июл 28, 2022 13:26 Asia/Tashkent
  • Толибон ва Аҳмед Масъуд‌ ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви
    Толибон ва Аҳмед Масъуд‌ ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви

Аҳмед Масуд ва Толибон ҳукуматининг музокара гуруҳига кўра, Афғонистоннинг Парвон вилояти Чарикор шаҳрида ўтказилган музокараларда натижага эришилгунга қадар томонлар ўт очишни тўхтатишга келишиб олган.

Аҳмад Масъуд “Афғонистон миллий қаршилик фронти” номи остида Панжширда Толибон гуруҳи билан жангга кирди. Гарчи Афғонистонда ўн бир ой олдин ҳокимиятга қайтган Толибон гуруҳи Покистон армиясининг ҳаво кучлари ва ракеталари ёрдамида Панжширни эгаллашга муваффақ бўлган бўлса-да, аммо Толибоннинг бу жабҳа билан мулоқотни қабул қилиши шуни кўрсатадики, Толибон гуруҳи ҳали ҳам Аҳмад Масъуд ва унинг жангариларини Афғонистондаги ўзгаришларга самарали ва таъсирли мухолифат деб билади ва уни мулоқот орқали тинчлик йўлига солиб қўйишга ҳаракат қилмоқда. Аммо бу Толибон томонидан мухолифатнинг ҳокимиятда иштирок этишини қабул қилиш дегани эмас.

Афғонистонлик мутахассис Али Ваҳидий шундай дейди: "Мухолифатнинг Толибон билан мулоқотдан мақсади - инклюзив ҳукуматни шакллантириш орқали ҳокимиятда бўлиш, бу аҳамияциз ва Толибон нуқтаи назаридан қабул қилинмайди".

Аҳмад Масъуд ва “Толибон”нинг музокара гуруҳлари натижага умид қилмоқда, шу билан бирга, музокаралардаги асосий масалалар борасида тубдан ихтилофлар бор. Толибон Аҳмад Масъуднинг қуролини ташлашини истайди, лекин Масъус Толибон назаридаги сиёсий тузилмани ўзгартириб, барча этник ва сиёсий гуруҳлар иштирокида инклюзив ҳукумат тузмоқчи. Бироқ, икки томоннинг музокарага тайёрлиги, асосан, Афғонистон ишларида ҳукмрон гуруҳ сифатида ўзини ҳукмдор ва ҳукмрон сифатида кўрсатишга уринаётган Толибон гуруҳига қаратилган урушнинг давом этиши оқибатларидан хавотирда эканлигини кўрсатади. 

Афғонистонлик мутахассис Сеййид Ҳусайн Ҳусайний дейди: "Толибон ҳокимиятни бошқа этник ва сиёсий гуруҳлар билан бўлишиш ниятида эмас ва ҳали ҳам унга монополистик нуқтаи назардан қарайди. Бу шундай сиёсат Афғонистонда ҳатто Толибон ҳукмронлигининг биринчи даврида ҳам муваффақияциз тажриба бўлганига қарамасдан".

Ҳар ҳолда, мухолиф гуруҳлардан кўра, Толибон улар билан натижага эришиши ва музокараларда мухолифат гуруҳлари билан келишувга эришиш мумкин бўлган тарзда ўз позицияларини букиши керакдек кўринади. Акс ҳолда самарасиз музокаралар вақтни беҳуда ўтказиб, афғон халқининг муаммолари ҳал этилмай қолади. Чунки халқаро ҳамжамият Толибонни бу давлатнинг янги ҳукмдори сифатида тан олмади ва бу гуруҳнинг Афғонистон сиёсий майдонидаги мавқеи Толибон кутганидек ўрнатилмаган.

Ёрлиқ