июл 30, 2022 12:03 Asia/Tashkent
  • Хитой президентининг америкалик ҳамкасбига тўғридан-тўғри огоҳлантириши
    Хитой президентининг америкалик ҳамкасбига тўғридан-тўғри огоҳлантириши

Ши Жинпин америкалик ҳамкасби Жо Байден билан телефон суҳбатида уни огоҳлантирди: Қўшма Штатлар Тайван оролига нисбатан Хитойнинг бўлиниши олови билан ўйнамаслиги керак.

Хитой раҳбари Ши  Жинпин ушбу телефон суҳбатида олов билан ўйнаганлар охир-оқибат ёниб кетишидан огоҳлантирди ва Америка томони бу масалани тўлиқ тушунишига умид билдирди. Чунки Тайван ороли масаласининг тарихий мазмуни аниқ ва Тайван бўғозининг икки томони Хитойга тегишли.

АҚШ ва Хитой ўртасида Тайван бўйича кескинлик АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Ненси Пелосининг Тайванга ташрифи ҳақидаги хабарлар эълон қилинганидан кейин кучайди. Хитой халқ Республикаси Президентининг Америка Қўшма Штатлари Президентини тўғридан-тўғри огоҳлантириши эса Американинг Тайван ишларига аралашуви ва Вашингтоннинг ягона Хитой ҳақидаги мажбуриятини менсимаслигига нисбатан Хитойнинг сабр-тоқати тугаганини кўрсатади. Шу сабабдан ҳам Жо Байден билан телефон суҳбатида Ши Жинпин томонларнинг бир-бирининг ички ишларига аралашмаслик ҳақидаги тарихий келишувини эслатар экан, Хитой Тайван мустақиллиги ва чет элларнинг бу соҳага аралашувига қатъий қарши эканини таъкидлади.

Хитойнинг Тайван ва Пекиннинг Вашингтонга энг юқори даражадаги кетма-кет огоҳлантиришларига нисбатан қизил чизиққа эътибор бермаслик ҳатто икки томон ўртасида уруш бўлиш эҳтимолини ҳам оширади. Украинадаги уруш туфайли ҳатто Америка Хитойни Тайванга ҳужум қилиш учун провокация қилмоқда, деган тахминлар ҳам бор.

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Си Бинхун шундай дейди: "Американинг Тайван ишларига аралашуви аниқ ва сезиларли даражада ортиб бормоқда ва бу Тайвандаги мустақиллик ва сепаратизмни бевосита қўллаб-қувватлашни англатади".

Афтидан, Америка Тайванга нисбатан стратегик ноаниқликка асосланган сиёсатдан воз кечиб, унинг мустақиллиги ва она ватанидан ажралишини очиқ қўллаб-қувватламоқда. Американинг бу сиёсати ва ёндашуви Доналд Трамп АҚШ президентлиги давридан бошлаб жиддийлашди ва ҳозирда Байден ҳукумати бунга амал қилмоқда, Ненси Пелоси ҳам оралиқ сайловларда демакратларга  сайловчилар овозини жалб этиш мақсадида Тайванга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу Хитой назарида олов билан ўйнашишдир.

Халқаро ишлар бўйича эксперт Майкл Свайн шундай дейди: "Тайванга оид АҚШ-Хитой муносабатларидаги кескинлик тезда хавфли можаро ва таҳдидга айланиб бормоқда. Чунки Хитойнинг олдини олиш зарбалари хавфли ва шу билан бирга, АҚШ Тайванга нисбатан ўз позициясидан чекиниш аломатларини кўрсатмади ".

Ҳар ҳолда Хитой Тайванни сиёсат ва режаларининг, айниқса Америка билан муносабатларида доимо қизил чизиқ деб эълон қилган ва ундан чекинишни истамаслигини таъкидлаган ва Вашингтонни Тайван ишларига аралашувидан қайтариш учун ҳар қандай харажатни тўлашга тайёр.

Шу боис, Ши Зинпиннинг Жо Байденга тўғридан-тўғри огоҳлантириши Хитойнинг Ненси Пелосининг Тайванга ташрифи ва Вашингтонни бу ташрифни бекор қилишга мажбурламоқчи бўлганидан кейин ҳар қандай оқибатларга дуч келишига ишончини кўрсатади. Чунки Тайван оролининг мустақиллик тарафдори оқимлари АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий-сиёсий ва қонун чиқарувчи амалдорларининг ушбу оролга ташрифини хитойликларни мажбурлаган Тайваннинг мустақиллик ва ажралиб чиқиш жараёни якунланганидан дарак деб ҳисоблайди. Бу Хитой расмийларини бу борада Оқ уйни огоҳлантириш даражасини оширишларига мажбур этмоқда.

Ёрлиқ