июл 24, 2022 13:26 Asia/Tashkent
  • Туркиянинг Ироқ шимолидаги амалиётларини давом эттиши
    Туркиянинг Ироқ шимолидаги амалиётларини давом эттиши

Туркия ҳукумати Курдистон ишчилар партиясини (ПКК) ўз манфаатлари ва хавфсизлигига қарши энг хавфли террорчи гуруҳ деб билади ва бир неча йиллардан бери Ироқ шимолида ушбу гуруҳга қарши амалиётлар олиб бормоқда.

Туркия Мудофаа вазирлиги, Ироқ шимолида ПККдан 290 кишининг ҳаётига зомин бўлган сўнгги 3 ойлик операция ҳисоботини эълон қилар экан, бу ҳудудда амалиётнинг давом этишига урғу берди.

Туркия ва Ироқ ўртасидаги умумий чегара 370 километр узунликда бўлиб, унинг катта қисми ўтиб бўлмас тоғлардан иборат бўлиб, унинг чизилган санаси Гаага халқаро судида 1920-йилларга тўғри келади. Кўп йиллик музокаралардан сўнг 1926-йил 5-июнда Анқара шартномаси кўринишида чегараларни белгилаш тўғрисидаги битим имзоланди. Унга кўра, Усмонлилар ҳукмронлиги давридаги Мосул вилоятининг шимолий чизиғи  Ироқ ва янги Туркия ўртасидаги чегара сифатида белгиланган. Кейинчалик бу шартнома икки давлат ўртасидаги чегара низоларини ҳал қилди. Аммо баъзида оммавий ахборот воситаларидаги тарғиботларда Туркиянинг Ироқ билан бўлган ҳудудий низолар доирасидаги мавжудлиги ҳақида гап боради. Бу ҳақда Туркия ҳукуматига яқин бўлган Ирам маркази раҳбари Ҳақи Уйғур маълум қилди: Туркиянинг Ироқ шимолидаги операциялари ҳақида “Мосул ва Киркукни босиб олиш” ёки “неусманизм” ҳақида ташвиқотлар олиб борилмоқда, Туркия нуқтаи назаридан бу амалиётнинг мақсади ва сабаблари жуда аниқ ва мақсад ПКК билан курашишдир.

Албатта, бу масала ва позиция Ироқнинг кўплаб арбоблари томонидан қабул қилинмаган ва яқин вақтгача бу ҳақда Асаиб Аҳл Ҳақ Ироқ гуруҳи бош котиби Шайх Қайс Хазолий шундай деган: Ироқликлар ўз юртларини ҳимоя қилиш қудратига эга, Туркия Мосулни босиб олиш орзусидан воз кечиши кифоя.

1978-йилда Туркия армияси ўша пайтдаги Ироқ ҳукумати билан чегара шартномасини имзолаган бўлиб, бу шартномага кўра, хавфсизлик таҳдидларини қайтариш ва душман гуруҳларини таъқиб қилиш мақсадида икки томон бир-бирининг ҳудудига беш километргача киришга рухсат берган эди. Беш йил ўтиб, Туркияда Тургут Ўзал бош вазирлиги даврида, ПКК Туркияга қарши қуролли операциялар босқичига кирганидан сўнг, бу келишув 30 километр чуқурликдаги гуруҳларни таъқиб қилиш ва ҳаво ва қуруқлик ҳужумларига кенгайтирилди, аммо ўша пайтдаги Ироқ ҳукумати 1988 йилдан бери шартнома фаолиятини тўхтатди. Бироқ, БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 688-сонли резолюцияси Шимолий Ироқ билан боғлиқ 36 градуслик орбитада парвоз тақиқланган ҳудуд ва Ироқ Курдистон минтақаси мухториятининг ташкил топиши билан боғлиқ ҳолда Туркиянинг бу ҳудуддаги қуруқликдаги операциялари қайта бошланди. 1992-йил октябр ойидан буён бу давлат Ироқнинг Курдистон минтақасида Курдистон Ишчи партияси (ПКК) позицияларига қарши 13 та кенг кўламли амалиёт ва юздан ортиқ чекланган ҳужумларни амалга оширди. 1994 йилда Заб операцияси, 1995 йилда Паладин ҳужуми, 1997 йилда икки болға операцияси ва Сар Собҳ операцияси 1997 йилда, Хуршид операцияси 2008 йилда, Қандил операцияси 2011 йилда, Саккиз йилдан кейин Панжа аперацияси ва 2020 ва 2021 йилда Бургут панжаси ва Йўлбарс панжаси амалётлари бўлди. Ва ниҳоят, жорий йилнинг 18 апрелидан бошлаб панжани қулфлаш операцияси Шимолий Ироқда Туркиянинг энг катта ҳужумлари Шимолий Ироқда ПККга қарши кураш эълон қилиниши билан содир бўлди. Туркия бу амалиёт билан бир вақтда Ироқнинг шимолидаги Сидкан вилоятида 40 км, Ҳафтанин минтақасида 15 км, Заб ва Авашин минтақасида 19 км илгарилаб, бу ҳудудларда 64 та қуруқлик, ҳаво ва разведка пости ва базаларини қурди.

