсадга эришиш ва транспорт инфратузилмасини якунлаш учун икки томон ҳозиргача тўртта ҳужжат имзолади.

Айни пайтда савдо ҳамкорлигини ривожлантириш, узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтириш ва айрим тўсиқларни бартараф этиш ва санкцияларни нейтраллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар икки давлат расмийларининг кун тартибига жиддий эътибор қаратмоқда. Россия Ташқи ишлар вазирининг Теҳронга ташрифи ва Эрон Ислом Жумҳурияти расмийлари билан маслаҳатлашувини ҳам шу доирада баҳолаш мумкин.

Россиянинг Эрондаги собиқ элчиси Александр Марисов икки давлат муносабатларининг аҳамияти ва келажагига ишонади: Эрон ташқи сиёсат ҳамжамиятининг Россиянинг Теҳрон учун кўп қутбли дунё тизимидаги ҳамкор сифатидаги аҳамияти ва Москванинг Эроннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби Евроосиё кўп томонлама институтларига интеграциялашувини қўллаб-қувватлаши тўғрисидаги консенсуси Россия-Эрон муносабатлари бундан буён ҳам барқарор бўлиб қолишидан далолат беради. 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