Ироқ расмийлари ва сиёсий арбоблари бу ҳужумларга ва Туркиянинг ироқ ҳудудида мавжудлигига бир неча бор қарши чиқдилар.Ироқ парламентининг хавфсизлик ва мудофаа комиссияси аъзоси Жавад ал-Боланий шундай дейди: Туркия билан чегаралар бўйича тузилган хавфсизлик битими саксонинчи йилларда бир йил муддатга вақтинчалик бўлган ва  муддатига тугаган бўлиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тавсияларига мувофиқ амалга оширилиши давом эттирилган.

ПКК Ироқ Курдистон минтақасининг нозик ҳудудларини эгаллаб олди ва бу минтақага қараган тоғларга олиб борадиган ён бағирларда ва Ироқ Курдистон Демократик партияси ҳукмронлиги остидаги минтақада ҳукмронлик қилмоқда. Бу ПКК ва маҳаллий ҳукмдорлар ўртасида геосиёсий рақобатга сабаб бўлди ва бу билан Туркиянинг минтақадаги операцияларини осонлаштирди. Туркия Мудофаа вазири Хулуси Акар ушбу операция ҳақида, Ироқ шимолидаги амалиётдан мақсад терроризмнинг илдизларини йўқ қилиш ва барча террористларни йўқ қилиш ва уларнинг фаолиятини бутунлай тугатиш эканлигини айтди.

Албатта, минтақа ҳукмдорларининг ПКК билан рақобати ҳам мафкуравий ва геоиқтисодий жиҳатга эга. Чунки бу гуруҳнинг сўл мафкураси ҳам минтақа ҳукмдорларидан фарқ қилади, ҳам савдо алоқалари ва шимолий Ироқдаги нефтни маҳаллий ҳукуматнинг Туркияга сотиши минтақа ҳукумати учун иқтисодий ва молиявий манфаатлар беради. Бироқ Туркиянинг бир неча кун аввал Ироқнинг Доҳук вилоятидаги сайёҳлик ҳудудига уюштирган ҳужуми Ироқ Курдистони маҳаллий ҳокимиятининг қаршиликларига сабаб бўлди ва бу минтақа президенти Начирвон Барзоний бу борада Туркия ва ПККнинг Ироқ ҳудудидаги тўқнашувларини тўхтатиш зарурлигини айтди.

Туркиянинг ҳужумлари натижасида 2015-йилдан бери юзлаб чегара қишлоқларининг эвакуация қилиниши ва 138 нафар Ироқ фуқаросининг қурбон бўлиши, Ироқ ҳукуматининг Ироқнинг миллий суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши норозилик билдирган вазиятни юзага келтирди. Шу муносабат билан Ироқ Бош вазири Мустафо Ал-Казимий Ироқ Туркия агрессиясига жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини айтди. Ироқ президенти девони Туркиянинг Ироқ шимолидаги амалиётларини қоралар экан, Туркия армиясининг Ироқ ҳудудига қайта-қайта ҳужум қилиши Бағдод суверенитетини жиддий равишда бузиш ва халқаро қонун ва қоидаларни очиқдан-очиқ бузиш ҳамда қўшничилик муносабатларига зиддир, дея таъкидлади

Умумий хулосада шуни айтиш мумкинки, Ироқ парламенти томонидан 2020 йил январ ойида хорижий кучларнинг олиб чиқиб кетилиши ва бу давлат Ташқи ишлар вазирлигининг Туркия устидан БМТ Хавфсизлик Кенгашига қилган яқинда шикояти билан боғлиқ қонунга кўра, Туркиянинг Ироқ шимолидаги операциялари ва ҳужумларига чекловлар қўйилади. Шунингдек, Анқара ҳукумати Бағдоднинг эътирозларига эътибор бермаса, томонларнинг сиёсий муносабатларида кескинлик юзага келиши мумкин ва бу минтақада барқарорлик, хавфсизлик ва ҳамкорликка фойда келтирмайди.

Ёрлиқ